Саудия Арабистони чемпионатининг 34-туридан ўрин олган ўйинда “Ан-Насср” 27 май, душанба куни “Ал-Иттиҳод”га қарши баҳс олиб борди.
Биринчи бўлим охирида Криштиану Роналду ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда ҳам Ар-Риёд жамоаси ҳужумкорликни тўхтатмади. 69-дақиқага келиб, Роналду дублни расмийлаштирди. Учрашувнинг 66-дақиқасида “Ал-Иттиҳод” футболчиси Ал-Менали қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқада жамоа бир киши кам бўлиб ўйнашига тўғри келди.79-дақиқада Гариб пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
88-дақиқада Ал Шамрани жавоб голини уришга муваффақ бўлди. 90+2-дақиқасида Фабиньо ҳисобни қисқартирди. 90+5-дақиқада “Ан-Насср” футболчиси Ал-Немер пенальтини аниқ амалга оширди.
Ўйинда 4:2 ҳисоби қайд этилди ва “Ан-Насср” ишончли ҳисобдаги ғалабага эришди.
Саудия Про Лигаси
34-тур баҳси
27 май, душанба
“Ан-Насср” — “Ал-Иттиҳод” 4:2
Голлар: 1:0 – 45+3 Роналду, 2:0 – 69 Роналду, 3:0 – 79 Гариб (пенальти), 3:1 – 88 Ал Шамрани, 3:2 – 90+2 Фабиньо, 4:2 – 90+5 Ал-Немер..
Изоҳ (0)