• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Кутганимиздек арзон эмас экан» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган беларуслик IТ мутахассислар таассуроти

    Украинада уруш бошланганидан сўнг бир неча Беларуснинг IТ компаниялари ва IТ мутахассислари Тошкентга кўчиб ўтишга қарор қилишди. Маҳаллий IT-парк янги меҳмонлар ташрифидан мамнун ва уларга янги шароитларни яратиб беришни ваъда қилмоқда. Аммо Ўзбекистон пойтахтида яшаш қандай бўляпти? Яқинда «dev.by» сайти бу ерга кўчиб келган IТ мутахассислар билан гаплашди. 

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Нима учун Ўзбекистон?

    Суҳбатда қатнашганлар турлича жавоб беришди: кимдир Грузияга кўчиб кетишни истаган, аммо Тошкентда офиси бўлган; кимдир учун Ўзбекистонда яшаш арзонроқ бўлса; яна бошқаси Самарқанд ва Бухорони анчадан бери кўришни истаган.

    Мобил дастурчи Иваннинг айтишича, у Ўзбекистонга 1 март куни оиласи билан кўчиб келган, аммо кўп муддат яшашга улгурмасданоқ ҳозирда Туркияга кўчиб кетишни режалаштирмоқда. У бу ерда яшаш ўта қимматлигини айтади. Software девелопер Николай ҳам Ўзбекистонни «бошқа давлатларга кетишда таянч пункти» деб тан олмоқда. 

    Кўпчилик учун шароитлар жозибадор бўлиб кўринган. Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлик очиш, ўзини ўзи банд қилувчи мақомини олиш ёки маҳаллий IT-парк резиденти бўлиш ва 7,5 фоизлик даромад солиғини тўлаш мумкин.

    «Нафақат ўзингизни, балки қўл телефонингизни ҳам рўйхатдан ўтказишингиз керак»

    Хорижлик фуқаро мамлакатга учиб келиши билан унда рўйхатдан ўтиш учун 3 кун вақти бор. IТ мутахассис Сергей ҳаммасини қайта текшириб чиқишни тавсия қилади. Унинг айтишича, аёли меҳмонхонада вақтинча туриши учун уни рўйхатга олишмаган ва муаммолар юзага келган.

    Тошкентда банк картаси очтириш: 10 дақиқа ва 10 долларга 

    Дастурчилар айтганидек, Ўзбекистонда карта операциялари ва мобил алоқа учун тўлов қилиш ҳамма жойда ҳам мавжуд эмас – бутун республикада нақд пул ва маҳаллий ўзбек сўми ишлатилади. 1 доллар – тахминан, 11500 сўм. 

    Банк картасини қилдириш муаммо эмас: Антон 10 дақиқада ва 10 долларга MasterCard картасини, 10 долларга 3 дақиқада маҳаллий Uzcard картасини очтирган. Баъзилар эса ҳозирча ҳисоб рақам очтиришмаган.

    Турар жой кутилганидан ҳам қиммат 

    Суҳбатда иштирок этганларнинг айтишларича, Тошкентга кириб келаётган мигрантлар оқими боис ижара нархлари кўтарилган.

    Уй-жой қиммат. Меҳмонхоналар кечаси 40 доллардан (шуни ҳам излаш керак). Ижарага бериладиган уйлар арзон эмас. Қисқа муддатли таклифлар кам. Турар жойларни агентсиз топиш жуда қийин, улар эса биринчи ой тўловидан +30-50 фоиз миқдорда комиссия ҳам олишни исташади. Суваракларсиз 2-3 хонали метрога яқин яхши уйлар 600 доллардан бошланади. Бундан ташқари, коммунал тўловлар, агент учун комиссия тўлови ва бошқалар. Ўзим марказдан 800 долларга ижарага уй олдим, аммо уйни унчалик қониқарли деб бўлмайди. Бироқ шуни топганимдан ҳам хурсандман, бола билан меҳмонхонада қолишдан чарчаган эдик, – дейди Иван.

    Python девелопер Дмитрийнинг айтишича, «сўнгги пайтларда полиция узоқ муддатга рўйхатдан ўтган чет элликларни кўпроқ текширишмоқда». Аммо сўроқлар қўрқинчли эмас, улар шаҳарда ким яшаётганлигини билиш учун текширишаётганини айтишади. 

    Интернет: тезлик кечаси соат 9 дан кейин пасайиб кетади, ижтимоий тармоқлар эса блокланган 

    Иваннинг айтишича, 100 мегабит тезликдаги интернет учун у 180 минг сўм (ёки ойига 15 доллар) тўлайди. Аммо «кечки соат 9 дан кейин тезлик 25 мегабитгача тушиб кетади». Дмитрий ҳам худди шуни таъкидлайди – кечқурун юкланишлар сони юқори бўлган пайтда уй интернети анчайин сезиларли пасаяди.

    Интернет сифати жуда ёмон, баъзи ижтимоий тармоқлар блокланган. VPN орқали мижозлар ресурсларига кириш зарурати туғиладиган бўлса, муаммо пайдо бўлиши мумкин, бунга тайёр туришингиз керак. VPN тармоғи ўчиб қолаверади. Уланиш учун вақти-вақти билан Интернет роумингдан фойдаланиш керак, бошқа вариантлар йўқ, – дея қўшимча қилади суҳбат иштирокчиси.

    Мамлакатда Skype, Twitter, TikTok ва «ВКонтакте» блокланган. Одамларнинг айтишича, Skype яқинда очилган ва бу «IТ мутахассисларнинг оммавий равишда кўчиб ўтиши билан боғлиқ».

    Хорижликлар учун тиббий хизматлардан фойдаланиш пуллик, Тошкентда хусусий клиникалар кўп. Тез тиббий ёрдам бепул кўрсатилади – уни 103 рақами орқали чақириш мумкин.

    «Маҳаллийлар пул билан келган чет элликлар ташрифидан жуда хурсанд»

    Метрода юриш 1400 сўм, автобус чипталари эса 1700 сўм (15 цент). «Яндекс.Такси» ўртача 20-25 минг юради (1,7-2 доллар), машина эса бир неча дақиқа ичида келади.

    Маҳаллий аҳолининг айтишича, ўртача ойлик иш ҳақи Минскда урушгача бўлган вақтдагидек – 300-500 доллар. Дўкондаги нархлар, ўртача ҳисобда 1 литр сут учун 1 доллар, иккита сариёғ – 2 доллар, помидор – килоси 2 доллар. Маҳсулотларнинг кўпи бизларники ва Россияники. Аммо савдо марказларидаги кийим-кечаклар нархи (Ўзбекистон – пахта мамлакати бўлса ҳам) жуда қиммат. Аксарият аҳоли бозордан харид қилади, — дейди Иван.

    Барча суҳбат иштирокчиларининг айтишларича, Тошкент аҳолиси жуда меҳмондўст ва самимий.

    Маҳаллий аҳоли пул билан келган чет элликлар ташрифидан жуда хурсанд. Беларусларга бўлган муносабат жуда яхши, IT-паркдагилар бу ерга мослашиш учун ёрдам беришга уринишади, – дейди Антон.

    Дастурчилар таъкидлашларича, шаҳарда яшаш шароити яхши эмас, йўллар катта, улардан ўтиш учун километрлаб юришга тўғри келади, «пиёдалар — ҳеч ким».

    Мен Ўзбекистонни доимий яшаш жойи сифатида танламаган бўлардим, бироқ у албатта, ташриф буюришга арзийдиган мамлакат, — дейди Виталик.

    Аввалроқ Ўзбекистонга келган россияликлар таассуроти ҳақида хабар берилган эди.

    04.04.2022, 20:56   Изоҳ (0)   812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олтин ва кўрилган чоралар зиённи камайтиради — Ўзбекистон иқтисодиётига энди нима бўлади? Fitch тахминлари

    04.04.2022, 20:08

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев даврида Тошкент иқтисодиёти билан нималар содир бўлди? — Тиллахўжа Алимуҳамедовнинг мақоласи ва унга Зафар Ҳошимовнинг шарҳи 

    02.04.2022, 14:10

    «Ўзбекистонда йўқотишлар бўлади, аммо у бошда давлатлардан камроқ зиён кўради» – Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар таъсири ҳақида таҳлилчилар фикри 

    01.04.2022, 20:32

    Украинада уруш бошланганидан бери Ўзбекистон четга камроқ сота бошлади

    01.04.2022, 16:43

    Россия кунгабоқар ёғи экспортини чеклади. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин 

    01.04.2022, 13:32

    Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида қандай яшаяпти?

    31.03.2022, 22:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.