Италия А Серияси 38-тури доирасидаги “Торино” — “Рома” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган беллашувда римликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги голларга Леандро Паредес ва Алексис Салемакерс муаллифлик қилди. Сўнгги турда қўлга киритилган 3 очко эвазига “Рома” Италия чемпионатида 5-ўринни қўлга киритди. Клаудио Ранери жамоаси 69 очко тўплади.
Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов баҳсни асосий таркибда бошлаб, 72-дақиқада Стефан Эл-Шарави билан алмаштирилди.
“Рома” Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқа олмади. Чунки сўнгги турда нафақат римликлар ғалаба қозониши керак эди, балки “Ювентус” ҳам очко йўқотиши талаб этиларди. Лекин туринликлар “Венеция” майдонида қийин ғалабани қўлга киритиб, Италия чемпионати учун ажратилган 4-йўлланмага эга чиқди.
“Рома” эса кейинги мавсум Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди.
А Серия
38-тур
25 май, якшанба
“Торино” — “Рома” 0:2
Голлар: 0:1 — Паредес (18), 0:2 — Салемакерс (53).
Изоҳ (0)