• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.13
    • RUB161.07
    • EUR14542.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Италия бош вазири Жоржа Мелонининг ташрифидан нималар кутилмоқда?

    Бугунги дунёда геосиёсий зиддият кескин тус олган бир пайтда, Ўзбекистон очиқ, прагматик ва мувозанатли ташқи сиёсат юритиб, барча минтақа ва етакчи мамлакатлар билан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаб бормоқда. Бу жараёнда Европадаги муҳим сиёсий ва иқтисодий мавқега эга бўлган Италия билан муносабатлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

    Айниқса, Италия бош вазири Жоржа Мелонининг кутилаётган расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириши кутилмоқда.

    Италия — Европадаги ҳамкор

    Италия Ўзбекистон учун Европа Иттифоқидаги муҳим ҳамкорлардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда икки давлат ўртасида “яшил” энергетика, кимё, машинасозлик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, таълим ва туризм соҳаларида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Италия — Марказий Осиё мулоқоти доимий равишда фаоллашиб бораётгани ҳам икки томонлама алоқаларнинг кенгайиб бораётганидан далолат беради. Турин политехника ва Пиза университетларининг Тошкентдаги филиаллари, етакчи олий таълим муассасалари форуми, Рим ва Виареджода ташкил этилган “Ўзбекистон маданияти кунлари” бунга ёрқин мисолдир.

    Муносабатлар ривожининг иккинчи босқичи

    Ўзбекистон ва Италия муносабатларини шартли равишда икки босқичга ажратиш мумкин. Биринчи босқич — 1992 йилда Италия Ўзбекистон мустақиллигини тан олганидан сўнг шаклланган дастлабки дипломатик алоқалардир. 1998 йилда Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси очилди, кейинчалик Милан, Флоренсия, Тоскана, Лигурия ва Умбрияда фахрий консулликлар ташкил этилди.

    Иккинчи босқич — 2023 йилдан бошланган юқори даражадаги фаол сиёсий мулоқотлардир. Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йилда Италияга расмий ташрифи, ўша йилнинг ноябрида президент Серджо Маттарелланинг Ўзбекистонга жавоб ташрифи, шунингдек, парламентлараро, ҳудудлараро ва вазирликлар даражасидаги ҳамкорлик механизмлари фаоллашди.

    Институционал ва маданий алоқалар

    1999 йилдан бери Ссвдо-иқтисодий, саноат кооперацияси ва экспорт кредитлари бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. 1998 йилда ташкил этилган “Ўзбекистон—Италия” дўстлик жамияти, 2005 йилда Италия парламенти ташаббуси билан ташкил этилган дўстлик ва ҳамкорлик ассоциацияси, 2011 йилдан иш бошлаган парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи муносабатлар институционаллашганидан далолат беради.

    Маданий алоқалар ҳам чуқурлашиб бормоқда: 2023 йил Флоренсияда Мирзо Улуғбек маданий-маърифий маркази очилди, Песарода “Ўзбекистон маданияти ҳафталиги” ўтказилди. Шу йили икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 502,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Тошкент—Милан авиақатнови йўлга қўйилди.

    Ҳудудлараро ҳамкорлик

    Икки мамлакат ўртасидаги янги йўналишлардан бири — ҳудудлараро ҳамкорлик ва саноат кооперациясидир. Жумладан, 2025 йилда Италиянинг Режжо-Эмиля вилоятидаги компания ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Чуст туманида базалт хом ашёсини қайта ишлаш асосида иссиқлик изоляцияси материаллари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу лойиҳа Gamma Meccanica SpA компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

    Бу лойиҳа нафақат қишлоқ хўжалиги соҳаси учун муҳим технологияларни жорий этиш, балки маҳаллий ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ҳам ошириш имкониниберади.

    Янги имкониятлар эшиги

    Жоржа Мелонининг ташрифи нафақат икки мамлакат ўртасидаги анъанавий-дўстона алоқаларнинг янада мустаҳкамланиши, балки уларни янги босқичга кўтариш, инвестициявий ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, таълим ва технологиялар соҳасидаги имкониятларни амалга ошириш йўлида муҳим қадам бўлади.

    Ўзбекистон учун бу ташриф Европа билан яқинроқ ҳамкорлик қилиш, хорижий сармоядорлар учун янги шароитлар яратиш, бизнес муҳитини такомиллаштириш имконини беради. Шу билан бирга, маҳаллий тадбиркорларнинг Италия бозорларига чиқиши учун замин яратади.

    Жўраев Сайфиддин Ахматович

    Тошкент давлат шарқшунослик университети Шарқ мамлакатлари сиёсати ва халқаро муносабатлар кафедраси профессори, сиёсий фанлар доктори

    27 май, 18:05   Изоҳ (0)   1331
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Италия#Жоржа Мелони

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бир макон, бир йўл” имкониятми ёки тузоқ?

    21.10.2023, 19:25

    Макрон: “Музлатилган Россия активларини мусодара қилиш Европани заифлаштиради”

    05.03.2024, 23:35

    Италияда суррогатлик амалиёти учун 1 миллион долларгача жарима белгиланиши мумкин   

    14.04.2024, 15:17

    Қирғизистон ва Италия маҳкумларни экстрадиция қилиш бўйича келишув имзолади

    04.10.2024, 16:34

    Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди 

    5 январ, 22:42

    Байден ёнғинлар туфайли сўнгги хорижий сафарини бекор қилди 

    9 январ, 18:40

    Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида маълум қилди

    10 январ, 20:05

    Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди 

    11 январ, 17:30

    “Яшил” иқтисодиёт, энергетика манбалари, иқлим ўзгариши: Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида нималар ҳақида гапирди?

    14 январ, 16:54

    Трампнинг инаугурация зиёфатида қандай таомлар тортилади? 

    20 январ, 21:55

    FT: Европа давлатлари Украинага қўшин юбориш борасида тортишди 

    18 феврал, 16:30

    Ҳам санъатда, ҳам бизнесда омади чопган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    21 май, 13:08

    Янги Рим папаси Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

    19 май, 10:00

    Зеленский Путинга қўнғироқдан аввал Трампдан нимани сўрагани очиқланди

    20 май, 10:58

    Рим папаси Россия ва Украина музокараларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

    21 май, 18:20

    “Рома” АПЛ клуби устози билан шартнома имзоламоқчи

    22 май, 09:45

    Исроил ҳарбийлари хорижлик дипломатларга ўт очди (видео)

    22 май, 09:40

    ЕЧЛ. Мусобақага йўлланма олган 24 та жамоа номи маълум

    23 май, 13:03

    Сунъий ўтмиш, сохта мусулмон ва маккор тулки. Сурия президенти учун ворислардан бири сифатида кўрилган, Нетаньяху жасадини қайтаришни сўраётган исроиллик супер жос...

    24 май, 10:25

    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС

    24 май, 13:30

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    26 май, 00:02

    Путиндан интервью олган, Нью Йорк канализациясини тозалаган: супермодел Наоми Кемпбелл ҳақида кутилмаган маълумотлар 

    26 май, 09:20

    А Серия. “Рома” Туринда ғалаба қозонди. Шомуродов 72 дақиқа ўйнади (видео)

    26 май, 07:52

    Италия бош вазири Самарқандга келади 

    26 май, 09:55

    Элдор Шомуродов шахсий рекордини янгилай олмади

    26 май, 12:25

    “Дарё” дайжести: 26 майнинг энг муҳим хабарлари

    26 май, 23:00

    Бразилия терма жамоасидан чақирув олган футболчилар номи эълон қилинди. Карло Анчелотти Неймар нега чақирилмаганига изоҳ берди

    27 май, 13:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    10 йилдан сўнг: “Муҳташам юз йил” сериали актёрлари қанчалик ўзгарган? (фото)

    Кино | 29 май, 10:43

    Ўзбекистон давлат қарзи уч ойда 2,2 млрд долларга кўпайди. Пуллар қаерга кетмоқда?

    Иқтисодиёт | 29 май, 10:23

    Трамп хитойлик талабалар визаларини бекор қилади

    Дунё | 29 май, 10:14

    Шахсий курорт, голф клуби ва алоҳида ошпаз: Голливуд юлдузларининг режиссёрларга қўядиган ноодатий талаблари

    Кино | 29 май, 09:59

    Элдор Шомуродов: “Бу сафар хато қилишга ҳаққимиз йўқ”

    Спорт | 29 май, 09:55

    Ўзбекистонда сотувчилар товарни вақтида етказиб бермаса, пеня тўлаши кўзда тутилган қонун маъқулланди

    Ўзбекистон | 29 май, 09:52

    Россиянинг ядровий базалари схемаси интернетда тарқалди (фото)

    Дунё | 29 май, 09:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.