Футбол бўйича Саудия Арабистони Про лигаси 31-тур доирасидан ўрин олган баҳсда “Ан-Насср” “Ал-Оҳдуд” (3:2) жамоаси меҳмони бўлди. Учрашувда мезбонлар мағлубиятга учради. “Ан-Насср” клубининг португалиялик ҳужумчиси Роналду учрашувда голлардан бирига муаллифлик қилди.
39 ёшли футболчи “Ал-Ваҳда” билан ўйинда (6:0) хет-трик қайд этганди. Шунингдек, у “Абҳа” (8:0) ва “Ал-Таи” (5:1) жамоалари дарвозасига 3 тадан, “Ал-Аҳли-Жидда” (1:0) ва “Ал-Айн” (4:3) клубларига биттадан гол урди.
Эътиборлиси, “Ан-Насср” Саудия Арабистони чемпионати ва Осиё чемпионлар лигасида қаторасига 9 та ғалабага эришди. Чемпионатда иккинчи ўринда бораётган Роналду ва унинг жамоадошлари кейинги учрашувни пешқадам “Ал-Ҳилол”га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)