• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Майкл Жексон, Мадонна ва тез орада биографик фильмлари намойиш этиладиган бошқа санъаткорлар

    Мусиқа соҳасига оид биографик фильмлар томошабинлар орасида энг севимли жанрлардан бири ҳисобланади. Бу турдаги картиналар орқали машҳур инсонларнинг саҳна ортидаги ҳаётига назар ташлаш, карьерасидаги баланд-пастликларни ёки баъзан эса фожиали тарзда якунланувчи ҳаётий кечинмаларни экранда гувоҳи бўлиш мумкин.

    Яқин йилларда экранларда таниқли санъаткорларнинг ҳаётига бағишланган бир қатор катта премералар тақдим этилади. Қуйида улардан бир нечтаси ҳақида маълумот берамиз.

    Брюс Спрингстин

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Америкалик рок афсонаси Брюс Спрингстин ҳақидаги “Deliver Me From Nowhere” фильми 2025 йил кузида намойиш этилиши кутилмоқда. Режиссёр Скотт Купер суратга олаётган ушбу картина санъаткорнинг 1982 йилда яратилган “Небраска” альбоми қандай ёзилгани ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу альбом нафақат Спрингстиннинг энг кучли лойиҳаси, балки рок мусиқаси тарихидаги энг юксак асарлардан бири сифатида баҳоланади.

    Брюс Спрингстин ҳаёти давомида иккита буюк қўшиқ ёзган. Биринчиси, “Born in the USA”, 1984 йилда Миссисипи шарқини “портлатган”. Иккинчиси ўн йилдан кейин чиққан.

    “Битлз” (The Beatles) гуруҳи

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Таниқли режиссёр Сем Мендес “Битлз” гуруҳининг ҳар бир аъзоси ҳақида алоҳида фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Тўртта фильмда машҳур “Ажойиб тўртлик” аъзоларининг ҳаёти ва ижоди ёритилади. Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, бу биопиклар 2028 йилда тақдим этилади.

    Фильм тафсилотлари ҳали кўп эмас, чунки лойиҳа ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичида. Бироқ Variety нашрига кўра, асосий ролларда қуйидаги актёрлар иштирок этади:

    • Пол Маккартни — Пол Мескал
    • Ринго Старр — Барри Кеоган
    • Жон Леннон — Харрис Дикинсон
    • Жорж Ҳаррисон — Жозеф Куинн

    Майкл Жексон

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Поп мусиқанинг қироли Майкл Жексон ҳақида тўлиқ метражли биографик фильм — “Michael” фильми яқин йилларда катта экранларда намойиш этилади. Фильмни таниқли режиссёр Антуан Фукуа суратга олмоқда. Майкл образини эса унинг жияни — Жаафар Жексон гавдалантиради.

    Фильм актёрнинг қайси ҳаётий босқичларни қамраб олиши ҳозирча номаълум, аммо лойиҳага бўлган қизиқиш аллақачон жуда юқори. Айни пайтда қуйидаги актёрлар иштирок этиши маълум:

    • Колман Доминго ва Ниа Лонг — Майклнинг ота-онаси Жо ва Кетрин Жексон
    • Майлес Теллер — Жексоннинг узоқ йиллик менежери Жон Бранка

    Дастлаб премера 2025 йил 3 октябрга режалаштирилган эди, бироқ Deadline хабарига кўра, фильмни икки қисмга бўлиб чиқариш эҳтимоли кўриб чиқилмоқда.

    Snoop Dogg

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Машҳур рэпер Snoop Dogg ҳақида ҳам тўлиқ биографик фильм суратга олинмоқда. Фильмни Universal Pictures кино компанияси ҳамда Snoop Dogg асос солган Death Row Pictures продюсерлик студияси биргаликда яратади.

    Фильм Soop Dogg’нинг ҳип-ҳоп санъатига кириб келиши, 1990 йилларда оммага танилиши, мусиқий ва кинематографик фаолиятидаги муҳим босқичлар, шунингдек, унинг бизнес оламидаги муваффақиятларини ёритиб беради.

    Режиссёрликни таниқли киноижодкор Крейг Брюер ўз зиммасига олди. У аввалроқ 2005 йилда суратга олинган “Шовқин ва оқим” (Hustle and Flow) номли фильм орқали танилган. Ушбу драма DJ исмли рэпернинг машҳурликка эришиш йўлини ҳикоя қилади. Фильм “Оскар”нинг “Энг яхши оригинал қўшиқ” (Itʼs Hard Out Here for a Pimp) номинациясида ғолиб бўлган.

    Мадонна

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Поп мусиқанинг энг машҳур санъаткорларидан бири Мадонна ҳақидаги сериал устида бир неча йилдан бери иш олиб борилмоқда. лойиҳа ҳозирда дастлабки ишлаб чиқиш босқичида. Сериал продюсери сифатида “Идеал жуфтлик”, “Кўринмас нур” сериаллари ҳамда “Асосий қаҳрамон” ва “Дедпул ва Росомаха” фильмлари режиссёри Шон Леви ишламоқда.

    Таъкидланишича, минисериал илгари Универсал студияси томонидан суратга олиниши режалаштирилган тўлиқ метражли биографик фильмга алоқадор эмас. Ўша вақтда фильмда поп мусиқанинг қироличаси ролини уч карра “Эмми” мукофоти соҳибаси Жулиа Гарнер ижро этиши кўзда тутилган эди.

    Ҳозирча Мадонна карьерасининг айнан қайси даври сериалда ёритилиши номаълум. Шунга қарамай, кўпчилик “Озарк” сериали юлдузи Жулиа Гарнер ушбу сериалда ҳам Мадоннанинг образини гавдалантиришига ишонмоқда. Сабаби, 2023 йилда Гарнер хонанданинг Celebration Tour гастрол концерти доирасида саҳнада у билан бирга кўриниш берган эди. Бу эса актрисанинг ёш Мадонна ролига танланишини қўллаб-қувватлаганини кўрсатади.

    Нет Кинг Коул

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Актёр ва режиссёр Колман Доминго машҳур афроамерикалик хонанда Нет Кинг Коул ҳақидаги фильм устида ишламоқда. Доминго фильмда бош ролни ўйнабгина қолмай, уни ўзи суратга олади. У 2024 йил январида Variety’нинг подкастида лойиҳа ҳақида илк бор очиқ гапирган эди.

    Бундан аввал Доминго хонанданинг 1957 йилдаги Рождество телетомошасига бағишланган Lights Out: Nat King Cole спектаклини саҳналаштирган эди.

    Фрэнк Синатра

    Foto: The Girl
    Фото: The Girl

    Режиссёр Мартин Скорсезе томонидан суратга олинадиган Франк Синатра ҳақидаги фильм ҳам энг кутилаётган фильмлардан биридир. Синатра ХХ аср Америка мусиқаси ва поп маданиятининг афсонаси бўлган. Variety’нинг 2024 йилги хабарига кўра, бош ролда Леонардо Ди Каприо, Синатра рафиқаси ролида эса Женнифер Лоуренс суратга тушади. Лойиҳа устида иш бошлаш дастлаб 2024 йилга мўлжалланган эди, бироқ Скорсезенинг бошқа лойиҳалари билан биргаликда бу фильм ҳам вақтинча ортга сурилган.

    14 июл, 15:20   Изоҳ (0)   353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #биографик фильм#Мадонна#Майкл Жексон#Снуп Догг#Тҳе Beatлес

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оиласи ҳақида гапиришни истамайди, Мустафога ўхшатишларини ёқтирмайди: турк актёри Меҳмет Гунсур ҳақида қизиқарли маълумотлар

    13.08.2024, 13:41

    Биринчи дақиқадаёқ ҳайратга соладиган миллиардерлар ҳаёти ҳақидаги энг яхши фильмлар 

    20.08.2024, 14:50

    26 йилдан сўнг: “Такси” фильми актёрлари қанчалик ўзгарган ва ҳозирда нималар билан банд?

    29.08.2024, 11:55

    Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигига ишонтирадиган, дунёқарашингизни ўзгартирадиган фильмлар

    21.09.2024, 18:15

    Суратга олиш майдончасида қайсар феъл-атвори билан барчанинг ҳафсаласини пир қилган актёрлар

    23.09.2024, 10:35

    Анжелина Жоли унинг дунёқарашини ўзгартириб юборган роли ҳақида сўзлаб берди

    02.10.2024, 14:49

    Кетказган вақтингизга ачинмайсиз: Анжелина Жоли иштирокидаги энг яхши биографик фильмлар

    11.10.2024, 18:20

    Кейт Уинслет иштирокидаги “Буюк аёл” фильмини томоша қилиш учун 5 сабаб

    26.10.2024, 16:10

    Жонни Дэпп кинога қайтмоқда: актёр янги фильмда Пенелопа Крус билан суратга тушади

    31.10.2024, 12:55

    “Титаник” юлдузи Билли Зейн биографик фильмда марҳум актёр Марлон Брандо образини яратди

    02.11.2024, 11:20

    Рэпер Канье Уэст 1 миллиард долларга ўзининг ҳаёти ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди

    04.11.2024, 10:45

    Бобоси Ҳиндистон бош вазири, отаси сиёсий арбоб бўлган ҳинд актрисаси — Маниша Койрала қандай қилиб матонат рамзига айланди? 

    13.11.2024, 16:25

    Актёр Уилл Смит реал ҳаётдаги инсонларни гавдалантирган қизиқарли фильмлар (трейлер)

    15.11.2024, 19:43

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    Фильм ижодкорларига жуда қимматга тушган Хитойнинг тарихий сериаллари

    17.12.2024, 12:55

    Голливуднинг “Грэмми” мукофотига лойиқ кўрилган актёр ва актрисалари

    7 феврал, 16:02

    18 ёшида профессор бўлган, 11 тилни биладиган ва 1 млн доллардан воз кечган — болалигидан дунёга машҳур математиклар ҳақида 

    20 феврал, 17:56

    Хонанда Бейонсе бошқа ҳеч қачон фильмларда суратга тушмасликка қарор қилди

    14 март, 19:45

    Мукофотлар бўйича рекорд ўрнатган, Болливуднинг энг бой актрисаларидан бири ва Раж Капурнинг невара келини Алия Бҳатт 32 ёшда

    18 март, 14:40

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    16 май, 15:55

    Хонанда Мадонна ҳаёти ҳақида сериал суратга олинади

    15 май, 07:45

    Женнифер Лопес илк марта Ўзбекистонда концерт беради

    28 май, 11:20

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    4 июн, 00:00

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    7 июн, 11:43

    Snoop Dogg ўзи ҳақидаги биографик фильмга продюсерлик қилади

    11 июн, 14:40

    Машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган Голливуднинг ёш юлдузлари

    11 июн, 19:15

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб, ҳаётга қайтган Голливуд юлдузлари 

    1 июл, 18:01
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Узоқ йиллар давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 14 июл, 20:05

    Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 

    Ўзбекистон | 14 июл, 19:50

    Овқатланиш билан боғлиқ қайси одатлар ошқозонни бузади?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 19:35

    Янник Синнер — 2025 йилги Уимблдон чемпиони. Алкараснинг мағлубиятсиз серияси якунига етди

    Спорт | 14 июл, 19:30

    Германияда шифокор 15 та қотиллик бўйича судланди

    Дунё | 14 июл, 19:20

    Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 19:07

    Оздирувчи таблеткалар: навбатдаги ёлғонми ёки ҳақиқат?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.