Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    Саудия Арабистонида футбол клубларини хусусийлаштириш жараёни бошланди. Мамлакатнинг 4 та гранд клуби “Ньюкасл”га эгалик қиладиган фонд қўлига ўтди

    6 июн, 21:12 9033

    Саудия Арабистонида футбол клубларини хусусийлаштириш лойиҳаси амалга киритилди. Бу ҳақда мамлакат ахборот агентлиги хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Саудия Арабистонида спортни ривожлантириш учун мўлжалланган Vision 2030 лойиҳаси доирасида мамлакат шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон спорт клубларини хусусийлаштириш ва сармоя киритиш бўйича лойиҳани ишга туширди.

    Қайд этилишича, лойиҳа ҳозирги босқичда икки йўналишдан иборат ҳисобланади. Биринчи йўналиш спорт клубларининг эгалик ҳуқуқини давлатдан йирик компанияларга ўтказиш эвазига сармоя киритиш имконини беради. Иккинчи йўналишга кўра, 2023 йилнинг охиридан бошлаб бир қатор спорт клубларини хусусийлаштириш кўзда тутилган.

    Маълумотларга кўра, спорт соҳасига сармоя киритиш имкониятларини ошириш, шунингдек, клубларнинг рақобатбардошлиги ва инфратузилмаси сифатини ошириш лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.

    Бундан ташқари лойиҳа сабабли мамлакатда футболни ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш кутилмоқда. Таъкидланишича, бу Саудия Арабистони чемпионатини дунёнинг топ-10 лигалари қаторига киритиш имконини беради.

    Саудия Арабистони чемпионатининг даромади йилига 450 миллион риёлдан (112 миллион евро) 1,8 миллиарддан кўпроқ риёлга (450 миллион евро) ошиши, шунингдек, лига қиймати уч миллиард риёлдан саккиз миллиард риёлдан кўпроққа кўтарилиши кутилмоқда.

    Англиянинг “Ньюкасл” клубига эгалик қилувчи Public Investment Fund фонди ўзининг расмий Twitter саҳифасида Саудия Арабистонининг тўрт етакчи клубини сотиб олганини эълон қилди. “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Аҳли”, “Ан-Насср” ва “Ал-Ҳилол” клублари фонд тасарруфига ўтди. Уларнинг ҳар бирида ПИФънинг улуши 75% ни ташкил этади.

    Фото: Twitter/@PIF_en

    Аввалроқ “Реал Мадрид”ни тарк этган франциялик футболчи Карим Бензема Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси сафига ўтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Лука Модрич ва Лионель Месси Саудия жамоаларидан таклифлар бўлганди. Криштиану Роналду ҳаракат қиладиган “Ал-Насср” жамоаси мураббий Зинедин Зиданга 150 миллион евролик таклиф билан чиққанди, бироқ франциялик мутахассис буни рад этганди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    Бугун, 11:00

    ANORBANK Кундалик билан биргаликда махсус лойиҳага старт бермоқда

    Бугун, 10:30
    Реклама

    Сауль Альварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Жермелл Чарло устидан ғалаба қозонди 

    Бугун, 10:43

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

    Бугун, 10:00

    Ўзбекистонда соғлом шахсларга дори воситалари клиник тадқиқотларида ихтиёрий равишда иштирок этишига рухсат берилиши мумкин

    Бугун, 09:45

    “Сен ҳақиқат деб билган нарсалар ким учундир ёлғондан бошқа нарса эмас…” — “Сўнгги дуэл” фильми ҳақида

    Бугун, 09:10

    Қашқадарёда тоғли ҳудуддан қишлоққа тушган икки айиқ ушланди (видео)

    Бугун, 08:54

    Соядаги одамлар: “Оиламдагилар касбимдан уялишган” — чиптачи аёл ҳикояси (фото, видео)

    Бугун, 00:34

    АПЛ. “Тоттенҳэм” 2 киши кам бўлиб ўйнаган “Ливерпуль”ни енгди, “Арсенал” рақибини тор-мор этди, Манчестер клубларида мағлубият (видео)

    Бугун, 00:21

    Бундеслига. “Бавария” сафарда “Лейпциг” билан дуранг ўйнади

    Кеча, 23:45

    Ла Лига. “Реал” сафарда “Жирона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Кеча, 23:26

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 4 минг доллар бўлган соҳа ҳақида маълумот берилди

    19:00 / 30.09.2023

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    15:00 / 30.09.2023

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    15:00 / 30.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    00:00 / 30.09.2023

    Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди 

    10:00 / 30.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.