• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    100 доллардан 1 500 долларгача. Хориждаги ўзбекистонлик талабалар ётоқхона учун бир ойда қанча пул сарфлайди?

    Ўзбекистонда ҳар ўқув йили бошланса, талабалар турар жойи муаммоси тармоқларда муҳокама қилинади. 2021 йилнинг февралида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида беш нафар талабанинг ўлик ҳолда топилгани ҳам баҳс-мунозараларни юзага келтирди. Маълумотларга кўра, айни пайтда республикадаги 127 та олий таълим муассасаларининг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга кўра, 2025 йилгача мамлакатда 4,4 триллион сўм маблағ эвазига 96 минг ўринли ётоқхона қурилади. «Дарё» дунёнинг турли давлатларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшларнинг талабалар турар жойидаги шароити ва нарх-навосига қизиқди.

    «Уч маҳал овқат берилади»

    Озодбек Нурмаматов, Истанбул университети 2-босқич талабаси:

    Туркияда талабалар учун мўлжалланган уч хил: давлат, хусусий ва «Вақф» фондига қарашли ётоқхоналар бор. Уларнинг нархи ҳам бир-биридан, албатта, фарқ қилади. Энг арзони ва яхшиси «Вақф» ётоқхонаси ҳисобланади.

    Озодбек Нурмаматов

    Озодбек Нурмаматов
    Фото: Шахсий архивдан

    Истанбулга келган пайтимда бир йил ижара уйда яшаб, ўқишолди тайёрланганман. Биринчи босқичда ўқиган давримда давлат ётоқхонасида турганман. Ойига 50 доллардан фақат ётоқхона учун тўлардим. Овқатни ўзимиз қилардик.

    Карантин сабабли «Вақф» ётоқхонасига ўтдим ва 2021 йилнинг май ойидан буён шу ерда яшаяпман. Ётоқхона маъмурияти билан бир йилга шартнома тузганман. 12 ой учун 250 доллар тўлайман. Шу пул ичида уч маҳал овқат ҳам берилади.

    Хусусий ётоқхоналар нархи талаба учун қиммат, яъни йилига 2 минг доллар атрофида бўлади. Университетга яқинроқ бир хонали ижара уйнинг ойлик нархи 150 долларга яқин.

    Озодбек Нурмаматовнинг ётоқхонаси

    Озодбек Нурмаматовнинг ётоқхонаси
    Фото: Шахсий архивдан

    Тўрт қаватли ётоқхонамиз юз ўринли бўлиб, тўрт ва олти кишили хоналардан иборат. Кутубхона, ошхона, кичикроқ масжид ва спорт зал ҳам бор. Мен олти кишилик хонада тураман. Хонадошларимнинг бир нафари жазоирлик, қолганлари эса туркиялик.

    Барча талабаларни «Вақф» фондига қарашли автобуслар университетга ҳар куни олиб бориб келади. Орадаги масофа автобусда 20 дақиқалик йўл.

    Олий ўқув юртидаги машғулотлар тугагач, «Вақф»нинг турли маънавий-маърифий тадбирлари ва дарсларида ҳам қатнашамиз.

    «Ҳар бир хонада Wi-Fi бор»

    Муштарий Қосимова, Варшавадаги Олий банк мактаби 1-босқич магистранти:

    Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультетини битиргач, Польшага магистратурага ўқишга кирдим. Бизнинг университет хусусий бўлгани боис бошқа олий ўқув юртлари ётоқхоналари билан шартнома имзолаган экан. Мен ҳозир Варшава давлат университети ётоқхонасида яшайман.

    Муштарий Қосимова

    Муштарий Қосимова
    Фото: Шахсий архивдан

    Бу давлатга яқинда келдим. Бир кишилик хонада тураман. Истиш тизими жуда яхши йўлга қўйилган, чироқ ўчмайди. Хонамда музлаткич, шкаф ва ҳатто Wi-Fi ҳам бор. Ошхона кўпчилик учун бўлиб, газ печлари ҳам етарлича.

    Ётоқхонада ўзига хос тартиб мавжуд. Талаба кечқурун соат 23:00 дан кейин бинога киритилмайди. Унгача кўчадаги барча ишларини қилишга улгуриши керак. Бир ойлик тўлов нархи 100 доллар, олти ойлик ёки бир йиллик тўловни олдиндан амалга ошириш мумкин.

    Ўн қаватли ётоқхонада лифт мавжуд. Мен турадиган қаватда Ҳиндистон ва африкалик қизлар ҳам яшайди.

    Муштарий Қосимованинг ётоқхонаси

    Муштарий Қосимованинг ётоқхонаси
    Фото: Шахсий архивдан

    Ижара уйлар нархини суриштирсам, бир кишилик хоналар ойига 150 доллар экан. Бу, албатта, талаба учун бироз қиммат. Шунинг учун талабалар ётоқхонасида туришга қарор қилдим.

    Андижонда ўқиб юрган давримда ётоқхонада яшамаганман. Лекин курсдош қизларнинг ётоқхонасига кирардик. Уларнинг яшаши қишда оғир кечарди. Иситиш ва чироқ масаласи ҳақида кўп гапиришарди. Бу ерда ҳозирча бундай муаммоларга дуч келганим йўқ.

    «Ётоқхона барча талабага ҳам берилмайди»

    Жаҳонгир Сайдалиев, Италиядаги Турин политехника университети 3-босқич талабаси:

    Италияда ётоқхона ҳамма талабага ҳам берилмайди. Мен таҳсил олаётган университетда икки хил ётоқхона мавжуд. Биринчи турдаги ётоқхона давлат стипендиясини қўлга киритган талабалар учун бўлиб, улар 5 минг евро стипендия олади. Ётоқхонада туриш нияти борларга стипендиянинг ярми берилади ва бепул ётоқхона билан таъминланади.

    Жаҳонгир Сайдалиев

    Жаҳонгир Сайдалиев
    Фото: Шахсий архивдан

    Давлат стипендиясини олиш учун талаба оилавий ҳолати, оила аъзоларининг йиллик даромади ва ўзларининг номида бўлган мол-мулк ҳақида маълумот тақдим этиши талаб қилинади. Иккинчи турдаги ётоқхона университет стипендиясини олганларга берилади. Ўзим икки йилдан бери шу хусусий ётоқхонада тураман.

    Фото: Жаҳонгир Сайдалиев

    Ҳар икки турдаги ётоқхонани олмоқчи бўлган талабалар ҳам олий ўқув юрти маъмуриятига керакли ҳужжатларни топширади, ҳам ётоқхона веб-сайтига кириб ариза тўлдиради. Бакалавриат талабасининг коллеж ёки лицейдаги баҳосига, албатта, эътибор қаратилади. Магистрларга эса бакалавр дипломидаги баҳоларига қараб, бошпана берилади. Хуллас, талабанинг аввалги таълим жараёнида қандай баҳоларга ўқигани ётоқхона олишда катта аҳамиятга эга.

    Хусусий ётоқхонадагилар ҳар ойда тўлов амалга оширади. Аслида бир йил учун 7 минг евро тўлашимиз керак. Лекин мен оилавий ва молиявий ҳолатимдан келиб чиқиб, 2 минг евро тўлайман. Бу маблағ 3-4 қисмга бўлиб берилади. Талабалар бир кишига мўлжалланган хонада туради. Биз яшайдиган қаватда 30 та хона бўлиб, ўша қаватда битта ошхона ташкил қилинган.

    Университетга яқинроқ жойларда бир хонали ижара уйнинг ойлик тўлови 350 евро. Бу талаба учун қиммат бўлгани туфайли аксарият йигит-қизлар ётоқхона олишга ҳаракат қилади.

    «Талабани ҳеч ким назорат қилмайди»

    Асрор Арабжонов, АҚШдаги Стенфорд университети магистранти:

    Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманиданман. Таълимнинг бакалавриат босқичини Тошкентдаги Весминистер университетида ўқиганман. У пайтларда ётоқхонада турмаганман.

    Асрор Арабжонов

    Асрор Арабжонов
    Фото: Шахсий архивдан

    Стенфорд Америкада ҳам, дунё бўйича ҳам энг қиммат шаҳарлардан бири ҳисобланади. Университет ётоқхонасида бирорта ҳам админстратор йўқ. Ҳеч ким талабанинг устидан назорат қилиб, мана шу вақтда кирасан ёки кетасан, деган гапларни айтмайди. Олий ўқув юрти талабасига айланган одам ўзининг хатти-ҳаракатига ўзи жавоб бера олади, уни биров назорат қилиши шарт эмас.

    Университет ётоқхонасида талабаларнинг турли муаммоларини ҳал қилиш ёки маслаҳатлар бериш учун олийгоҳ маъмурияти томонидан ўша ётоқхонада яшовчи икки, уч нафар талаба бириктирилади. Улар бизни назорат қилмайди. Мисол учун, талабаларнинг умумий тадбирларини ташкил қилишда, саволларига жавоб беришда ва бошқа ҳолатларда кўмаклашади. Бундай ёрдамчи талабаларга ойлик маош тўланади ёки ётоқхона тўловидан озод қилинади.

    Ётоқхонанинг тўлов нархи ижара уйларникига нисбатан анча арзон. Университет раҳбарияти талабалар қийналмаслиги учун ёрдам кўрсатади. Ётоқхона ичида шароитлар кўплиги учун бозор нархидан бироз арзон тушади. Бакалавриат талабалари ойига, тахминан, 1050 доллардан тўлов қилади.

    Оила қурган талабалар ҳам ётоқхона олиши мумкин. Фақат турмуш ўртоғингиз билан борсангиз, бир хонали, фарзандларингиз билан бўлсангиз, икки хонали ётоқхона оласиз. Оилали талабалар қўллаб-қувватланиб, уларга тўлов нархи сал арзонлаштириб берилади. Ўзим рафиқам билан бирга яшаганим учун ойига 1500 доллар атрофида пул тўлайман. Агар ижара уйда яшасак, бир ойда 2000 доллардан кўпроқ тўлов қилишимга тўғри келади.

    Ётоқхонага ID-карта ва шахсий калит орқали кириб чиқилади. Хоналар тўлиқ жиҳозланган. Ҳар бир хонада ошхона ва кир ювиш машиналари мавжуд.

    «Талаба хонадошини ўзи танламайди»

    Ойбек Холматов, Жанубий Кореядаги Кангвон миллий университети 2-босқич магистранти:

    2020 йили Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг грант лойиҳасида ғолиб бўлиб, магистратурага ўқишга қабул қилиндим. Бир йилдан бери университетнинг халқаро талабалар учун қурилган ётоқхонасида тураман.

    Ойбек Холматов

    Ойбек Холматов
    Фото: Шахсий архивдан

    Шуни алоҳида айтишим керакки, ётоқхонада бирга турадиган хонадошингизни ўзингиз танламайсиз. Буни ётоқхона раҳбарияти ҳал қилади, яъни дини ва миллатидан қатъий назар, ким билан яшашингиз маъмуриятга боғлиқ. Икки хил дин вакилининг бирга яшаш эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу эса овқат қилишда ва айрим пайтларда ноқулайлик туғдиради. Ўзим Танзаниядан келган талаба билан бирга истиқомат қиламан.

    Ҳар бир хонада ювиниш ва овқат қилиш учун шароит яратилган, музлаткич ва бепул Wi-Fi билан таъминланган. Ётоқхона биносининг ертўла қисмида ўнлаб кир ювиш машиналари бор. Улардан хоҳлаган вақтда бемалол фойдаланиш мумкин. Спорт зал ҳамда дарс қилиш учун алоҳида катта хона ҳам мавжуд.

    Ойбек Холматовнинг ётоқхонаси

    Ойбек Холматовнинг ётоқхонаси
    Фото: Шахсий архивдан

    Ётоқхонага бир семестр учун, яъни тўрт ойга 500 минг вон (465 доллар — изоҳ «Дарё»ники) дан кўпроқ пул тўланади.

    Университет атрофидаги бир хонали ижара уйларнинг бир ойлик тўлови 200 минг вон, яъни 170 долларни ташкил қилади.

    «Ётоқхонада ҳам эркинлик бор»

    Озодбек Озодов, Германиядаги Бонн университети 2-босқич магистранти:

    Мен ўқийдиган шаҳарда талабалар ётоқхоналари олий ўқув юртларига эмас, балки талабаларга турли масалаларда ёрдам берувчи нодавлат-нотижорат ташкилотларига тегишли. Ўзим яшайдиган ётоқхона ҳам ана шундай ташкилотлардан бирининг тасарруфида.

    Озодбек Озодов

    Озодбек Озодов
    Фото: Шахсий архивдан

    Бизнинг ётоқхона тўртта блокдан иборат бўлиб, етти қаватли қилиб қурилган. Мен тўртинчи қаватда яшайман. Бу ерда иккита университет талабалари туради. Асосан, Ҳиндистон, Хитой, Покистон, Филлипиндан келган ёшларни учратиш мумкин. Ўзбекистонлик талабалар уч нафар, холос.

    900 ўринли ётоқхона биносида уч хил кўринишдаги хона бор. Биринчи типдаги хона турмуш қурган, фарзандли талабалар учун берилади. Лекин бу каби бошпана жуда ҳам оз. Иккинчи турдаги хонанинг ичида барча шароитлар бор, яъни ошхона ҳам, ювиниш хонаси ҳам бўлади. Учинчи кўринишдаги хонада яшовчиларнинг беш нафари битта ошхона ва битта ювиниш хонасидан фойдаланади. Масалан, мен турадиган қаватда алоҳида-алоҳида хонада яшовчи беш нафар талабага битта ошхона ва ҳаммом ажратилган.

    Бу уч турдаги хоналарнинг ойлик тўлови нархи ҳам бир-биридан фарқ қилади.

    Шу ўринда алоҳида айтишим керакки, Германия ҳукумати талабаларга ёрдам сифатида ётоқхонага масъул ташкилотларга субсидия ажратади. Субсидия миқдорини биз билмаймиз. Шундан кейин ташкилотлар талабалардан ҳар ойда тўлов пулини арзонроқ олади. Ўзим учинчи типдаги хонада ёлғиз тураман. Ҳар ойда 260 евро тўлайман.

    Озодбек Озодовнинг ётоқхонаси

    Озодбек Озодовнинг ётоқхонаси
    Фото: Шахсий архивдан

    Ётоқхонамиз университетдан тўрт километр узоқликда жойлашган. Ўқишга жамоат транспорти — автобус, метро, трамвайда бориб келамиз, бу бўйича муаммо йўқ. Ҳар бир талабага ID-карта берилади ва у орқали шаҳар ичида бепул ҳаракатланиш мумкин. Шу боис йўлкирага пул сарфламайман.

    Университет шаҳар марказида бўлиб, унинг атрофидаги ижара уйлар нархи ойига 350–400 еврони ташкил қилади. Шаҳар чеккасидан, яъни олий ўқув юртидан сал узоқроқдан эса 300 евро атрофида ижарага уй топиш мумкин.

    Урганч давлат университетининг талабалар ётоқхонасида ҳам маълум муддат истиқомат қилганман. У ернинг хоналари жуда тор бўлиб, тўрт йигит бир хонада яшардик. Бутун қаватга битта ошхона бўларди, ҳожатхона ва ҳаммом ҳам жуда кичкина эди.

    Германияда ётоқхона ўзизга тегишли ва уни хоҳлаганингиздек жиҳозлашингиз мумкин. Чироқни истаган пайтингиз ёқасиз, ўчирасиз ҳатто ярим кечаси ҳам. Умумий тартиб ва талабларга риоя қилсангиз бўлди. Қисқаси, эркинлик бор.

    Ўзбекистондаги нарх-наво қандай?

    Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, бугунги кунда республикадаги олий таълим муассасаларида 256 тадан зиёд талабалар турар жойи мавжуд. Улар 91 минг нафар талабани сиғдира олади. Аммо шунга қарамасдан, олий таълим муассасаларида 132 мингта қўшимча ётоқ ўринга эҳтиёж бор.

    Фото: «Дарё»

    «Мамлакатдаги давлат олий таълим муассасаларининг талабалар ётоқхоналари нархи вазирлик томонидан белгиланмайди. Нархлар университет ва институтларнинг харажатларидан келиб чиқиб, олий ўқув юртларининг илмий кенгашлари хулосаси асосида белгиланади.

    Қайд этиш керакки, ётоқхоналарда бир нафар талабага сарфланадиган харажат унда яратилган шароитлардан келиб чиқиб, ўртача 400 минг сўм атрофида бўлади. Аммо ОТМ муассасалари ўз молиявий имконияти ва талабаларнинг тўлов қобилиятини ҳисобга олган ҳолда нархни мустақил белгилайди.

    Иқтисодий кўрсаткичи пастроқ бўлган вилоятлар, масалан, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бир ойлик нарх ўртача 80 минг сўм, Самарқанд, Бухоро, Хоразм каби туризм ривожланган ҳудудларда 100–150 минг сўм, Тошкент шаҳрида эса 150–250 минг сўм атрофида этиб белгиланган», — дейилади вазирлик ахборотида.

    «Дарё» мухбири Ўзбекистондаги қатор олий ўқув юртлари матбуот котиблари билан боғланиб, бир ойлик ётоқхона нархлари бўйича изоҳ олди. Қарши давлат университети талабалар турар жойидаги нарх 100 минг сўм, Тошкент давлат педагогика университетида 250 минг сўм, Самарқанд давлат чет тиллар институтида базавий ҳисоблаш миқдори (270 минг сўм)нинг ярми, яъни 135 минг сўм этиб белгилангани маълум бўлди. Андижон давлат университетида ётоқхонанинг бир кунлик нархи 3 500 сўмни ташкил этади.

    Миролим Исажонов ёзиб олди

    Мавзуга доир:

    • Олий таълим вазирлиги Тошкент ётоқхоналарида жой етишмаслиги муаммосини икки қаватли каравотлар орқали ҳал қилиш йўлини таклиф қилди
    • «Талаба ўқисинми ёки ижарага пул топсинми?!». Мақсуда Ворисова — талабалар ётоқхонаси танқислиги ҳақида
    • Ўзбекистонда талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

    24.11.2021, 12:18   Изоҳ (0)   44255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.