• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Миграция агентлиги фуқароларни лицензиясиз хорижга ишга жўнатиш билан шуғулланаётган компаниялардан огоҳлантирди.

    Фото: Спутник

    Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш фаолияти билан Миграция агентлиги шуғулланади. Шунингдек, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, фақат Миграция агентлиги томонидан лицензия берилган хусусий бандлик агентликлари ушбу фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

    Миграция агентлиги томонидан ўтказилган назорат тадбирларда “баъзи бир ишбилармонлар”нинг ижтимоий тармоқлардаги эълонлар орқали консалтинг ёки ахборот хизмати ниқоби остида фуқаролардан пул йиғиб хизмат кўрсатмагани ҳамда лицензиясиз хорижга ишга жўнатиш билан шуғулланаётгани аниқланган. Ушбу жамиятларга нисбатан  қуйидаги таъсир чоралари қўлланилган:

    • Worldvisа МЧЖда 2025 йил 9 апрелда текширув ўтказилган ва 11 апрелда 112,5 миллион сўм жарима қўлланилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;
    • Everyone Consult МЧЖда 9 апрелда текширув ўтказилган, 11 апрелда 112,5 миллион сўм жарима қўлланилган, Тошкент туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;
    • Adworld Group МЧЖда 24 апрелда текширув ўтказилган, 28 апрелда 112,5 миллион сўм жарима қўлланилган, Урганч туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;
    • Rich Result МЧЖда 15 майда текширув ўтказилган, 21 майда 112,5 миллион сўм жарима қўлланилган, Тошкент туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилган;
    • Ravon Consult Group МЧЖ хусусий бандлик агентлигида 15 майда текширув ўтказилган, 26 майда 112,5 миллион сўм жарима қўлланилган, Бекобод туманлараро иқтисодий судга даъво ариза киритилган.

    “Лицензиясиз ташкилотлар орқали хорижда ишга жойлашишга уриниш молиявий ва ҳуқуқий хавф-хатарга дучор бўлишига олиб келади. Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда”, дея огоҳликка чақирди Миграция агентлиги ва расмий рўйхатдаги агентликлар билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

    “Ҳар қандай шартномани имзолашдан олдин уни синчиклаб ўқиб чиқинг. Шубҳали тўловларни амалга оширманг”, дейилади агентлик хабарида.

    Юқоридаги фирмалардан бири — Adworld Group хорижга ишга жойлаш ваъдаси билан одамларни чув туширгани ҳақида август ойи бошларида хабар қилинганди. Текширув натижаларига кўра, ушбу МЧЖ ижтимоий тармоқларда Черногория, Сербия, Англия, Литва, Норвегия, Уммон ва Япония каби давлатлардаги иш ўринларини реклама қилган. Фуқароларга консалтинг баҳонасида, аслида хорижда ишга жойлаштириш хизматларини таклиф этган. Мазкур фаолият “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда, лицензиясиз амалга оширилган.

    Ушбу компаниянинг ноқонуний фаолиятини айрим кўп сонли кузатувчиларга эга бўлган блогерлар ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилган. Блогерлар орқали берилган нотўғри реклама одамларда ишонч уйғотиб, кўплаб фуқаролар компания хизматларидан фойдаланиш учун пул тўлашга рози бўлган ва оқибатда алданиб қолган. 

    Рақобат қўмитаси 22 август куни ушбу МЧЖни реклама қилган икки блогер — @iwash_tashkent саҳифасини юритувчи  О.Жўраев ва @abdurahmonmufid саҳифасини юритувчи А.Абдураҳмонов судга берилганини эълон қилди. 

    24 август, 10:12   Изоҳ (0)   835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.