Мадриднинг “Реал” клуби янгиланган “Бернабеу” стадионида Криштиану Роналду тўп сураётган “Ан-Насср”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин.
Журналист Сауд ал-Сарамининг маълум қилишича, “Мадрид” жамоаси “Сантяго Бернабеу” стадионининг таъмирлаш ишлари якунига етгач, Саудия клубини ўртоқлик ўйинига таклиф этади.
Ҳозирча, янги “Сантяго Бернабеу”нинг очилиш маросими қачон бўлиши аниқ эмас. Хабарларга кўра, таъмирлаш ишлари 2024 йилнинг охири ёки 2025 йил бошида якунланиши кутилмоқда
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009 йилдан 2019 йилгача “Реал” шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, португалиялик футболчи “қаймоқранглилар” тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (438 ўйинда 450 та гол).
Изоҳ (0)