Хитойнинг Чжецзян провинциясида яшовчи эркак Xiaomi SU7 Мах электромобилини харид қилди, аммо ундан фойдаланиш вақтида ноодатий муаммога дуч келди.

Ҳар гал эркак автомобилни ҳайдаганда унга ўрнатилган чарчоқни аниқловчи сунъий интеллект тизими ишга тушади. Система унинг кўзларини ҳар сафар юмуқ деб нотўғри баҳолаб, хавф-хатар сигналини ёқади.
Натижада автомобиль доимий тарзда ҳайдовчи ухлаб қолаётганини “ўйлаб”, тезликни автоматик равишда камайтиради. Эркакнинг сўзларига кўра, бу ҳодиса кўзларининг табиатан жуда қисиқ шаклга эга эканлиги сабабли бўлиб, автомобилни нормал бошқариш имконини бермаяпти.
Xiaomi компанияси ҳозирча мазкур муаммонинг ечимини топа олмаган. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, сунъий интеллект тизимларининг инсонларнинг ирқи ёки индивидуал ташқи кўринишига мослашмагани сабабли ана шундай ноқулай вазиятлар юзага келмоқда.
Изоҳ (0)