• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Бугун Ўзбекистонда яшаш харажатлари ёш оилалар, талабалар, умуман, кўпчилик учун асосий масалалардан бирига айланган. Айниқса, ҳаётини қай шаҳарда давом эттиришни ўйлаётганлар учун Тошкент ва Самарқанд варианти кўп учрайди. Пойтахт сиёсий ва иқтисодий марказ сифатида фаол ҳаёт ва яхши иш имкониятларни таклиф этади. Самарқанд эса Амир Темур салтанатининг пойтахти, ўзининг тарихий обидалари, маданий мероси ва нисбатан сокин ҳаёти билан Ўзбекистондаги энг аҳамиятли шаҳарлардан бири саналади.

    “Дарё” мухбири икки шаҳарда яшаётган инсонлар тажрибаси асосида уларнинг ижара ва кўчмас мулк харажатлари, озиқ-овқат нархлари, таълим, транспорт, экология ва бошқа ҳаётий жиҳатларда қандай фарқлар борлигини солиштирди.

    Фото: “Дарё”

    Аввало ҳаёти давомида турли шаҳарда яшаб кўрган ҳамда туғилганидан буён бир шаҳарда истиқомат қилаётган оддий инсонлар фикри тингланди. Улар орасида турли ёшдаги, касбдаги, оилавий ҳолатдаги одамлар бор ва ҳар бири яшаш харажатларига ўз нуқтаи назаридан ёндашди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шерзод, 35 ёш: “Самарқандда ҳаёт тинч, лекин топганингни эҳтиётлаб сарфлаш керак”

    Шерзод оиласи билан Самарқандда яшовчи қурувчи эркак. Устачилик қилади. Ҳар хил объектларда фаолият олиб боради, мунтазам иш жойи мавжуд эмас. Оилали, икки фарзанднинг отаси. Аёли — уй бекаси. У уй-жой, озиқ-овқат, тўловлар ва бошқа “чиқим”лар ҳақида гапириб берди.

    Уй ва яшаш харажатлари

    — Шаҳарнинг Даҳбед томонида ўз ҳовлимиз бор. 2018 йили кредитга олгандик, яқинда тўлаб бўлдик. Агар ҳовли олмоқчи бўлсангиз, энг камида 600–700 млн сўм керак бўлади. Ижара нархлари ҳам ошиб кетган, яқинда танишим шаҳарда 2 хонали уйга 2 миллион сўм тўлай бошлади, дейди Шерзод.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Озиқ-овқат

    — Бозор нархлари ҳар ҳафта ўзгариб туради. Гўштнинг бир килограмми 100 минг сўм. Тухумни уйдаги товуқхонадан оламиз, бунга ортиқча харажат қилмаганимиз яхши. Лекин деҳқончилик маҳсулотлари — пиёз, картошка, сабзини, асосан, бозор ва маҳаллий дўконлардан харид қиламиз. Нархлар қиммат эмас, 5 мингдан 7 минг сўмгача. Мош, гуруч ва бошқа дон маҳсулотлари 15 мингдан 18 минг сўмгача. Озиқ-овқат учун ҳафтасига ўртача 700–800 минг сўм сарфлайман, дейди у.

    Фото: “Дарё” / Муножот Адилова

    Коммунал тўловлар ва болалар учун харажат

    — Қишда иситиш учун газ кўп кетади, сув доим бўлмайди. Ойига 400–450 минг сўм атрофида коммунал тўлаймиз. Электр, газ, сув ва чиқинди учун алоҳида тўлов қоғози келади.

    Катта фарзандим оддий мактабида ўқийди, кичиги ҳали боғчага бормайди. Давлат боғчаларида жой кам, навбат катта. Хусусий боғчалар бор, лекин нархи бизга оғир — ойига 1,5–2 млн сўм. Агар аёлим ишлаганида, ўйлаб кўрган бўлардик, дейди қурувчи.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Транспорт ва кундалик ҳаёт

    — Ўзимнинг эски Lacetti машинам бор. Самарқандда кўчалар торроқ, кун бўйи катта тирбандлик йўқ — фақат эрталаб ва кечки вақтда кузатилади. Тирбандликларсиз шаҳарнинг у бошидан бу бошига 25 дақиқада етиб бориш мумкин. Иш жойи манзилига қараб баъзида автобусда ҳам бориб келаман. Такси иловалари бор, лекин Тошкентдагидек кўп эмас, кутиш вақт олади.

    Самарқанд тинч. Дам олиш кунлари Регистон, Сиёб бозори томонни айланамиз. Лекин фарзандлар билан бориладиган болалар ўйингоҳлари унчалик кўп ва турли хил эмас. Тошкентдагидек катта парклар ёки ўйин марказлари ҳар қадамда учрамайди, дейди Шерзод.

    Шерзоднинг хулосаси

    — Самарқандда яшаш тинч, ҳавоси тоза, нархлар Тошкентга қараганда арзонроқ. Тошкентга иш бўйича аҳён-аҳёнда бориб тураман, шунда нарх-наво сезиларли юқорилигини билганман. Лекин иш топиш бу ерда ҳар доим ҳам осон эмас. Кишининг ўз ҳунари бўлса, тирикчилик қилади. Даромад унчалик катта бўлмаса-да, тежамкор яшаса, етказса бўлади. Мен учун муҳим нарса ўз уйим борлиги, дейди самарқандлик қурувчи.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Зилола, 21 ёш: “Самарқандда яшайман, лекин Тошкентга кўчиш ниятим бор”

    Зилола IT йўналишида ўқийди, дарсдан сўнг ўқув марказда ишлайди.

    — Самарқанд давлат университетининг ахборот технологиялари йўналишида 3-курсда ўқийман. Дарсдан сўнг хусусий ўқув марказда ITъдан бошланғич даража бўйича дарс бераман. Ота-онам билан яшайман, моддий тарафдан оз бўлса-да ёрдам бериб тураман, дейди у.

    Яшаш харажатлари

    — Ота-онам билан яшаганим учун ижара тўламайман. Лекин курсдошларимнинг кўпи ижарада туради, улар икки хонали квартирани жойлашуви ва шароитига қараб 1,8—2,2 миллион сўмга олишган. Талабалар кўп бўлган мавсумда нархлар бир оз ошади, деди суҳбатдош.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Озиқ-овқат

    — Оила учун бозор харидларига ойига тахминан 4 миллион сўм кетади. Шахсий эҳтиёжим учун ҳар ҳафтада 150–200 минг сўм етади. Ўртача 30-35 минг сўмга тушлик қиламан, баъзан ундан ҳам камроқ. Асосан ширинлик, қаҳва ва тез тайёр бўладиган овқатлар оламан, дейди Зилола.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Талабалар учун иш жойлари

    — Ўқув марказда ойлик даромадим 1,8–2 миллион сўм атрофида, ҳар ойда ҳар хил чиқади. Баъзида қўшимча лойиҳаларда фрилансерлик орқали ҳам даромад қиламан. Ҳозирча ўзимнинг асосий харажатларимга ва ота-онамга озроқ кўмаклашишга етиб турибди, лекин ортиб қолмайди.

    Самарқандда IT соҳаси аста-секин ривожланяпти, яхши ўқув марказлар очиляпти. Интернет тезлиги баъзида муаммо бўлади. Курсдошларим, талаба танишларимнинг кўпи ўзи ишлаб пул топади. Ҳозир талабалар учун қулай иш жойларидан бири ўқув марказлар бўлиб қолган. Лекин баъзилари дарсдан кейин дўкон ва овқатланиш жойларида ишлайди. Улар кўпинча ҳужжат талаб қилмайди, деди у.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Транспорт

    — Университетга битта автобусда қатнайман. Баъзан пиёда юраман. Шаҳарда йўл тирбандлиги жиддий муаммо эмас, лекин кечки пайт маршрутлар камроқ юради, дейди Зилола.

    Зилоланинг хулосаси

    — Оилам билан яшаганим харажатларимни камайтиради. Самарқандда замонавий касбларга талаб бор, фақат аввал яхшилаб ўрганиш керак. Агар вақтни тўғри бошқарсангиз, ҳам ўқиш, ҳам ишлаш учун яхши шароит бор. Лекин кейинчалик Тошкентга кўчиб ўтиб, ишлаш ниятим бор, дейди ёш ITъчи.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Азиза, 31 ёш: “Тошкент оилалилар учун қулай, лекин қиммат”

    Азиза таътилдаги уй бекаси. У турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан пойтахтда яшайди. Турмуш ўртоғининг иши сабаб Андижондан Тошкентга кўчиб ўтган. Аёл Тошкентдаги ҳаёт қулай бўлса-да, ўртаҳол оилалар учун яшаш қимматлигини айтишдан тортинмади.

    Уй-жой ва ижаралар

    — Тошкентда уй ижараси нархи жуда юқори. Биз Чилонзор туманида 2 хонали, янги қурилган уйда яшаймиз, ҳар ой 3 миллион 900 минг сўм ижара тўлаймиз. Шу нархга Самарқандда 3 хонали яхши квартира топиш мумкин. Уйда ҳамма шароит бор, болалар майдончаси ҳам кўз олдимда. Лекин нархи оилавий бюджетга сезиларли таъсир қилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Озиқ-овқат нархи

    — Бозорда нархлар паст эмас. Мол гўштининг лаҳм қисми 130-140 минг сўм, тухумнинг донаси 1 600, помидор 10-12 минг сўм, Аланга гуруч — 17-19 минг сўмгача. Картошка ва пиёз 5 мингдан 8 минггача. Сут ҳам турига қараб 14 мингдан 17 минг сўмгача. Сифатли ёғнинг литри 28-30 минг сўм. Супермаркетлар кўп, қулай, лекин бозордагидан ҳам қимматроқ. Ҳар ҳафта ўртача 800-900 минг сўм атрофида озиқ-овқат учун сарфлаймиз.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Кафе ва ресторанлар, битта тушлик нархи

    — Тошкентда ресторанлар кўп, хизмат сифати юқори. Оилавий овқатлансак, энг оддий жойда ҳам 200–250 минг сўм кетади. Лекин бу ерда оилали одамлар учун мўлжалланган ўйин хоналари бор, болалар зерикмайди. Шаҳар марказида, дизайни замонавий жойларда нархлар янада қимматлашади.

    Битта тушлик пули ўртача 50-60 минг сўм бўлади, бу албатта, “фастфуд” ёки арзонроқ овқатланиш жойидаги нарх.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Болалар учун шароит ва транспорт

    — Тошкентда болалар учун имкониятлар жуда кўп: хусусий боғчалар, мактабгача таълим марказлари, спорт ва ижодий тўгараклар. Фарзандим хусусий боғчага боради, ойига 2,8 млн сўм тўлаймиз. Давлат боғчасига жойлашиш эса турнақатор навбат ва “қоғозбозлик” талаб қилади.

    Тошкентда транспорт тизими яхши йўлга қўйилган: метро, автобус, трамвай. Шахсий машина билан юриш ҳам қулай, лекин тирбандлик кўп. Айниқса эрталабки ва кечки пайтларда. Такси нархлари охирги йилларда ошган, аммо илова орқали буюртма қилиш қулай, дейди Азиза.

    Азизанинг хулосаси

    — Тошкент замонавий, шароити яхши, аммо ҳаёт қиммат. Оилали аёл сифатида кўп вақтим уйда ўтади, аммо шаҳар болалар, ўқув ва даволаниш муассасалари, хизматлар жиҳатидан жуда қулай. Агар даромадингиз барқарор бўлса, бу ерда яшаш имконияти юқори, лекин тежамкорликни унутмаслик керак, дейди Азиза.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Умид, 26 ёш, ўқитувчи: “Тошкентда имконият кўп, лекин харажат ҳам шунга яраша”

    Умид Тошкентдаги хусусий мактабда математика ва физикадан дарс беради. Бундан ташқари мустақил равишда трейдинг билан ҳам шуғулланади. У Тошкентда яшаш учун “яхшигина” пул кераклигини ҳақида гапириб берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ижара ва транспорт

    — Яккасарой туманидан бир хонали, таъмирланган квартирани ойига 3,5 миллион сўмга ижарага олганман. Бу нарх бир оз қиммат, лекин марказда яшаш учун арзийди. Комфортни қадрлаганим учун қимматлигига ҳам кўз юмганман. Баъзан ярим тунда метродан чиқиб, “дом”имга пиёда етиб олиш мумкинлиги менга маъқул келган.

    Кўп ҳолларда метродан фойдаланаман. Тошкентда метрога чипталар ҳамёнбоп, ATTO картадан 1 700 сўм тўлайман. Ўз машинам йўқ, лекин унга ҳам ҳаракат қиляпман. Шошилинч ҳолларда такси иловалари орқали машина чақираман. Одатий иш бошланиш ва тугаш вақтларида нарх “осмонга чиқади”, бошқа соатларда эса нисбатан арзонроқ. Бир марта қишда ёмон об-ҳавода иш бўйича Олмазор туманидан Сергелига борганимда, 90 минг сўмга тушганман. Асосан қишда ёғингарчиликка қараб такси нархлари ошиб кетади, сабабини эса таксистлар газ йўқлиги ва бензин қимматлигида дейишади, дейди Умид.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тушлик ва озиқ-овқат

    — Ишхонамиз яқинидаги кафеларда тушлик қиламан. Ўртача бир кунда 45–60 минг сўм атрофида чиқади. Аммо ёлғиз яшаганим учун овқат қилишни ҳам биламан.

    Кундалик харидларни кўпроқ супермаркетлардан қиламан. Ҳар ойда ўртача 2,5 миллион сўм овқат, ичимлик, ярим тайёр ва тайёр овқатларга кетади, дея ҳисоблаб берди у.

    Коммунал тўловлар

    — Газ, иссиқ сув, интернет, чиқиндининг ҳаммасини ҳисобга олганда, қишда коммунал тўловларим 500 минг сўмгача чиққан. Ёзда анча тушади, дейди у.

    Ижарага уй олишимдан аввал банкдан микрокредит олганман, ҳозирги даромадим билан уни ҳам ойма ой тўлаб бораман, деди ёш ўқитувчи.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Дам олиш

    — Спорт билан шуғулланаман, зал учун ойига 400 минг сўм тўлайман. Шаҳар марказида деярли ҳар қадамда спорт заллари бор, нархи эса турлича. Ундан ташқари ҳафтада бир-икки марта дўстларим билан чойхона ва компьютер ўйинларига борамиз, одатда, 100-150 минг сўм атрофида чиқади, дейди Умид.

    Умиднинг хулосаси

    — Тошкентда имконият жуда кўп, агар яхши ойлик олсангиз, ўзингизга яраша шароит яратишингиз мумкин. Шаҳарда харажатни назорат қилишни ўрганмасангиз, ой тугамай туриб пулингиз тугайди, дейди у.

    Оддий ҳаёт тарзида яшайдиган одамлар билан суҳбатдан сўнг, икки шаҳардаги тажрибали риэлтор, яъни “маклер”дан уй-жойларнинг ижара ва сотувдаги нархини ўргандик.

    “Ўқув йили бошида ижара нархи кўтарилади”. Самарқандда ижара ва уй-жой нархлари — риэлтор Ботир шарҳи

    Самарқанддаги хусусий риэлторлик фирмаси риэлтори Ботирнинг айтишича, Самарқанд шаҳрида ижарага уй олиш нархлари уй ҳажми ва жойлашувига қараб 150 доллардан 1 200 долларгача ( 1 млн 900 минг сўмдан 15 млн 300 минг сўмгача) бўлади. Бу кўрсаткич 1 хонали квартиралардан бошлаб 5 хонали уйларгача бўлган турар жойларни ўз ичига олади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    — Ижара нархларига эса мавсумий ўзгаришлар ҳам таъсир қилади. Айниқса, август ойининг охири ва сентябрда, яъни ўқув йили бошланиши арафасида нархлар кўтарилади. Сабаби бошқа вилоятлардан келган талабалар ижарага уй излай бошлайди ва бу бозордаги талабни оширади, дея изоҳлайди риэлтор.

    Сотиб олиш ниятида бўлганлар учун эса нархлар яна ҳам кенгроқ диапазонда. Шаҳар чеккасидан марказ томон қаралса, 1 хонали кўп қаватли хонадонлар 20 минг доллардан (255 млн сўм) бошланади, марказдаги катта, 5 хонали квартиралар эса 150 минг долларгача (1 млрд 917 млн) етади. Ҳовлиларнинг нархи ҳам жойлашув ва шароитга қараб белгиланади.

    — Агар шаҳар марказида яшасангиз, газ, электр, иссиқ ва совуқ сув, интернет ҳамда мобил алоқа бўйича муаммо бўлмайди. Коммунал хизматлар етарли даражада таъминланган, дейди Ботир.

    “Ижарага арзон уйлар бор — шароити шунга яраша”. Тошкентда уй ижараси ва сотиб олиш нархлари бўйича риэлтор изоҳи

    Тошкентдаги тажрибали риэлторнинг таъкидлашича, пойтахтда ижара нархлари туманлар кесимида сезиларли фарқ қилади. Масалан, Сергели, Чилонзор ва Бектемир туманларида ижара ҳақлари нисбатан арзонроқ бўлиб, бу айниқса талабалар ва ёш оилалар учун қулай вариант ҳисобланади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    — Арзонроқ деб ҳисобланган, яъни 200 доллардан (2,6 млн сўм) бошланадиган квартираларда шароит ёмон эмас, лекин албатта, мукаммал даражада ҳам бўлмайди. Аммо ҳатто шаҳарнинг чекка ҳудудларида ҳам электр, интернет борасида муаммо кузатилмайди. Аммо газ ҳозир ҳамма жойда пастлаган, дейди у.

    Яхши таъмирланган, қулай шароитга эга уйлар эса жойлашувига қараб 500 доллардан (6,4 млн сўм) ижарага таклиф қилинади. “Комфорт” деб айтиладиган, яъни замонавий дизайнга эга, кенг, 3-4 хонали квартиралар эса 800—1000 доллар (10,2—12,8 млн сўм) атрофида ва ундан юқори бўлиши мумкин.

    Уй сотиб олиш бўйича эса Тошкентда нархлар анча юқори. Айниқса, марказий туманлар ёки янги қурилган замонавий комплекслардаги нархлар сезиларли даражада қиммат.

    — Тошкентда уй олиш учун яхшигина бюджет керак. Янги, таъмири бор квартиралар нархи ҳар йили ўсиб бормоқда, дея қўшимча қилади хусусий риэлторлик маркази ходими Шаҳобиддин.

    Фото: “Дарё”

    Риэлторларнинг хулосасига кўра, Тошкентда танлов кўпроқ, лекин нархлар юқори. Самарқанд ҳам аслида арзон эмас, лекин ўртача бюджетга мос бўлиб, айниқса, талабалар ва ёш оилалар учун мақбул вариантлиги кўринди.

    Тошкент ва Самарқанддаги бепул дам олиш масканлари — яшил ҳудудлар, боғлар ва хиёбонлар рўйхати

    Дам олиш учун, аслида, катта харажат қилиш шарт эмас. Мегаполис Тошкент ва туризм ривожланган Самарқандда фақатгина осмонўпар бинолар ва тарихий обидалар эмас, балки сайр ва оилавий ҳордиқ учун ҳам бепул боғлар, хиёбонлар етарлича. “Дарё” икки шаҳарлардаги энг оммабоп ва очиқ дам олиш жойлари манзилини тўплади.

    Toshkent va Samarqanddagi bepul dam olish maskanlari
    Тошкент ва Самарқанддаги бепул дам олиш масканлари
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳаво иқлими ва сифати

    Тошкент иқлими кескин континентал — ёзда жуда иссиқ ва қуруқ, қишда совуқ. Икки фаслнинг “чилла”сида эса ҳарорат янада кўтарилади ва тушади.

    • Ёзги ўртача ҳарорат: +50... +53°C гача кўтарилади;
    • Қишки ўртача ҳарорат: +2…-10°C оралиғида бўлади.

    Ҳавонинг ифлосланиш даражаси сўнгги йилларда автомобиль газлари ва чанг туфайли сифати паст кўрсаткичда. Тошкент ҳавоси 6 июнь ҳолатида кўра ифлос шаҳарлар рейтингида 1-ўринга чиқди.

    Самарқанд иқлими ҳам континенталликка эга, аммо Тошкентга қараганда бир оз юмшоқроқ.

    • Ёзги ўртача ҳарорат: +40…+45°C, лекин шамолли ва кечалари салқинроқ бўлиши мумкин.
    • Қишки ўртача ҳарорат: +3…-5°C, қор камроқ ёғади.

    Ҳавонинг сифати саноат корхоналари ва автомобиль ҳаракати нисбатан кам бўлгани сабабли Тошкент ҳавосига нисбатан анча тоза, лекин баҳор ва кузда шамолли.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Транспорт тизими Тошкентда

    • Ўзбекистоннинг ягона метросида 4 та асосий линия мавжуд. Тошкент метроси кунига бир миллион йўловчига хизмат кўрсатади.
    • Автобус ва маршруткалар қамрови кенг, ҳаракат зич. Кунига миллионлаб одам ташилади. 
    • Автомобиль ҳаракатида тирбандликлар катта муаммо. Айниқса, эрталабки ва кечки “пик” соатларда.
    • Метро ва автобус чиптаси нархи Атто картаси орқали 1 700 сўм, кассаларда эса 3 000 сўм этиб белгиланган.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Транспорт тизими Самарқандда

    • Автобус, электробус ва трамвайларда чипта нархи нақд пул орқали амалга оширилганда — 3 минг сўм, транспорт ва банк картаси орқали амалга оширилганда 1 марталик чекланган тариф миқдори  2 минг сўм этиб белгиланган.
    • Автомобиль ҳаракатида тирбандликлар нисбатан кам, фақат туристик мавсумда ва марказий кўчаларда зичлик ошади.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Таълим харажатлари — хусусий мактаб ва боғчалар

    Фарзандининг таълими учун танлов қилаётган оилалар учун нарх, сифат ва хизматлар муҳим омил ҳисобланади. Тошкент ва Самарқандда хусусий боғча ҳамда мактаблар сони ортиб бормоқда, аммо нархлар ва имкониятларда фарқ мавжуд.

    Хусусий боғчалар:

    • Тошкент: Ойлик тўловлар 1,5 млн сўмдан бошланади. Нархга 4 маҳал овқат, спорт, чет тиллари ва бошқа тўгараклар киради. Таълим замонавий методикаларга асосланган.

    • Самарқанд: Нархлар худди шундай — 1,5 млн сўмдан. Дастур ўхшаш бўлса-да, вилоятнинг четроқ ҳудудларида танлов чекланган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хусусий мактаблар:

    • Тошкент: Ойлик тўлови энг арзон мактаб 3,2 млн сўмдан бошланиб, 9 ойлик яъни йиллик тўлов 31,5 млн сўмга айланади. Дарсликлар, овқатланиш, тўгараклар ва баъзи мактабларда транспорт хизмати ҳам шу нарх ичига киради. Ёндашув индивидуал, тил ўргатишга алоҳида эътибор берилади.

    • Самарқанд: Ойлик тўлови энг арзон мактаб 3 млн сўмдан, йиллик нарх эса 27 млн сўмга айланади. Нарх пастроқ, аммо кўплаб мактаблар замонавий стандартларга мослашмоқда.

    Маълумот учун, Ўзбекистон хусусий боғчалар қимматлиги бўйича МДҲ давлатлари топ-5 лигидан жой олган.

    Иш ҳақи бўйича Тошкент ва Самарқанднинг фарқи — Статистика агентлиги

    2025 йил бошида Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи ошди. Бироқ ҳудудлар кесимида бу кўрсаткич бир хилда эмас. Айниқса, Тошкент ва Самарқанд ўртасида сезиларли фарқ бор.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Миллий статистика қўмитасининг ҳисоботига кўра, 2025 йилнинг январь–март ойларида Тошкент шаҳри ўртача иш ҳақи бўйича етакчиликни сақлаб қолди. Бу даврда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 9,89 миллион сўмни ташкил этди. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 22,7 фоизни ташкил қилган. 2024 йилда бу кўрсаткич 8,12 миллион сўм эди.

    Самарқанд вилоятида 2025 йил январь–март ойларида ўртача иш ҳақи 4,35 миллион сўм бўлган.
    Бу — 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 18,6 фоизга кўп.

    Самарқандда ўсиш суръати бор, лекин Тошкент билан солиштирганда икки баравар кам.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тошкент тирбандлик даражаси бўйича дунёда нечанчи ўринда?

    Тошкент шаҳри дунёдаги энг тирбанд шаҳарлар рейтингида 195-ўринни эгаллади. Пойтахтда бир манзилдан иккинчи манзилга етиб бориш учун ўртача 35,4 дақиқа вақт сарфланади.

    “Йўлда юрган одам бор-ки, тирбандликка дуч келиши аниқ” — Олимжон Сафоев, журналист

    — Тошкентда ва Самарқандда яшаган инсон сифатида айтишим мумкинки, йўл тирбандлиги бугун ҳар икки шаҳар аҳолиси учун кундалик муаммога айланган. Самарқандда бундай ҳолат яқин йилларда кузатила бошлади — аҳоли кўпайди, машиналар сони ортди. Тошкентда эса бу муаммо узоқ йиллардан бери мавжуд. Пойтахт яқинида “Янги Тошкент” қурилиши давом этмоқда. Давлат идоралари ўша ҳудудга кўчирилиши тирбандликларнинг камайиши мумкинлигига умид уйғотяпти.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бундан икки йил аввал 3-4 ой давомида Самарқанд шаҳрида яшадим ва кўрдим-ки, бир неча йўналиш бўйича қатнаётган трамвайлар йўловчиларга анча қулайлик туғдирмоқда. Аммо тирбандлик масаласи рўйи замин учун ҳам ниҳоятда долзарб.

    Иккала мегаполисга ҳам хос бўлган салбий ҳолатлардан бири, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг “маданият”и. Бир-бирига йўл бермаслик, ўзим ўтиб олсам бўлди, бошқалар билан ишим йўқ деган тасаввур, камера йўқ жойларда эса очиқдан очиқ қоидабузарликлар. Хуллас, узоқ санаш мумкин. Бундай ҳолатлар шундоқ ҳам йўллардаги мураккаб вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

    Йўлларимизда юрган одам бор-ки, “пробка”га дуч келиши аниқ. Бир неча кун олдин бўлиб ўтган селектор йиғилишида давлат раҳбарининг ўзи ҳам 15-20 дақиқа тирбандликда қолиб кетгани ҳақида гапирди.

    Ҳар икки шаҳарда уй-жой қурилиши кескин кўпайган. Самарқандда янги турар жой массивлари ва кўп қаватли уйларнинг кўпайиши яшил майдонларнинг қисқаришига олиб келяпти. Тошкент шаҳрида яшиллик, дарахтлар кейинги йилларда камайиб кетди. Жамоатчилик фаолларининг эътирозларига қарамай дарахтларни кесиш тўхтаётгани йўқ. Айбдорлар арзимаган жарима билан қутулиб кетмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Умуман олганда, тирбандлик, яшил ҳудудларнинг камайиши, ҳайдовчилар маданияти каби камчиликларни бартараф этишда сиз-у бизнинг бефарқ бўлмаслигимиз ҳам муҳим рол ўйнайди.

    Хулоса

    Фото: “Дарё”

    Тошкент имкониятлар маркази, лекин харажатлар юқори. Самарқанд пойтахтга нисбатан бир оз арзонроқ, аммо ойлик маош бир оз паст, маиший хизматларда ҳам танлов камроқ. Ҳар иккала шаҳар ўзига хос қулайлик ва чекловларга эга. Уй-жой, транспорт, озиқ-овқат ва ҳатто иқлимда ҳам тафовутлар кўп. Танлов ҳар кимнинг ўз қўлида.

    18 июл, 17:35   Изоҳ (0)   1344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Тошкент#Самарқанд#уй нархлари#ижара#ойлик маош#озиқ-овқат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    100 доллардан 1 500 долларгача. Хориждаги ўзбекистонлик талабалар ётоқхона учун бир ойда қанча пул сарфлайди?

    24.11.2021, 12:18

    «Кутганимиздек арзон эмас экан» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган беларуслик IТ мутахассислар таассуроти

    04.04.2022, 20:56

    Ўзбекистонда уй-жой, Тошкентда эса ижара нархлари ошди. Кўчмас мулк бозорида вазият қандай?

    20.05.2022, 14:54

    Охирги ойларда Ўзбекистондаги уйларнинг ижара ҳақи қандай ўзгарди?

    14.10.2022, 19:12

    Сентябрь ойида Тошкентдаги уйларнинг ижара нархи кескин ошди

    24.10.2022, 23:16

    Квадрат метри 390 доллардан 1251 долларгача. Ҳудудлардаги уй-жой нархлари маълум қилинди

    02.08.2023, 10:05

    Haval Jolion’нинг янгиланган нархлари

    13.01.2024, 16:30

    Йил бошидан бери иккиламчи уй-жой бозори 1,6 фоизга ўсди

    20.02.2024, 19:42

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    26.03.2024, 11:07

    Кўчмас мулк бозори: Самарқандда уй сотиш ўсган, Тошкентда ижара нархи мўътадиллигича қолмоқда

    11.06.2024, 15:46

    Кўчмас мулк савдосининг пасайиши аниқ фактми ёки мавсумий факторлар натижасими?

    06.08.2024, 16:34

    Сентябрда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик бир оз пасайгани маълум қилинди 

    15.10.2024, 00:30

    Ўзбекистонда икки ойлик пасайишдан сўнг уй-жой бозори савдоларида ўсиш кузатилди 

    13.11.2024, 21:15

    “Инфляция — камбағалга солиқ”. Нархлар ошиши халқ чўнтагига қандай таъсир қилади?

    07.12.2024, 16:40

    Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди — таҳлил

    17 май, 18:00

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    12 июл, 18:00

    Ўзбекистонда 6 ойда экспорт қилинган меваларнинг умумий қиймати маълум бўлди

    9 июл, 18:40

    Андижонда чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

    9 июл, 15:20

    Ўзбекистонда йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 трлн сўм ажратилди

    9 июл, 15:53

    Ўзбекистонда  бир ойда икки марта қарама-қарши ёки қизил чироқда ҳаракатланган ҳайдовчилар жаримадан чегирма олмайди 

    9 июл, 16:37

    “Рулда кетаётиб 15-20 дақиқа тирбандликда турдим”—президент ички ишлар вазирига танбеҳ берди

    9 июл, 17:03

    “Ўзгидромет” 11 июлда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    10 июл, 13:21

    Ўзбекистонда 6 ойда 103 га бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмаган ҳудуд маълум қилинди 

    10 июл, 16:30

    Ўзбекистон аҳолисига ярим йилда қанча ипотека кредити берилгани очиқланди

    10 июл, 23:40

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    12 июл, 08:57

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    12 июл, 10:25

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    12 июл, 12:00

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    12 июл, 14:05

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    12 июл, 16:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    12 июл, 17:40

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    12 июл, 19:29

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    12 июл, 21:35

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози 

    12 июл, 23:37

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    13 июл, 10:54

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    13 июл, 14:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00

    Америка круиз лайнерининг 134 нафар йўловчисида ғалати вирус аниқланди

    Дунё | 18 июл, 20:45

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.