• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик муаммоси бугунги кунда нафақат оилавий, балки ижтимоий хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш ва жамият маданий даражасининг мезони сифатида кўрилмоқда. Сўнгги йилларда бу борада қонунчиликда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилгани ҳақиқат. Аммо бу ислоҳотлар реал ҳаётда қанчалик ишламоқда?

    Бу борада рақамларга юзлансак.

    • 2023 йилнинг биринчи етти ойида 21 871 нафар аёлга ҳимоя ордери берилган. Шундан 84,7 фоиз ҳолат оила аъзолари томонидан содир этилган зўравонлик билан боғлиқ бўлган.
    • 2024 йил январь–октябрь ойларида 15 826 нафар шахс зўравонлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 15 427 нафари маъмурий, 399 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган.
    •  2025 йилнинг дастлабки чорагида эса 24 мингдан ортиқ аёлга ҳимоя ордери берилган, 1 700 нафарга яқин аёлга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилган, 202 нафар аёл реабилитация марказларига жойлаштирилган.

    Рақамлар шуни кўрсатадики, муаммо тан олинган ва унга қарши қонуний асослар яратилган. Шунингдек, сўнгги икки йилда зўравонликни оммага ошкор қилган ва ижтимоий тармоқ орқали ёрдам олган аёллар сони ортмоқда. Блогерлар ва ҳуқуқ фаоллари бу борада фаол ишламоқда.

    Қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлди?

    Зўравонликка қарши тарихий қонун.

    2023 йил 11 апрелда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Қонун билан Жиноят кодекси 126-1-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 59-2-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) билан тўлдирилди.

    Қонун билан шахс нафақат амалдаги турмуш ўртоғи ёки яқин қариндошига, балки собиқ турмуш ўртоғига, бир рўзғор асосида бирга яшаётган ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга, ногиронга ёхуд ўзига ўқитиш ёки тарбиялаш учун топширилган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик қиладиган бўлса, унга оғирроқ жазо тайинланиши белгиланди.

    Ўзбекистонда 2021—2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оиладаги камситишлар бўйича 72 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 61 мингдан (85 фоиздан) ортиғи хотин-қизларнинг камситилишига тааллуқли бўлган.

    Ушбу қонун билан эса БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш қўмитаси тавсияларидан келиб чиққан ҳолда, оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.

    Шунингдек, жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш, шахсни, унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш ёхуд унга нисбатан шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланди.

    Бу ҳаракатлар учун 1,5 млн сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерисиз ҳам ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

    2024 йил май ойида эса “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила — маҳалла — туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилди. Шунингдек, қонун билан 

    2024 йил 1 июндан:

    • тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилди;
    • хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг 102 телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олиниши белгиланди.

    Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилиши белгиланган:

    • хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;
    • профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
    • тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;
    • расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди.

    2025 йилнинг апрель ойида яна бир муҳим ҳужжат имзоланди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 

    Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди. 

    Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни уй-жой мулкдорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу ўринда маълумот: Ҳимоя ордери ҳақида.

    Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланишига сабаб бўладиган ҳужжат.

    У жабрдийда хотин-қизларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан берилади. Турмуш ўртоғи, севган йигити, қайнота-қайнонаси, қайнсингиллари, қўни-қўшни, иш жойида бўлса, раҳбари ва бошқалар томонидан жисмоний ёки руҳий зўравонлик қурбонига айланган аёллар мазкур ордер асосида қонуний тарзда муҳофаза қилинади.

    Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тадқиқот

    БМТ Тараққиёт дастури ўтказган тадқиқотда (2024 йил) аниқланишича, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва ажрашишдан кейин уй-жойга бўлган ҳуқуқларни таъминлашга оид суд ишларида аёллар кўпинча адвокатларсиз ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда. Бу эса улар учун қўшимча молиявий ва ҳуқуқий қийинчиликлар туғдирмоқда.

    Тадқиқотга асосан, аёлларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқи, айниқса, турмуш ўртоғи билан ажрашиш жараёнида бўлган аёлларга нисбатан самарали амалга оширилмаяпти. Ушбу хулоса, (эр-хотин ўртасидаги) уй-жойга мажбурий киритиш тўғрисидаги ишларнинг 94 фоизидан ортиғи хотин-қизлар томонидан киритилганлигига асосланган.

    Шу билан бирга, судлар 82 фоиздан ортиқ ҳолларда хотин-қизлар томонидан уй-жойга мажбурий киритиш тўғрисидаги аризаларини қаноатлантирганини тан олиш керак. Бу ҳолатда аёллар яна исботлаш юкини ўз зиммаларига олишади ва айнан аёллар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жараёнидан ўтишлари керак. Ушбу даъво аризаларини киритган хотин-қизларнинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, ушбу хулосанинг яна бир жиҳатидир.

    “Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда суд жараёнлари мониторинги ҳали тўлиқ амалга оширилмаган, яъни гендер тенгликни таъминлаш билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг амалдаги ижроси тўғрисида муҳим маълумот манбаи кенг жамоатчилик эътиборидан четда қолмоқда”, дея қўшимча қилган тадқиқотчилар.

    Оилавий зўравонликка доир статистика

    Яна бир қизиқ факт, дунёда ҳар уч аёлдан бири жисмоний ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади ва аксарият ҳолларда зўравонлик аёлнинг умр йўлдоши томонидан содир этилади. Аёлларга нисбатан зўравонлик Ўзбекистонда ҳам хавотирли ижтимоий муаммо ҳисобланади. Маълумотларга кўра, энг кўп оилавий зўравонлик ишлари Тошкент, Навоий, Жиззах, Бухоро ва Фарғона вилоятларига, энг ками эса Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятига тўғри келади.

    Оилавий зўравонлик бўйича маъмурий ишлар, ҳудудлар кесимида ва ҳудуддаги аҳоли сонига нисбати

    Ҳудудлар

    Аҳоли
    сони,
    минг киши

    Оилавий зўравонлик
    бўйича маъмурий
    ишлар, дона

    Аҳоли
    жон
    бошига

    Қорақалпоғистон
    Республикаси

    1976,2

    151,0

    0,08

    Андижон

    3322,7

    678,0

    0,20

    Бухоро

    2009,7

    623,0

    0,31

    Жиззах

    1475,5

    583,0

    0,40

    Қашқадарё

    3482,3

    817,0

    0,23

    Навоий

    1055,5

    611,0

    0,58

    Наманган

    2997,5

    674,0

    0,22

    Самарқанд

    4118,2

    890,0

    0,22

    Сурхондарё

    2806,5

    631,0

    0,22

    Сирдарёа

    896,6

    273,0

    0,30

    Тошкент вилояти

    2993,4

    2220,0

    0,74

    Фарғона

    3976,3

    1199,0

    0,30

    Хоразм

    1958,1

    329,0

    0,17

    Тошкент шаҳри

    2956,4

    412,0

    0,14

    Жами

    36024,9

    10091

     

    Ҳимоя ордери олганлар

    2024‑йилда оилавий зўравонлик бўйича жиноят ва маъмурий жавобгарликка тортилганлар сони ошиб, ҳукумат “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” кампаниясини амалга оширди. 

    Шу йилнинг ўзида тазйиқ ва зўравонликка учраган 54 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Оилавий муаммолар ва зўравонликка дуч келган хотин-қизларнинг 625 нафари аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган. Айнан шу статистика 2023 йилда: тазйиқ ва зўравонликка учраган 40 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Оилалар мустаҳкамлигини сақлаш мақсадида ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида 17 327 та оила ярашган, оилавий муаммолар ва зўравонликка дуч келган 1 450 нафар хотин-қиз аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган. Бундан кўринадики, ҳимоя ордери олган аёллар бир йилда 14 мингга ортган. 

    Бундан ташқари, 2023 йил 12 ойида содир этилган 363 та қотилликнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан. 

    2025 йил I-чорак давомида эса зўравонликка учраган 2 317 нафар хотин-қизга ёрдам кўрсатилди.

    Фото: Мирзаобод туман ҳокимлиги

    Никоҳлар ва ажрашишлар

    2024 йилда Ўзбекистонда 271,8 мингта никоҳ қайд этилган. Бу камида 15 йиллик минимум кўрсаткич ҳисобланади. Ҳатто 2010 йилда ҳам 292,3 минг никоҳ рўйхатга олинган. Яъни никоҳлар аҳоли сонига мутаносиб равишда ўсмаган.

    Мазкур йил мобайнида никоҳ тузганларнинг 136,7 минг нафари (50,3 фоиз) шаҳарларда, 135,1 минг нафари (49,7 фоиз) қишлоқ жойларида яшовчилар бўлган. Ўтган йили никоҳланувчиларнинг ўртача ёши ошишда давом этган. Яъни эркакларда 27,1 ёш, аёлларда 22,3 ёшга етган (2023 йилга нисбатан 0,1 ёшга юқорилаган).

    Никоҳлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд (31,4 мингта), Қашқадарё (29,2 мингта), Фарғона (29,2 мингта) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

    2024 йилда мамлакатда 45,1 минг оила никоҳдан ажралган (2023 йилда 49,2 та). Улардан 28 мингтаси (62 фоиз) шаҳар, 17,1 мингтаси (38 фоиз) қишлоқ аҳолиси бўлган. Таҳлил қилинишича, қишлоқларда ажрашишлар улуши шаҳарлардагига қараганда кўпроқ пасайган.

    Йил давомида 21,7 минг оила фарзандсиз, 10,5 мингтаси икки ва ундан ортиқ бола билан никоҳдан ажралган. Ажрашувчи эркаклар ўртача 35,4 ёшда, аёллар 32,1 ёшда бўлган.

    Никоҳдан ажралишларнинг энг кўп улуши Тошкент шаҳри (5,9 мингта), Фарғона (4,8 мингта), Андижон (4,8 мингта), Самарқанд (4,6 мингта) ва Тошкент (4,6 мингта) вилоятларида қайд этилган.

    Умуман олганда, 2010 йилда Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони 17,8 мингтани ташкил этган. Ажрашишлар улуши тузилаётган никоҳлардан фарқли равишда ўсишда давом этган.

    Фото: Онт.бй

    Хулоса: Ўзбекистон аёлларини ҳимоя қилишда муҳим бурилиш босқичи бошланди

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш сўнгги йилларда фақат қонунчилик доирасида эмас, балки амалий жиҳатдан ҳам анча фаоллашди. Статистика, қонунчиликдаги янгиликлар, янги хизматлар ва жамиятдаги муҳокамалар шуни кўрсатмоқдаки, бу масала ниҳоят жиддий эътиборга олинмоқда.

    Давлат томонидан қабул қилинган қонунлар — хусусан, оилавий зўравонликни Жиноят ва Маъмурий кодексга киритиш, ҳимоя ордерлари тизими, ижтимоий хизматлар, ажрашиш жараёнидаги суд ёндашувлари — реал ҳимоя механизмларини шакллантира бошлади. Аёллар нафақат оғзаки ҳимояга, балки ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамга ҳам эриша бошлаяпти.

    Шунингдек, аёлларнинг ўз ҳуқуқларини билишга бўлган интилиши, блогерлар ва ҳуқуқ фаолларининг фаоллиги, ижтимоий тармоқлар орқали ёрдам сўраш ҳоллари кўпайгани — бу ижтимоий онг ва ҳуқуқий маданият юксалаётганидан далолат. Эндиликда зўравонлик ҳақида сукут сақлаш эмас, очиқ гапириш ва қарши чиқиш ҳолатлари ортмоқда.

    Бироқ жамиятда ҳуқуқий маданият ҳали етарли даражада шаклланмаган. Бу эса фақат қонун эмас, таълим, тарғибот ва онгни ўзгартириш орқали ҳал қилинадиган мураккаб ижтимоий масаладир.  Бу жараён давомида ҳукумат ҳам, фуқаролар ҳам бир-бирини тўлдирувчи ҳалқа сифатида ҳаракат қилиши керак.

    Ўзбекистон аёллари учун қонун бор. Ҳимоя ордери ҳам, жиноят кодекси ҳам, ёрдам марказлари ҳам мавжуд. Зўравонлик — бу шахсий муаммо эмас, бу жамиятнинг ўзгаришга эҳтиёжи борлигини билдирадиган сигнал. Уни эътиборсиз қолдириш — ҳар биримиз учун хавфли.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мавзу сўнггида эса ҳеч қандай изоҳларсиз йил бошидан бери содир этилган (ошкор қилинган) зўравонликка оид қуйидаги жиноятларни ҳавола этамиз:

    • Бухоролик эркак хотини билан ажрашишни талаб қилган аёлни ёстиқ билан ўлдирди.
    • Тошкент метрополитени ходими ҳомиладор хотинини ўлдириб, каналга ташлаб юборди.
    • Наманганда эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди.
    • Наманганда ўз жиянлари ва келинойисини “свет” сабаб ваҳшийларча ўлдирган эркак умрбодга қамалди.
    • Сурхондарёда аёлига тазйиқ ўтказган эркак қамалди.
    • Андижонлик ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди. Гумонланувчи эр қўлга олинди.
    • Тошкент вилоятида эри томонидан калтакланган аёл вафот этди.
    • Тошкент вилоятида аёл эри томонидан калтакланди.
    • Тошкентда келинига шилқимлик қилган қайнотага чора кўрилди.

    12 июл, 18:00   Изоҳ (0)   675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #аёллар#ҳуқуқлари#зўравонлик
    Рисолат Абдушукурова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда оиладаги зўравонлик жиноят деб ҳисобланувчи қонун қабул қилинди

    12.04.2024, 11:55

    Афғонистонда ҳибсга олинган аёлларга нисбатан “Толибон” вакиллари томонидан жинсий зўравонлик қилинган — АҚШ ҳисоботи

    24.04.2024, 17:25

    Қозоғистонда харрасмент учун жазога тортиш режалаштирилмоқда

    14.06.2024, 23:40

    “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида ютуқларга эришмоқда” – БМТ бош котиби

    01.07.2024, 22:55

    Саида Мирзиёева: “Маиший зўравонликка қарши қонунлар қабул қилиниши — бу бизнинг умумий ютуғимиз!” 

    05.08.2024, 22:09

    Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади. Тақдирланганлар орасида машҳур актрисалар ҳам бор (фото)

    16.11.2024, 11:10

    БМТ Афғонистонни аёлларга нисбатан зўравонликни тўхтатишга чақиради

    25.11.2024, 21:47

    Ўзбекистонда оилавий зўравонлик бўйича 10 ойда жавобгарликка тортилганлар сони маълум қилинди

    26.11.2024, 11:10

    Освенцим 2.0 ёхуд “инсонлар учун қассобхона” 

    12.12.2024, 21:39

    Сурияда юзлаб одамлар Россия базасида жон сақламоқда — ОАВ 

    9 март, 23:50

    Хайрия ишлари билан ҳам мухлислар қалбини забт этган 5 нафар ҳинд актёри

    16 май, 18:30

    Россияда мигрант аёллар учун бепул туғуруқни тақиқлаш таклиф қилинди 

    23 май, 11:35

    Европа Иттифоқи Ўзбекистонда гендер тенглиги бўйича янги лойиҳани ишга туширди

    26 май, 14:50

    Гули Хоним Шайх “Лондон шаҳри эркин фуқароси” унвони билан тақдирланган биринчи ўзбек аёли бўлди

    28 май, 10:56

    “БМТ-аёллар” тузилмаси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди

    28 май, 19:30

    Forbes ўз кучи билан бойлик орттирган энг бадавлат аёллар рейтингини эълон қилди

    9 июн, 15:23

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31

    “Афғонлар биз билан уришмаслик учун сувдан ричаг сифатида фойдаланяпти” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    13 июн, 16:33

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    1 июл, 11:41

    Голливуд юлдузларининг кино оламида шуҳрат қозонаётган фарзандлари

    1 июл, 19:10

    БМТ қароргоҳида Маҳалла форуми: Ўзбекистоннинг тажрибалари глобал майдонда эътироф этилди

    30 июн, 20:05

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    1 июл, 08:58

    “Улар саҳнада айтаётгани — кўча гаплари”. Искандар Ҳамроқулов кулги жамоаларининг концертлари ҳақида фикр билдирди

    1 июл, 13:12

    Сифатли бақлажонни танлаш ва унинг тахир таъмини кетказиш бўйича лайфҳак

    2 июл, 21:31

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    1 июл, 21:00

    Хивада биринчи Ўзбекистон—Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилмоқда (фото)

    1 июл, 16:40

    Данияда аёлларга ҳарбий хизматни ўташ мажбурий бўлди 

    2 июл, 10:57

    Дональд Трамп сайлов ғалабаларига бағишлаб Victory 45-47 атирларини тақдим этди

    2 июл, 14:35

    Ироқ бир шарт билан тиланчиларга ҳар ой пул беришини эълон қилди 

    2 июл, 13:20

    2 июл, 15:13
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.