Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 5-турида “Ан-Насср” 27 сентябрь, жума куни “Ал-Ваҳда”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 41-дақиқасида Анжело ҳисобни очди. Бўлим Ар-Риёд клуби устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса Роналду ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 56-дақиқада португалиялик футболчи пенальтини аниқ амалга оширди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Ан-Насср” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Саудия Про Лигаси
5-тур баҳси
27 сентябрь, жума
“Ан-Насср” — “Ал-Ваҳда” 2:0
Голлар: 1:0 – 41 Анжело Габриэль, 2:0 – 56 Роналду (пенальти).
“Ан-Насср”: Бенто, Лапорт (Ал-Фатил, 84), Симакан, Ал-Ганам, Ал-Нажди (Бушал, 67), Отавио (Ал-Ҳассан, 68), Ал-Ҳайбари, Уэсли (Гариб, 67), Мане, Анжело Габриэль (Яҳё, 84), Роналду.
“Ал-Ваҳда”: Ал-Оайшер, Ал Алаэли, Эл-Ямик (Ал-Салем, 68), Кресу, Ал-Моуалад, Ал Макаҳаси, Бакшуин, Бакуна (Нажи, 69), Гудвин (Кҳодари, 78), Амин, Игало (Ноор Шеик, 68).
Огоҳлантиришлар: Бакшуин (23), Отавио (45+4), Бенто (74).
Четлатиш: Бакшуин
Изоҳ (0)