• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сентябрда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик бир оз пасайгани маълум қилинди

    Сентябрь ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик бир оз пасайди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида маълум қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозори ўртача нархларида пасайиш кузатилмоқда. Пойтахт ижара нархларида барқарор тенденция кузатилмоқда.

    Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида пасайиш тенденцияси кузатилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлилига кўра, сентябрь ойида рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони август ойига нисбатан 4,2 фоизга камайиб, 21,2 мингтани ташкил этган.

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Йиллик ҳисобда кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли пасайиб, ўтган йилнинг сентябрь ойига солиштирганда уй-жой савдоси билан боғлиқ шартномалар сони 9 фоизга камайган. 2024 йилнинг учинчи чорагида йил давомида уй-жой савдоси 13 фоизга камайиб, 66,5 мингтани ташкил этди.

    Ҳудудий динамика

    Сентябрь ойида ҳудудлар кесимида рўйхатга олинган кўчмас мулк битимлари сонида энг катта пасайиш Жиззах, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида мос равишда 20 фоиз, 14 фоиз ва 13 фоизга қайд этилди. Учинчи чорак якунларига кўра, кўчмас мулк бозоридаги фаоллик Тошкент (25,7 фоиз), Бухоро (24,3 фоиз) ва Наманган вилоятларида (18,7 фоиз) нисбатан сезиларли даражада пасайган.

    Иккиламчи бозордаги уй жой нархлари

    2024 йилнинг сентябрь ойида республика бўйича иккиламчи бозор уй-жой нархлари деярли ўзгармади (0,1 фоизга ўсиш). Йил давомида иккиламчи бозорда 1 кв метр учун ўртача уй-жой нархи 6,7 фоизга ошди.

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Ҳудудлар кесимида иккиламчи бозор уй-жой нархлари сезиларли даражада Хоразм (19,5 фоиз), Бухоро (12,5 фоиз) ва Самарқанд (10 фоиз) вилоятларида кўтарилган.

    Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар 1 фоизга пасайди. Энг катта пасайиш Мирзо Улуғбек (2,5 фоиз) ва Юнусобод (2,4 фоиз) туманларида кузатилди. Пойтахтнинг яна иккита туманида нархлар ошди —Яккасаройда (1,1 фоиз) ва Шайхонтоҳурда (0,3 фоиз).

    Йиллик ҳисобда Тошкентда иккиламчи уй-жойлар нархининг ўртача ўсиши 1,8 фоизни ташкил этди.

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Уй-жой ижара бозори

    Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархларининг барқарорлашуви давом этди. Ижаранинг ўртача нархи ўтган ойга нисбатан ўзгармаган – 1 кв метр учун 8,3 доллар. 2024 йилнинг август—сентябрь ойларида ижара нархларида ўртача ўсиш қайд этилиши бозордаги вазиятнинг барқарорлашувидан далолат беради.

    Пойтахтнинг 14 та марказий туманларидан учтасида уй-жой ижараси нархи пасайди. Ижара нархи Олмазорда — 14,6 фоиз, Учтепада — 7,4 фоиз, Бектемир туманида — 3,8 фоизга пасайган. Шунингдек, нархларнинг энг катта ўсиши Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида қайд этилиб, туманларда ижара нархи ўртача 7 фоизга ошди.

    Тошкент шаҳри туманлари кесимида ижара нархидаги фарқлар кескин ўзгармаган. Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи нисбатан юқори — 10 доллар атрофида. Бектемир ва Сергели туманларида ижара нархлари нисбатан арзон шаклланиб, кв метр учун ўртача 6 долларни ташкил этди.

    Ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ижара нархлари бугунги кунга нисбатан ўртача 8,4 фоизга юқори. Бу эса бозорнинг ушбу сегментида умумий пасайиш тенденцияси сақланиб қолинаётганини кўрсатади.

    Шу билан бирга йил давомида ижара нархининг сезиларли пасайиши Яшнабод (16,2 фоиз), Олмазор (12,2 фоиз) ва Яккасарой (11 фоиз) туманларида кузатилди.

    15.10.2024, 00:30   Изоҳ (0)   3047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кўчмас мулк#уй-жой#ижара#уй#уй-жой бозори

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзбекнефтгаз”: “Урганч нефть базаси” МЧЖ ва “Фарғона нефть базаси” МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк E-Auksion электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдо...

    31.01.2023, 14:00

    Кўчмас мулк савдосининг пасайиши аниқ фактми ёки мавсумий факторлар натижасими?

    06.08.2024, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.