2025 йилги Уимблдон турнири финал баҳси якунига етди. Ҳал қилувчи беллашувда италиялик Янник Синнер ва испаниялик Карлос Алкарас кортга чиқишди. Тўрт сет давом этган муросасиз жангда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси ҳисобланган Синнер 4:6, 6:4, 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув 3 соат 5 дақиқа давом этди. Бу икки теннисчи ўртасидаги 15-учрашув бўлиб, Синнер умумий ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди — энди ҳисоб 9:6, Алкарас фойдасида.
Таъкидлаш жоизки, Синнер финалдаги илк сетни бой берган бўлса-да, кейинги уч сетда кетма-кет ғалаба қозониб, Алкараснинг 24 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўзида Карлос Алкарас “Ролан Гаррос” финалида айнан Синнерни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.


Шу тариқа, 23 ёшли Янник Синнер Уимблдон турниридаги илк ғалабасини қўлга киритди. Бу унинг “Катта дубулға” (Grand Slam) сериясидаги тўртинчи чемпионлиги бўлди.
Изоҳ (0)