• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кўчмас мулк савдосининг пасайиши аниқ фактми ёки мавсумий факторлар натижасими?

    Энг йирик кўчмас мулк платформаси Realting.uz раҳбари Андрей Содиқов ва Домио АҲ раҳбари Шуҳрат Ҳасанов Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорининг бугунги ҳолати ҳақида маълумот берди. 

    Жорий йилнинг баҳор ва ёз ойлари ички кўчмас мулк бозорида фаолликнинг пасайиши билан ажралиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган иккинчи чорак якунлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир оз пасайганини кўрсатди. Шунга қарамай, жорий кўрсаткичлар аввалги ўртача йиллик қийматларга мос келади. 

    2023 йилнинг иккинчи чорагида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган битимлар сони юқори даражада ўсган бўлса, 2024 йилнинг шу даврида ўсиш кузатилмади. 

    Яъни ўтган йилнинг апрель—июнь ойларида 90,8 минг битим амалга оширилган бўлиб, бу рақам 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 21 фоизга ёки 2022 йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 10,8 фоизга кўпдир. Жорий йил апрель—июнь ойларида эса 80,1 минг шартнома имзоланди (биринчи чоракда 80,2 минг).

    Вилоят уй-жой бозорларидаги вазият

    Хонадонлар савдоси динамикаси Ўзбекистоннинг ҳудудларига қараб фарқланади. 2-расмда 2023 йилдан бугунга қадар барча вилоятлардаги битимлар сони келтирилган.

    Қуйидаги вилоятларда кўчмас мулк савдоси шартномалари сонида пасайиш кузатилди:

    • Тошкент шаҳри (-8 фоиз); 
    • Тошкент вилояти (-12 фоиз); 
    •  Сирдарё (-6 фоиз);  
    • Жиззах (-8 фоиз);  
    •  Наманган (-5 фоиз); 
    • Бухоро (-10 фоиз); 
    • Навоий (-26 фоиз); 
    • Хоразм (-7 фоиз) вилоятлари; 
    • Қорақалпоғистон Республикаси (-5 фоиз).
    Қуйидаги ҳудудларда эса бир оз ўсиш кузатилди:
    • Самарқанд (2 фоиз);
    • Андижон (6 фоиз); 
    • Қашқадарё (3 фоиз). 
    Илгари уй-жойга талаб катта бўлмаган Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида кўрсаткичлар мос равишда -1 ва 0 фоизни ташкил этади, бу эса бозордаги динамиканинг йўқлигидан далолат беради. 

    Кўчмас мулк бозоридаги ҳолат ҳақида қисқача 

    Андрей Содиқовнинг таъкидлашича, эконом ва комфорт тоифаларига талаб мавжуд ҳамда умумий жиҳатдан бу борада катта пасайиш йўқ. Фуқаролар бундай уй-жойларни аввал ҳам, ҳозир ҳам сотиб олишда давом этмоқда. Бундан ташқари, жорий мавсумий омилларни эътиборга олсак, ёз охири—кузнинг бошларида ўсиш кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
    Бизнес ва премиум класслар асосан келажакка сармоя бўлиб хизмат қилади. Бундай ҳолда фақат кўчмас мулк бозори эмас, балки инвестиция бозори ҳам ўрин эгаллайди. 
    Ўзбекистон аҳолиси асосан кўчмас мулк ва автомобилларга сармоя киритган. Эндиликда автомобиллар транспорт воситасига айланиб, инвестиция сифатида деярли фойдаланилмайди. Кўчмас мулк эса маълум даромад келтиради. Аммо бунга рақобатдош йўналиш пайдо бўлди — банк депозитлари. Депозит фоизлари икки йил аввалги ҳолатга  нисбатан ошди, деди Андрей Содиқов.
     
    Масалан, хорижий валютадаги депозитлар 5 фоиздан 7,5 фоизга ошган. Уларни кўплаб банклардан деярли муаммосиз олиш мумкин, тўловлар эса ҳар ой амалга оширилади. Кўчмас мулкка сармоя киритиш ёки кафолатланган депозит даромадлари ўртасида, инвесторларнинг кўпи 7,5 фоиз билан банкларга ишонч билдирмоқда. 

    Хўш, бизнес ва премиум тоифадаги квартираларни ижарага бериш билан ҳам, тахминан, шунча — 7,5 фоиз ёки йилига 11 фоиз фойда олиш мумкин. Бироқ уй эгаси исталган вақтда кўчиб ўтадиган ижарачини топиши ёки янгисини излаши ортиқча бош оғриғи, холос. Баъзи қурувчиларнинг қурилиш вақтини чўзиши, лойиҳани бир оз ўзгартириши ва ҳоказолар инвесторларга катта зарар олиб келиши мумкин.

    Омонатлардан 100 фоиз шаффофлик, мунтазам, кафолатланган ойлик тўловлар билан осон фойда кўрилади. Инвесторлар, ақлли одамлар, бугун кунда банк омонатларини танлайди, деди Шуҳрат Ҳасанов.
     
    Тошкентда уй-жой ижараси ва савдоси

    Пойтахтда кўчмас мулк бозори статистикасига келсак. Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, Тошкент шаҳрида тузилган битимлар сони 8 фоизга камайган бўлса, 2021 йилдан бошлаб амалга оширилган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўзгаришини акс эттирувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги графиги 2024 йилгача савдонинг бир оз (деярли 5 фоизга) ўсишини кўрсатди.
     
     
    Бунга сабаб вилоятлардан давом этиб келаётган ички миграция Тошкентда кўчмас мулкка бўлган талабни сақлаб қолмоқда. Пойтахт иккиламчи бозорларида  квадрат метри учун 1142 долларга уй-жой сотиб олиш мумкин. Ернинг нархи эса, июнь ойида сотихи учун 342 млн сўмни ташкил этган. 

    Тошкентда уй-жой ва ижара нархлари яқин ўтмишдагидан арзонроқ бўлиб, ўртача ижара нархи бугунги кунда квадрат метри учун 8,3 долларни ташкил қилади. 

    Республика миқёсида ижара тўловлари индексининг йиллик ўсиши июнь ойида сўм эквивалентида 12,3 фоизни (доллар ҳисобида 2,1 фоиз) ташкил этди. Тошкент шаҳрида эса 1,2 фоизга (долларда -10,3 фоиз) камайди. Пойтахтда бошқа ҳудудларга нисбатан пасайиш кучлироқ ва буни туманлар кесимида кўрадиган бўлсак:
    •  Миробод, Шайхонтоҳур, Яккасарой туманларида — 10,2 доллар;
    • Олмазор, Сергели, Бектемир туманларида — квадрат метр учун ўртача 6,4 доллар.
    • Яшнобод ва Мирзо Улуғбек вилоятларида кўчмас мулкни ижарага бериш нархи 12 фоизга ошиб, Юнусобод ва Яккасарой туманларида 8,3 фоизга камайди.
    Умуман олганда, йил бошидан буён ижара ҳақи 9,8 фоизга, 2023 йил июнь ойига нисбатан эса 5,5 фоизга пасайган.

    Ко"чмас мулк бозори истиқболлари 

    Келажакда қуйидагилар тахмин қилинмоқда: 

    ● Биринчидан, Марказий банкнинг сўнгги маълумотларига кўра, хориждан келадиган пул ўтказмалари жами 25 фоизга ошган, яъни Ўзбекистонга 6,5 миллиард долларга яқин маблағ келиб тушган. Бу пул қаерга кетади? Албатта, банк депозит бозорига, қисман кўчмас мулк бозорига сарфланади. Бироқ Марказий банк депозит бозорини қисқартириш чораларини кўрмоқда. Яқинда асосий фоиз ставкаси 14 фоиздан 13,5 фоизга туширилди. Банк депозитлари ставкаларининг аста-секин пасайиши кўчмас мулк бозорининг ривожига олиб келади.
     
    ● Иккинчидан, Ўзбекистонга кўплаб янги компаниялар кириб келмоқда. Wildberries, Ozon, М-Cosmetics ва бошқа турли савдо тармоқлари очилмоқда. Ўзбекистондан ва Ўзбекистонга ҳам катта пул оқимлари алмашинуви кўчмас мулкка бўлган талабни келтириб чиқаради. Тижорат тобора қизиқиб бораётган бир вақтда тахминан 3-5 йиллик инвестицион муваффақиятлар ҳақида гап кетмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг ўртача рентабеллиги 12-15 фоизга яқин бўлиб, ушбу рақам йиллик депозит ставкасидан анча юқори.
     
    ● Учинчидан, офис ва тижорат кўчмас мулкига талаб ортиб бормоқда, бу эса янги ишчилар келишини англатади. Бир ходим — уй-жойга муҳтож бўлган камида уч кишидан иборат оила демакдир. Улар турар жой кўчмас мулк бозорида, ҳам иккиламчи, ҳам янги биноларга бўлган қўшимча талабни яратадилар. “Иккинчи даражали” уй-жойлар маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскиргани туфайли барча сегментларида функсионал янги биноларни ўз ичига олган бирламчи бозорга катта талаб оқими кутилмоқда.
     
    ● Тўртинчидан, бутун мамлакат янги бинолар савдосини ривожлантиришдан манфаатдор. Қурилишга йўналтирилган ҳар бир маблағ солиқ ва мамлакат иқтисодиётига сармоя бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, кредитлаш ва ишлаб чиқувчиларга кредит бериш, мажбурий рухсатномаларни жорий этиш каби қўшимча енгилликлар мавжуд.  
    ● Бешинчидан, айрим инвесторлар “Янги Тошкент”даги сармояларини диверсификация қилиш мақсадида “эски Тошкент”га инвестиция киритишни тўхтатиб қўйган. “Янги Тошкент”даги таклиф ва лойиҳалар сони кўплаб янги инвесторларни жалб қилмоқда.

    ● Олтинчидан, янги биноларга бўлган талаб пойтахтда мажбурий рўйхатга олишнинг бекор қилинишига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатнинг исталган вилоятида яшовчи фуқаро кўчмас мулк сотиб олиши мумкин. Бунинг учун, айниқса, эконом ва комфорт синфида етарли имкониятлар мавжуд.
     
    Хулоса қилиб айтганда, биз бозордаги мавжуд вазиятни 2021—2023 йиллардаги каби агрессив эмас, балки тизимли равишда ўсишдан аввалги барқарорлашув сифатида тавсифлашимиз мумкин. Тошкент кенгаймоқда, аҳоли сони кўпаймоқда, демак, кўчмас мулкка бўлган талаб, албатта, ортади.
    06.08.2024, 16:34   Изоҳ (0)   4040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда Lacetti поезд билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

    06.08.2024, 16:22

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    06.08.2024, 16:05

    Термиз давлат педагогика институтининг 2 млрд сўмлик тендери натижалари бекор қилинди

    06.08.2024, 14:42

    Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари билан учрашди

    06.08.2024, 14:25

    Ўзбекистонда ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси туширилди

    06.08.2024, 13:52

    Саида Мирзиёева Қозоғистон давлат маслаҳатчиси билан учрашув ўтказди

    06.08.2024, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.