Мадриднинг “Реал” клубида собиқ дарвозабони Кико Касиля португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикр билдирди. Бу ҳақда Euro-Football нашри хабар берди.

Испаниялик посбон Роналду нафақат майдонда, балки кундалик ҳаётда ҳам саховатли ва инсонпарвар эканини таъкидлади:
Роналду — феномен, ноёб инсон. У ҳатто клуб академиясида шуғулланаётган болаларга ҳам ёрдам беради. Ундан нима сўрасангиз ҳам, рад этмайди. Биз АҚШга мавсумолди йиғинга борганимизда, у барча клуб ходимларига — физиотерапевтлардан тортиб қўриқчиларгача — янги iPhone ва Apple Watch совға қилган эди. У атрофидаги одамларга доим яхшилик қилади, — дейди Касиля The After Show кўрсатувида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клубида тўп сурмоқда. Яқинда у жамоа билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди. Ҳужумчи у 2009 йилдан 2018 йилгача “Реал” шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, Кико Касиля “қироллик клуби” тарбияланувчиси ҳисобланади. Дарвозабон 2023 йил футболчилик фаолиятини якунлаган.
Изоҳ (0)