Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 4-турида “Ан-Насср” 20 сентябрь, жума куни “Ал-Иттифоқ”қа қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Криштиану Роналду пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим Ар-Риёд жамоасининг кичик устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимда ҳам “Ан-Насср” ҳужумларини давом эттирди. 56-дақиқага келиб, Нажди ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 70-дақиқада Талиска навбатдаги гол муаллифига айланди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Ан-Насср” йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
“Ан-Насср” ушбу ғаладан сўнг очколари сонини 8 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди.
Саудия Про Лигаси
4-тур баҳси
20 сентябрь, жума
“Ал-Иттифоқ” — “Ан-Насср” 0:3
Голлар: 0:1 – 33 Роналду (пенальти), 0:2 – 56 Ал-Нажди, 0:3 – 70 Талиска.
“Ал-Иттифоқ”: Родак, Ал-Олайян (Йоусеф, 73), Маду, Ал-Хатиб (Хайралла, 26), Ал-Отайби, Фофана, Вейналдум, Витинё (Коста, 60), Токо-Экамби (Хинди, 73), Дембеле, Радиф (Медран, 60).
“Ан-Насср”: Бенто, Лапорт, Симакан (Ал-Фатил, 78), Ал-Ганам, Ал-Нажди (Бушал, 58), Отавио (Али, 78), Ал-Ҳайбари, Мане, Талиска (Маран, 78), Анжело Габриэль (Гариб, 57), Роналду.
Огоҳлантириш: Фофана (49).
Изоҳ (0)