• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида

    2009 йилнинг ёзи — “Реал” тарихида бурилиш нуқтага айланди. Флорентино Перес иккинчи марта президентлик постини эгаллади ва бир неча ҳафта ичида мадридликлар жарангдор трансферлар билан дунёни ларзага солди: Криштиану Роналду, Кака, Карим Бензема — бу учала футболчининг нархи 200 миллион евро эди.

    Юлдузлар хит-парадида яна бир трансфер бор эдики, унинг исми медиа нуқтаи назаридан унчалик ҳам ёрқин эмас, лекин янги буюк жамоанинг қурилишида муҳим аҳамият касб этарди. Бу “Ливерпуль”дан 35 млн евро эвазига сотиб олинган Хаби Алонсо эди.

    Янги галактикос марказининг қурилишидаги пойдевор.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Алонсо “Ливерпуль”дан Бенитес билан келишмовчилик туфайли кетган

    2000 йилларнинг ўрталарида Хаби нафақат “Ливерпуль”нинг энг муҳим ўйинчиларидан бири, балки мухлислар ёқимтойи — элегант, ақлли, хотиржам бўлган марказ дирижёри эди.

    Лекин 2008 йил Рафаэл Бенитес жамоани қайта қуришни жиддий ўйлайди ва “Астон Вилла” таянч ярим ҳимоячиси Гарет Баррини ўзининг тактик ўйланмаларига кўпроқ тўғри келади деб ҳисоблайди. У Алонсони Баррига ўзгартириш фикрини фаол тарзда илгари суради ва ҳатто испанияликни сотишга ҳам уринади. Бахтга қарши Баррининг трансфери амалга ошмайди ва Алонсо жамоада қолади. Бенитес ва унинг орасидаги ишонч поймол бўлади.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    “Мен тушунмаяпман, нимага ўйинчи ва мураббий ўртасида зиддият бор, лекин  футболчи ажойиб формада — буни тўғрилаш ва муросага келишни иложи борми?”  ҳайратга тушади Жейми Каррагер.

    2011 йил El Pais’га берган интервьюсида Алонсо очиқ ойдин фикрини айтади: “Мени аввалгидек қадрлашмаётганини ҳис қилгандим. Агар сени бошқа ўйинчи билан алмаштиришга тайёр бўлишса — сен улар учун энди муҳим эмассан. Бу нопрофессионал эмас, балки эмоционал зарба эди”.

    2008 йилнинг мартида Алонсо Бенитесдан ўзининг биринчи фарзанди туғилиши муносабати билан хотинининг ёнида бўлиш учун “Интер”га қарши (ЕЧЛ 1/8 босқичидаги жавоб ўйини) ўйинга бормасликни сўрайди. Бенитес эса Алонсодан жамоага Миландаги ўйин учун қўшилишни талаб қилади.

    Бу ҳақида Хаби бир неча йиллардан кейин тўхталиб ўтади: “Мен мураббийга бунақа вазиятда жамоа билан бора олмаслигимни айтдим. Агар фарзандим туғилиб ҳаммаси жойида бўлганида мен Миланга борар эдим. Ўша пайт мен самoлётга чиқиб, ўйин куни жамоа билан бўлар эдим. Лекин у кутишни истамагани учун рози бўлмади”.

    Натижада Алонсо Англияда қолди, “Ливерпуль” эса 1:0 ҳисобида, умумий 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб чорак финалга йўл олди.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    2008 йилнинг ёзида “Ювентус” ва “Арсенал” Хабини сотиб олишга уринишди, лекин “Ливерпуль” билан трансфер суммасини келиша олишмади. “Арсенал” испан учун 20 млн евро беришга тайёр эди. Бу сумма ўша вақтдаги Арсен Венгер трансферлари учун маъқул келарди.

    Бир йил олдин Бенитес Каррагер билан подкастда ўша тарих ҳақида қизиқарли детални очиқлади: “2008 йилнинг ёзида Алонсонинг “Арсенал” билан келишуви бор эди. ЕЧЛ саралаш ўйинидан олдин сенга [Каррагерга] ва Жеррардга Хаби Чемпионлар Лигасида ўйнашни хоҳламаётганини айтгандим. Лекин у майдонга чиқишга мажбур эди. Ўйинга тайёргарлик вақтида сизлар унга: “Бечора Хаби” деб айтдингиз. Йўқ, у бечора эмас. У ўша вақтда биз билан эди”.

    Алонсо яна бир мавсум жамоада қолди ва уни ажойиб тарзда ўтказди: доимий асосийда тушди ва еттита голли узатмани амалга оширди, жамоанинг Чемпионлар Лигасининг чорак финалига чиқишига ёрдам берди ва айнан “Реал”га имкониятни бой берди. Лекин у тушунарди — энди олдинга юриш керак: “Мен “Энфилд”да жуда ажойиб беш йилни ўтказдим, лекин бир куни Испанияга қайтиш менинг режаларимда ҳар доим бор эди. “Реал”га ўтиш фаолиятим ва бунданда яхши бўлишим учун фойдали бўлишини тушунардим”.

    2009 йилнинг ёзига келиб ҳаммаси аниқ эди, Алонсонинг “Ливерпуль”да қола олмаслиги, Бенитес билан узоқ чўзилган муносабатлари ва Испанияга қайтиш хоҳиши ҳеч қандай бошқа вариантга ўрин қолдирмади.

    Перес фақатгина Алонсони хоҳларди — бошқа вариант йўқ эди

    Флорентино 2009 йилнинг июнида “Реал” президентлик постига яна қайтади. Албатта, улкан режалар билан. Биринчи ҳафталарнинг ўзида Кака ва Криштиану Роналдулар билан келишувга эришади, июлда эса “Лион” билан Карим Бензема трансферини ҳал қилади.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Кучли ҳужумчиларни сотиб олишдан ташқари Флорентино ҳимоя ва ҳужумни улаб турадиган, темпни назорат қиладиган ва ўйинни чуқур ичкаридан қура оладиган асосий марказ ўйинчисини қидираётган эди. Marca нашрининг ёзишича, президент май ойидаёқ Хаби Алонсони таянч зонасининг асосий номзод сифатида танлаган эди. Испан рўйхатдаги ягона альтернатив танловсиз ўйинчи эди: Какани Давид Сильва билан алмаштириши мумкин эди, Роналдуни эса — Франк Рибери билан.

    Алонсо билан президентнинг бошқача ёндашуви бор эди — Хаби ёки ҳеч ким. 2021 йил Cadena SER радиосига берган интервьюсида 2009 йил “Реал”нинг спорт директори бўлган Хорхе Валдано бу маълумотни тасдиқлайди: “Матбуотда жуда кўплаб исмлари янграрди, Де Росси ва бошқа таянч ярим ҳимоячилар, лекин биз фақат ва фақат Алонсони хоҳлар эдик. Газеталардаги бунақа шовқинлар биз учун маъқул келарди, чунки бу шовқинлар “Ливерпуль”нинг рискни тўғри баҳолашига туртки бўлди”.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Июль ойида “Реал” “Ливерпуль” билан расмий музокараларни бошлади, лекин жараён қийин кечди. Испанлар дастлаб 25-27 млн евро атрофидаги шартнома таклиф қилди, “Ливерпуль” эса 47 млн талаб қилди — июль ўрталарига келиб, келишув жар ёқасида эди. “Алонсонинг трансфери ҳозирда ҳақиқатдан анча узоқ”, — тасдиқлаганди Валдано.

    Айнан ўша пайтда “Реал” ва ўйинчи томонидан босим кучайди: Улар “Ливерпуль”нинг келишувни берк кўчага олиб кириб, ҳеч қандай сўровни пасайтирмасликларини тушунишарди.

    Валдано бу музокаралар шунчаки инглизларнинг стратегияси ва ҳаммаси назорат остида эканлигини тушунтириб, Хабини тинчлантирди. Алонсо кутишни хоҳламасди — август яқинлашар ва янги мавсум старт олишига оз қолганди. Ўшанда Хаби Бенитесга мавсумолди Осиё турнесига боришни хоҳламаслигини хабар берди. “Ливерпуль” тушунди ва талаб қилинадиган суммани 47 дан 35 млн еврога туширди.

    Пересни бу қониқтирди ва 2009 йилнинг 4 августида Хаби расмий равишда “Реал” таркибига қўшилди.

    Алонсо “Реал”да дарҳол етакчига айланди ва Роналдудан бемалол пенальтиларни тортиб оларди

    “Мадрид” учун 2009/10-мавсум катта кутилмалар билан бошланди. Перес яқиндагина треблга эришган Пеп Гвардиоланинг “Барселона”сига жанг таклиф қилиши керак эди.

    Жамоанинг янги бош мураббийи Мануэл Пеллегрини ўйинни Алонсо атрофида қуришни режалаштирди: “Унда ўрганиш бўйича катта қобилият бор. Жамоа билан биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ ким қаерга югуриши, ким нимани ўйлаши ва ҳатто ким қачон чарчашини биларди”.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Алонсо жамоа базасидан унча узоқ бўлмаган жойдан уй харид қилади ва машғулотларга ярим соат олдин келиб, рақибларнинг видео лавҳаларини кўрарди ва ўтган ўйинларни анализ қиларди.

    У майдон марказида бирданига асосий жой эгаллайди. Хаби шунчаки жамоага мослашиб кетмади, балки жамоанинг дирижёри бўлиб, ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги баланс ҳамда ритмни ушлаб турадиган ўйинчи бўлди.

    Алонсо марказдаги ўйинни бузадиган ва вазият ярата оладиган ягона футболчи эди. У схема нуқтаи назаридан Лассана Диарра ёки Фернандо Гаго билан кўпроқ бирга ўйнар эди. Таркиб жойлашиши 4-4-2 ва 4-2-2-2 орасида бўларди ва улар билан бирга майдон марказида Эстебан Гранеро ва Рафаэл ван дер Варт бирга ҳаракат қиларди. Лекин айнан Хаби орқали бутун ҳужум босқичи борар эди — у тўпнинг ҳимоячилар орқали ҳаракатига ва ён чизиқларнинг ўзгаришига жавобгар эди.

    Хаби деярли бутун мавсум давомида ўзгармас футболчи бўлди: ҳамма турнирларда 41 ўйин (Ла Лигада — 35 та), узатмалар аниқлиги эса деярли 90% ни ташкил қиларди.

    Алонсонинг лидерлик хусусиятлари 2010 йилнинг февраль ойидаги “Виллареал”га қарши ўйинда ёрқин намоён бўлди: “Мадрид” 5:2 ҳисобида олдинда эди ва 86-дақиқада у пенальти ишлаб олади. Тўпни битта гол урган ва дубль қилишни хоҳлаган Криштиану олади, лекин Алонсо билан қисқа суҳбатдан кейин испанияликка тўпни қолдиради.

    Кейинчалик маълум бўлишича, Роналду тўпни беришни истамаган. Испан матбуоти эса футболчиларнинг суҳбатини очиқлаган:

    — Криш, менга тўпни бер. Мен ҳали гол урганим йўқ.

    — Кейинги сафар, ваъда бераман.

    — Тўпни менга бер ва нарироқ тур.

    Криштиануга баскнинг қатъияти ёқмаган — жамоа билан бирга голни нишонламаган ва жамоадошини дебют голи билан табрикламаган. The Guardian нашри ёзишича, Роналду фақатгина Алонсога ниманидир нотўғри қилгани учун гапирмаган ва тўғирламаган ягона футболчи. Криштиану эса ўз навбатида ундаги авторитет ва кийиниш хонасидаги лидерлардан бири эканлигини тан олади.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Хаби интервьюларининг бирида Роналду билан уларни дўст деб бўлмаслигини, лекин зиддият ҳам йўқлигини айтади: “Албатта, биз дўст эмасмиз. Биз майдон ташқарисида бирга вақт ўтказмаймиз. Криштиану билан орамиздаги муносабатни қатъий профессионаллар каби дейишим мумкин. У ўз ишини ажойиб тарзда амалга оширади ва жамоага катта ёрдам беради. Унинг хусусиятлари бетакрор, у туфайли биз майдонда кўпроқ ғалаба қозонамиз, у дунёнинг энг зўрларидан бири”.

    Алонсонинг Испаниядаги биринчи мавсуми титулларсиз якунига етди, лекин ҳаммаси энди бошланган эди — Перес Пеллегринини истеъфога чиқарди ва яқиндагина “Интер” билан Чемпионлар Лигасини ютган Жозе Моуриньо билан шартнома имзолади.

    Моуриньо Алонсода ўйновчи мураббийни кўрарди ва тактик саволларни у билан муҳокама қиларди

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Моуриньонинг келиши “Реал”даги тактик ўзгаришларга сабаб бўлди: португалиялик мураббий 4-2-3-1 схемасини илгари суриб, Алонсонинг эндигина жамоага келиб қўшилган Сами Хедира билан бир чизиқда ўйнашини истади. Уларнинг жуфтлиги бу — ақл ва жисмоний баланс эди: Хедира тўпни олиб қўйишни, Алонсо эса темпни назорат қилиб, ўйин боришини таъминлар эди.

    Хаби Жозе билан бўлган биринчи ҳафталар қийин бўлганини тан олди: “Моуриньо жамоанинг ҳар бир аъзосидан нимани хоҳлаётганини бирдан тушунмадим, лекин ҳар бир янги машғулотдан ва ҳар бир янги ўйиндан кейин янада кўпроқ тушуна бошладим — биз тўғри йўналишдамиз”.

    Алонсо Моуриньо учун марказдаги асосий фигура эди — Алонсо “Реал”даги иккинчи мавсумида барча мусобақаларда 51 марта майдонга тушади. 2010/11-мавсумда “Мадрид” ниҳоят Пепнинг “Барса”сига тўлиқ жанг таклиф қилади: Испания Кубоги доирасидаги финал баҳсида каталонияликларни мағлуб этиб, навбатдаги треблни расмийлаштиришига йўл қўймади.

    Унгача эса 2010 йил ноябрида “Барселона” Моуриньонинг “Реал”ини “Камп Ноу”да 5:0 ҳисобида ер тишлатади. Алонсонинг фаолиятидаги энг ёмон кеча: “20-дақиқадаёқ мен майдондан чиқиб кетишни ўйлаётган эдим. Бу энг шармандали мағлубият эди. Лекин айнан ўша мағлубият бизга кўп нарсани ўргатди. Биз ўша кечадан кейин анча кучайдик”.

    Алонсо фаолиятини тугатгандан кейинг интервьюларида жамоанинг асосий муаммоси бу Мессининг қандай тўхтатишни билмаганликларида эканлигини айтади: “Хави орқароқда ўйнарди, мен унинг ортидан бордим. Месси эса менинг орқамдаги очиқ майдондан жой эгаллади ва Рамосни ўз линиясини ташлаб чиқишга мажбур қилди. Шунинг учун Лео ўзига керакли вазиятларда тўпни эгаллар ва катта бўшлиқлардан кесиб берадиган узатмалар орқали фойдаланарди”.

    Бу тактик муаммони ҳал қилиш учун Моуриньо Алонсо ва Рамос билан биргаликда режа тузишни бошлади.The Guardian нашрининг хабарига кўра, Жозе ҳеч қачон унинг сўзларини бўлмайдиган ва кийиниш хонасида тактик маслаҳатларини диққат билан эшитадиган ягона футболчи Хаби бўлган.

    Моуриньо эса ўз навбатида буни 2011 йилдаги “Тоттенҳэм”га қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида тасдиқлади: “Хаби мураббий каби фикрлайди. Мен ўриндиқда туриб ўйлаган нарсаларни у майдонда қила олади. У ҳамма нарсани билади”.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Класикода кетма-кет тўрт марта мағлубиятдан сўнг 2011 йилнинг апрелида Алонсо Моуриньо учун Месси муаммосини ечишда ёрдам беради.

    “Биз Рамоснинг ўз чизиғини ташлаб Леонинг ёнига чиқишига йўл қўймаслигимиз кераклигини тушундик — мен Мессини таъқиб қиламан, Хави эса майдон марказида тўп билан бир ўзи қолди, — эслайди Алонсо. — Биз бошқача йўл тутдик – тўпни олдинги чизиқдан олиб қўйиш ўрнига ён чизиқлардаги бўшлиқларга ва Мессининг эркинлигига йўл қўймадик. Бу бизга Кубок финалида ғалаба қозонишимизга ёрдам берди, бундан ташқари кейинги қарама-қаршиликларда тактик жиҳатдан тенглашишимизга ҳам туртки бўлди”.

    2010/11 йилги мавсумда Моуриньо, Алонсо ва Рамос билан боғлиқ яна бир воқеа бор эди.

    2010 йилнинг ноябрида Чемпионлар Лигаси доирасида “Аякс”га қарши учрашувида Хаби ва Серхио плей-оффдан олдин сариқ карточкаларини янгилаб олиш учун атайлаб қизил карточка олишади. “Реал” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган вақтда иккаласи ҳам вақтни чўзишни бошлайди. Дастлаб Алонсо жарима зарбасини узоқ вақт амалга оширишни чўзган бўлса, сўнгра Рамос дарвозадан эркин зарбада вақт чўзади. Ҳакам уларга иккинчи сариқни кўрсатади ва улар ҳатто жилмайганча майдонни тарк этади. Ҳаммаси шунчалик очиқ ойдин эдики, бирданига УЕФА томонидан шубҳа остига олинади. Текширувлар бошланади.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Текширувлар шуни кўрсатадики, ҳақиқатан ҳам Моуриньо Дудек ва Касиляс орқали Алонсо ва Рамосга иккинчи сариқ карточкани олиш бўйича кўрсатма берган экан. Бу ҳолат уларга гуруҳ босқичидаги ҳеч нимани ҳал қилмайдиган охирги ўйинни ўтказиб юбориб, нимчорак финалга карточкаларидан фориғ бўлган ҳолда боришини таъминлар эди. УЕФА тўрт футболчига жарима солиб, Моуриньони битта ўйинга четлатди. Натижада “Реал” Чемпионлар Лигаси ярим финалигача борди ва яна “Барселона”га мағлуб бўлди.

    Кейинги мавсумда “Реал” “Барса”нинг гегемониясини тўхтата олди — бунинг учун уларга чемпионатда рекорд даражадаги 100 очко, рекорд даражадаги 121 гол ва 2007 йилдан бери биринчи марта “Камп Ноу”да ғалаба қозонишига тўғри келди. “Мадрид”нинг ўша версияси Моуриньо давридаги энг зўри эди, ҳаттоки ЕЧЛ ярим финалида пенальтилар сериясида “Бавария”га мағлубиятга учраган бўлса ҳам. Ўша ўйинда “Реал” таркибидан фақатгина Алонсо 11 метрлик нуқтадан гол ура олган эди.

    “Биз ўша йили энг юқори формада эдик. Ҳар бир ўйинни 20 ёки 30 дақиқада якунлашимизни ҳис қилиб бошлар эдик. Кўп ўйинларда шундай ҳам бўлди — биз 2-3 та гол урсак, рақиблар ҳатто қаршилик кўрсатмас эди. Агар биз Криштиану, Бензема, Ўзил ва ди Марияга тўпни узацак, гол ҳақида ўйламасак ҳам бўлар эди”, — деб эслайди Алонсо 2011/12 йилги мавсум ҳақида.

    Моуриньо “Реал”нинг кийим алмаштириш хонасини “бузиб ташлади”, Алонсо эса уни қўллаб-қувватлади

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    2011/12 йилги мавсум чемпионлари 2012/13 йилги мавсумни оғир ва депрессив бошлади.

    Жамоа “Барселона” устидан Испания Суперкубогида ғалаба қозонган бўлса ҳам, чемпионатдаги ишлари жуда ёмон эди. Сентябрнинг ўрталарига келиб “Мадрид” “Барса”дан 7 очкога ортда қолаётган эди. Бу ўша пайтда деярли чемпионлик пойгасини ўлдирар эди.

    Натижаларнинг пасайиши кийим алмаштириш хонасидаги асабийликни кучайтирар эди ва натижада Моуриньо ва Касиляснинг жанжалига ҳам сабабчи бўлди.

    Жозе “Барса”га қарши ўйинда ҳамманинг бирлашишини ва “қамал остидаги қалъа” режаси остида иш тутишни хоҳлар эди. Лекин Касиляс Испания терма жамоаси сардори сифатида Хави ва Пуйолга алоқага чиқиб “Реал” ва “Барса” ўйинчилари орасидаги кескинликни камайтириш ҳақида суҳбатлашган. Моуриньо учун бу сотқинлик билан тенг эди: унинг фикрича, Икер терма жамоани клубдан устун қўйган ва жамоадаги интизомни бузган.

    Моуриньо Касиляснинг лидерлик хусусиятларига шубҳа билан қарашни бошлаганидан бошлаб вазият янада оғирлашди. У Икерда жудаям кўнгилчан, матбуотга жудаям яқин (айниқса Моуриньони танқид қиладиган журналистларга), эҳтиёткор сардорни кўрарди.

    Уларнинг қарама-қаршилигидан сўнг жамоа икки лагерга бўлиниб қолди — мураббийни қўллаб-қувватлайдиганлар ва жамоа сардори тарафда турганлар. Икерни кўп киши қўллаб-қувватларди, Алонсо эса ҳеч кимга билдирмаса ҳам Моуриньо тараф эди.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    El Pais ёзишича, Алонсо Жозенинг профессионализми ва футболга бўлган қараши учун ҳурмат қилар эди, Касилясни эса фақат жамоадош сифатида кўрар, лекин унчалик ҳам илиқ муносабатлар йўқ эди — улар бир-бирини ҳурмат қилишар, лекин яқин дўст бўлиб кетишмаганди. Икер ва Жозе ўртасидаги зиддият ортиб борганда, Хаби Рамос ва бошқа испанияликлар каби Касиляснинг тарафида бўлмади. Ундан ташқари Хаби Икернинг шахсий муносабатларга боғланиб қолган деб ҳисобларди. Алонсо эса жамоанинг мақсадларини ҳамма нарсадан устун қўярди.

    Шу ўринда Хаби мураббийни бу жиҳатда ўрнак сифатида кўради: “Мен Жозедан ҳақиқий лидер бўлишни ва жамоанинг бир мақсад учун жанг қилиши кераклигини ўргандим. У ҳар доим ғалаба қозонишни хоҳлайди”.

    2012/13 йилги мавсум охирида Моуриньо “Реал”ни тарк этади, унинг ўрнига келган Карло Анчелотти эса жамоадаги кескинликни тезда бартараф этади.

    Алонсо “Реал” билан шартнома узайтирганидан ярим йил ўтиб, жамоани тарк этади. Перес уни шахсий илтимосдан кейин қўйиб юборди

    2013/14 йилги мавсум Хаби учун “Реал”даги охирги мавсум бўлди, ҳаттоки 2013 йил баҳоридан шартнома узайтириш бўйича музокаралари бўлса ҳам.

    Анчелотти қўл остида ҳам Алонсонинг даражаси ўзгармади — у ярим ҳимоядаги асосий ўйинчи эди, схеманинг 4-2-3-1 дан 4-3-3 га ўтгани эса Хаби учун кўпроқ куч тежашига олиб келди. Карло Модрич ва ди Марияга саккизлик учун имкон берди, улар майдонда катта иш қилиб, испандан катта юкни олди.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Янги шартномага рози бўлгандан сўнг эса бу узоққа чўзилмади. Алонсо ва “Реал”нинг маош бўйича муаммоси йўқ эди, ҳаммаси Хабининг 32 ёшига бориб тақалди ва “Мадрид” уни бир йилга сақлаб қолмоқчи эди. Алонсо эса ўз навбатида оиласи билан келажагини яхшироқ қуриш учун 2 йиллик шартнома хоҳлар эди.

    “Реал” бу шартларга кўнди ва 2014 йилнинг январида Алонсо билан битимни 2016 йилга қадар узайтирди. Ўйинчи ва Анчелотти ўртасидаги муносабатлар жудаям яхши эди: “Карло — жамоани бошқариш бўйича юқори даражали мураббий. Мен ундан ҳар қандай ҳолатда ҳам хоҳ у яхши, хоҳ у ёмон вазият бўлсин хотиржамликни сақлашни ўргандим. Ҳиссиётларга берилмаслик жудаям муҳим”.

    Жамоа мавсумни Испания Кубоги ҳамда узоқ кутилган Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритиб, якунлади. Хаби “Атлетико”га қарши финал учрашувини сариқ карточкалари кўпайиб кетганлиги сабабли ўтказиб юборади, лекин Гарет Бэйлнинг қўшимча вақтда урган голидан сўнг унинг майдонга трибунадан югуриб жамоа билан голни нишонлагани ҳалигача эсланади.

    Foto: Sports
    Фото: Sports
    Foto: Sports
    Фото: Sports
    Foto: Sports
    Фото: Sports
    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Ёз Алонсо ҳақидаги жарангдор хабарларсиз ўтди. Лекин ҳаммаси август охирига бориб кутилмаганда ўзгарди: Хаби Пересга кутилмаган учрашувни ташкил қилиб, унга кетиши ҳақида хабар берди.

    Сабаб эса Тони Кроосдан айрилган “Бавария” (айнан “Реал” уни қўлга киритганди) мураббийи Гвардиоланинг қўнғироғи эди ва унга чуқур ўйнайдиган плеймейкер керак эди. Мюнхен клуби Алонсога 3 йиллик шартнома таклиф қилди ва бу Алонсога ёқиб тушди.

    Жамоа трансферлар ойнасидаги ишларини якунлаган бир пайтда жамоа лидерининг бундай сўрови Пересга ёқмади ва асосий таянч ярим ҳимоячининг мавсум ёниб турган пайтда кетгани жамоа учун яхшигина зарба бўлди. Лекин “Реал” президенти Хабининг жамоа учун қилган ишлари учун миннатдорчилик сифатида уни қўйиб юборди.

    Foto: Sports
    Фото: Sports

    Орадан 10 йил ўтиб, “Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо “Бавария” ва “Ливерпуль” таклифларини рад этган ҳолда “Реал Мадрид” бош мураббийлик лавозимига келди. Балки, 2014 йилдаги Переснинг қилган иши Хабининг бошқа жамоаларни рад этганига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Алонсо “Реал” футболчиси сифатида Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ташқари ҳамма нарсани ютган ва рамзий маънода айнан шу турнир билан “Мадрид”даги мураббийлик сафарини бошлади. Илк ўйин мадридликлар учун муваффақиятсиз ўтган бўлса-да (жамоа гуруҳ босқичидаги илк ўйинини “Ал-Ҳилол”га қарши ўтказди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади), турнирнинг асосий фаворитларидан бири ҳисобланади.

    20 июн, 22:03   Изоҳ (0)   587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Хаби Алонсо#Реал Мадрид#Бавария#Байер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.