Португалиялик машҳур ҳужумчи Криштиану Роналду янги мавсумда ҳам Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

Манбага кўра, 40 ёшли ҳужумчи “Ан-Насср” билан янги битим имзолашга яқин турибди. Ҳозирда расмий ҳужжатлар текширилмоқда ҳамда шартноманинг якуний тафсилотлари муҳокама қилинмоқда. Янги келишув бир ёки икки йиллик бўлиши кутилмоқда. Роналду истаса, 2027 йил июнига қадар клуб сафида тўп суришни давом эттириши мумкин бўлади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда “Ан-Насср” ҳеч қандай совринга эга чиқа олмади. Саудия Арабистони Про Лигасида жамоа 70 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади. Роналду эса барча мусобақаларда 35 та гол ва 4 та голли узатма билан мавсумни якунлади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 25 июнь куни “Ан-Насср” италиялик мураббий Стефано Пиолининг истеъфога чиққанини расман эълон қилди.
Изоҳ (0)