Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон президенти администрациясида қатор лавозимларга тайинловлар амалга оширилиши давом этмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармони имзоланган, дея хабар берди Президент ахборот хизмати.

Фармонга кўра, Алишер Султонов президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Султонов 2019 йил февралдан 2022 йил апрелгача энергетика вазири лавозимида ишлаган.
Шу билан бирга, фармон билан Эркин Йўлдошев администрациянинг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Азизбек Ўрунов президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан давлат раҳбарининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди.
Азиз Мағрупов президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига тайинланди. Бунгача давлат раҳбарининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Одил Абдураҳмонов президентнинг спорт бўйича вакили лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан администрациянинг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ президент маслаҳатчилари ва администрациянинг қатор янги лавозимларига номзодлар тайинланганди.
Изоҳ (0)