Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 2-турида “Ан-Насср” 27 август, сешанба куни “Ал-Файҳа”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Андерсон Талиска ҳисобни очди. Бўлим охирда эса Роналду жарима зарбасидан гол урди.
Иккинчи бўлимда ҳам Ар-Риёд жамоаси кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Бироқ 85-дақиқага келибгина ҳисоб ўзгарди. Марсело Брозович меҳмонларнинг учинчи голига муаллифлик қилди. Орадан 1 дақиқа ўтиб, Сакала ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ўйин охирида эса Талиска якуний нуқтани қўйди.
“Ан-Насср” чемпионатдаги иккинчи ўйинида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Саудия Про Лигаси
2-тур баҳси
27 август, сешанба
“Ал-Файҳа” — “Ан-Насср” 1:4
Голлар: 0:1 – 5 Талиска, 0:2 – 45+10 Роналду, 0:3 – 85 Брозович, 1:3 – 86 Сакала, 1:4 – 90+5 Талиска.
“Ал-Фейҳа”: Ал-Деқеел, Ал-Рашиди, Ал-Ҳайбари, Ал Доваиш, Абди, Кааби, Ал-Биши (Ал-Ҳаражин, 89), Ал Раммаҳ (Ал Абдуллаҳ, 89), Ал-Харти, Ал Ҳуссаин (Посуэло, 62), Сакала.
“Ан-Насср”: Бенто, Теллес, Лапорт, Ал-Авжами (Ал-Фатил, 89), Ал-Ганам, Брозович (Али, 89), Отавио (Ал-Ҳайбари, 58), Гариб (Ал-Сулайҳим, 69), Талиска, Мане, Роналду.
Изоҳ (0)