• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС

    Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, хусусан, гидроэнергетика тармоғини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли амалий фаолият олиб борилмоқда.

    Бу борада, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан гидроэнергетик салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда янги ГЭСларни барпо қилиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги “Чотқол дарёсида Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши” инвестисия лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол дарёсининг белгиланган ҳудудида қурилиш ишлари режавий асосда изчил давом эттирилмоқда.

    угун, 23 май куни Жамият Ахборот хизмати томонидан мамлакатимизнинг бир гуруҳ босма ва электрон ОАВ вакиллари, телевидение ва радиоканаллар муҳаррирлари, журналистлар ва блогерлар учун Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши объектига пресс-тур ташкил қилинди. 

    Таъкидлаш жоизки, барпо этилаётган ушбу гидротехник иншоот лойиҳасида ҳар бирининг қуввати 22,5 МВт бўлган 4 та гидроагрегатни ўрнатиш мўлжалланган. Қуйи Чотқол ГЭСнинг ўрнатилган қуввати 90 МВт бўлиб, йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 300 млн. кВт.соатга тенг, яъни ГЭС қуввати келажакда йилига ўртача 125 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

    Шунингдек, ГЭСнинг тўлиқ ишга туширилиши 81,0 млн. м3 гача табиий газни ёки 250 минг тонна кўмирни иқтисод қилиш имкониятини беради. Иншоот гидрологик режимга таъсир қилмайди ва гидробиологик объектларга зарар етказмайди ҳамда атроф-муҳит ва табиат ўзгаришига таъсир кўрсатмайди.

    Эътиборли жиҳати, қурилиш ишлари доирасида Республикамиз ва Марказий Осиёда илк бор янги замонавий технологиялар асосида биринчи марта тўғон конструкцияси босиб зичланган (укатанний) бетонли типда қурилади. Бетон тўғон баландлиги 60 метр, узунлиги 270 метр, тўғон усти эни 7,5 метрни ташкил этади. Сув омбори ҳажми 6,8 млн м3 га тенг.

    Мазкур типдаги тўғон қурилиши лойиҳани амалга ошириш муддатини 2 баробарга қисқартириш ҳамда сув омбори кунлик сув сарфини самарали бошқариш имконини беради. Натижада, мазкур мустаҳкам тўғонда қуриладиган ГЭС кун давомида электр энергиясига талаб кескин ошган даврда, яъни ростловчи қувватларда электр энергияни ишлаб чиқариш имкониятини юза келтиради.

    Тўғон қурилишида РCC (Роллер-cомпаcтед cонcрете – босиб зичланган бетон) дан фойдаланилади, яъни тўғоннинг асосий қисми (195 минг м3) босиб зичланган бетондан иборат бўлади. Босиб зичланган бетондан фойдаланишдаги афзалликлар – бетонни ташкил этувчилари ажралиб қолиши ҳамда сув ўтказувчанликни минималлаштириш мақсадида кичик қатлам-қатлам қилиб бетон ётқизиш, ётқизилган қатлам устида машина-механизмларнинг дарҳол ҳаракатлана олиши, уни текислаши, зичлаши ва бу билан бетон мустаҳкамлигини оширишдир.

    Қурилиш методи грунтли тўғонни барпо этишдаги содда усулларига ўхшаш бўлиб, иссиқ кунда семент ва инерт материаллар ҳарорати туширилган ҳолда бетон маҳсулоти тайёрланиши ҳамда босиб зичланган бетон таркибида махсус қўшимчалар мавжудлиги сабаб бетон ётқизилганда унинг ҳарорати мўътадил бўлади. Бу эса, ўз навбатида, бетоннинг қизиб, деформацияга учрамаслигини таъминлайди.

    Асосий лойиҳа ишлари Жамият тизимидаги “Гидропроект” АЖ томонидан амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳа доирасидаги асосий тўғоннинг техник ечимлари мураккаблиги, геологик жиҳатдан оғирлигини инобатга олиб, лойиҳалаштириш ишларига Туркиянинг ва Эрон давлатининг илғор компаниялари жалб қилинган.
    ГЭС объектлари қурилишида, хусусан, сементация ишларини амалга оширишда ГERТЕК (Германия) компаниясининг илғор ускунасидан фойдаланилмоқда.

    Ушбу технология автоматик тарзда сементация учун махсус қоришмани (раствор) тайёрлайди ҳамда уни скважиналарга юборади. Эътиборли жиҳати, мазкур ускунани масофадан, дунёнинг исталган нуқтасидан туриб бошқариш ва иш фаолиятини реал вақт режимида кузатиш мумкин. Филтрацияга қарши тадбирларни амалга ошириш мақсадида тўғон ва унинг ўқи бўйлаб сементация пардаси ишлари бажарилмоқда.
    Сементация ишларини амалга ошириш учун 650 метрдан зиёд узунликдаги туннел очиш ишлари бажарилган.

    Зичланган бетон тўғони қурилишида ишлатиладиган босиб зичланган бетонни тайёрлашда қўшма котловандан олиб чиқилган грунтлардан фойдаланилади. Яъни, олиб чиқилган грунтлар қурилиш майдонида ўрнатилган қуввати 500 тонна/соат бўлган бўлган инерт материалларни ишлаб чиқарувчи-сараловчи заводдан турли фракциялардаги қум ва чақиқ тош кўринишида ишлаб чиқарилади. Мазкур инерт материаллар босиб зичланган бетоннинг асосий таркибини ташкил этади.

    Шу билан бирга, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда илк бор тўғон ювиш галереясида емирилишга чидамли ва мустаҳкамлик даражаси юқори бўлган (М800 маркали) бетон қуйиш ишлари амалга оширилди.

    Сув омборидан йиллик қаттиқ оқимни (сувда эриган ва тубда тўпланган чўкиндилар) ювиш жараёнида умумий ҳажми 1 млн. м³ бўлган сув ГЭС биноси ва бетон тўғон ичида жойлашган ювиш галереяси орқали ўтказилади. Бу жараёнда ювиш галереяси иншоотининг контакт юзасига катта гидростатик юклама таъсир қилади.

    Асосий ишқаланиш юкламаси ювиш галереясининг туб қисмига ва деворларнинг ўртасигача бўлган қисмига тушади. Ювиш галереясининг бутун узунлиги бўйлаб туб қисми қуйма темир плиталар билан қопланган. Қуйма темир – емирилишга чидамли ва узоқ муддат хизмат қилувчи материал бўлиб, плиталарнинг конструкцияси эскирган қисмларини янгилари билан алмаштириш имконини беради.

    Асосий қурилиш-монтаж ишларини сифатли ташкил этиш ва назорат қилиб бориш жаҳоннинг илғор компанияларидан бўлган “МАТЕСТ” (Италия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ускуналар ёрдамида амалга оширилади.

    Эътиборли жиҳати, қурилишда ўрнатилган – қоришмали бетонни ташишга мўлжалланган замонавий ва илғор тасмали конвеер технологиясидан жаҳондаги 5 та давлатдагина фойдаланилган – АҚШ, Канада, Италия, Эрон ҳамда Ўзбекистонда.

    Айтиш жоизки, ушбу истиқболли лойиҳада мамлакатимиз тарихида илк бор жаҳон стандартлари асосида тўғон ва ГЭС биноси яхлит иншоот сифатида қурилмоқда.

    ГЭС қурилишида маҳаллийлаштириш доирасида Жамият тизимидаги ташкилотлар (завод) томонидан қарийб 90 фоизга яқин зарурий эҳтиёт қисмлар, технологик жиҳозлар етказиб берилмоқда.

    Қурилиш даврида лойиҳа объектларига 3 сменада умумий кесимда 1 800 нафар ишчи жалб этилган бўлиб, бу ўртача ҳисобда ишчиларнинг 10 000 га яқин оила аъзоларининг моддий-иқтисодий жиҳатдан барқарорлигига хизмат қилади.

    Ушбу лойиҳа якунига етказилиб, фойдаланишга топширилгандан сўнг, 120 ортиқ маҳаллий ёш мутахассислар доимий иш ўринлари билан таъминланади.

    Гидроэнергетика соҳасида бошланган изчил ислоҳотлар ҳамда жадал суръатларда олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари аҳоли ва саноат тармоқларининг электр энергиясига бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, янги бунёд этилаётган ГЭСлар энергия манбаи бўлиш билан бирга, кўплаб янги иш ўринлари яратилишига ҳам замин яратади.

    Таъкидлаш жоизки, Чотқол дарёсида амалга оширилаётган мазкур йирик гидроэнергетик лойиҳа нафақат Тошкент вилояти энергетика тизимида муҳим аҳамият касб этиб, вилоят аҳолисини экологик тоза ва арзон электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

    Шу билан бирга, Қуйи Чотқол ГЭС бошқа турдаги электр станцияларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга:
    - ҳар йили 91 283,4 минг м3 табиий газни иқтисод қилади;
    - экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқаради, атмосферага зарарли чиқиндилар чиқиши қисқаради;
    - ишлаб чиқарилаётган электр энергия таннархи нисбатан паст, яъни иссиқлик электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия нархидан 8-10 баробар арзон бўлади;

    - ГЭС ва унинг асбоб-ускуналарини эксплуатация қилишнинг техник муддати нисбатан узоқ, иссиқлик электр станциялардан икки баробар кўпроқ муддатга хизмат қилади;
    - қайта тикланувчи, яъни сув энергияси манбаларидан фойдаланилади.

    Режага биноан, Қуйи Чотқол ГЭСни жорий йилда Мустақиллик байрами арафасида қуриб битказилиши ҳамда эксплуатацияга топширилиши кутилмоқда.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    24 май, 13:30   Изоҳ (0)   1720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

    23 май, 18:00

    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

    23 май, 16:30

    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

    23 май, 15:00

    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

    23 май, 12:00

    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

    23 май, 10:30

    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

    22 май, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Давлат бюджетидан субсидия ва инвестицияларга харажат қилмаслик керак” — Абдулла Абдуқодиров

    Иқтисодиёт | 14 июн, 16:00

    Машҳурликдан панжара ортигача: қамоқда ўтириб чиққан Голливуд юлдузлари

    Кино | 14 июн, 15:50

    Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо? Марказий банк таҳлили эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 15:20

    “Реал” Рауль Асенсонинг товон пулини 1 млрд евро этиб белгиламоқчи

    Спорт | 14 июн, 15:17

    Трамп Маск билан зиддият сабабли ўзининг Tesla автомобилини сотмоқчи

    Лайфстайл | 14 июн, 14:55

    Артём Довбик “Рома”дан кетиши мумкин

    Спорт | 14 июн, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.