• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Aндижон

    Андижондаги Бобур ҳайкали яна кўчирилади. Ўрнига савдо маркази, офислар ва бошқа бинолар қурилади

    Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалини кўчириб, унинг ўрнига турар жой мажмуаси барпо этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон вазирлик ва идораларига келишиш учун юборилган “Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳасининг 16-банди акс этган суратни кўриш мумкин.

    Қарор лойиҳасидан
    Фото: Telegram / “Bakiroo” канали

    Қарор лойиҳасида келтирилишича, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалини Андижон шаҳридаги “Регистон” майдонига кўчириш, бунинг ҳисобига бўшайдиган 1,2 гектар ер участкасида 2 та 20 ва 16 қаватли турар жой мажмуаси барпо этилишини ҳамда 90 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари киритилишини таъминлаш назарда тутилган.

    Шунингдек, вилоят ҳокимлиги таклифи билан Алишер Навоий номидаги истироҳат боғининг 10,7 гектар қисмида “Андижон сити” ишбилармонлик маркази, 19 та 18 қаватли ва 7 та 28 қаватдан юқори турар жой ва хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилиши кўзда тутилган.

    Андижон вилоят ҳокимлиги ушбу хабар юзасидан муносабат билдириб, майдоннинг Бобур шоҳкўчасини боғловчи кўприк остида қолиб кетиши билан боғлади.

    Кўприк қурилиши ва “Бобур” майдони
    Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Бобомиз, Андижон фарзанди, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасига атаб барпо этилган майдон янги қурилаётган кўприк яқинида жойлашган бўлиб, лойиҳа қурилиши якунлангач, ушбу майдон анчайин ёпиқ кўринишга келиб, майдоннинг бир қисми кўприк остида қолади.

    Илмий кенгаш вакиллари, Бобуршунослар ҳамда Андижон оқсоқоллари бошчилигида ушбу мавзу муҳокама этилиб, керакли хулоса ясалди.

    Унга кўра, улуғ бобокалонимиз ва буюк шоир хотирасини эъзозлаш мақсадида унга атаб ўрнатилган маҳобатли ҳайкал шоҳ Бобурнинг ўзи туғилиб ўсган Эски шаҳар ҳудудидаги ўзбек тарихини ўзида акс эттирган “Регистон” майдонига кўчирилиб, майдонни ўзига хос қўшимчалар билан бойитиш ва янги, кўркам майдон барпо этишга келишилган. Ҳозирда бу режани амалга ошириш учун катта тайёргарликлар кўрилмоқда, дейилади муносабатда.

    Амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа
    Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Матбуот котиби майдон ўрнида турар жойлар қуриш режаси мавжуд эмаслигини билдириб, аввалги майдон ўрнида “Савдо Малл” мажмуаси, кўнгилочар марказлар, офислар ва аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бошқа турдаги замонавий бинолар барпо этиш лойиҳаси таклиф этилганини таъкидлаган. Шунингдек, турар жой қурилиши ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаслигига алоҳида урғу берган.

    Аммо Алишер Навоий номидаги истироҳат боғининг 10,7 гектар қисмида “Андижон cитй” қурилиши ҳақида ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.

    Бобуршунослар бехабар

    “Дарё” мухбири муҳокамада иштирок этгани айтилаётган андижонлик Бобуршуносларнинг бир нечтаси билан боғланди. Улар бу ҳақда тармоқлардан эшитганини, муҳокама ўтказилгани ҳақида бехабарлигини айтишган.

    Бобур номидаги халқаро жамоат фонди раисининг ўринбосари Рустамжон Мамасолиевнинг маълум қилишича, қарор лойиҳаси ва муҳокамадан фонд ва бошқа Бобуршуносларнинг хабари бўлмаган.

    Рустамжон Мамасолиев
    Фото: baburid.uz

    “Дастлаб ушбу муносабатни ўқиб, Telegram’даги Бобуршунослар гуруҳига юбориб, бирортасининг хабари бор ёки йўқлигини сўрадик. Бироқ ҳеч кимдан тасдиқловчи хабар олмадик. Агар хабарлари бўлганида, биринчи маълумот улардан чиққан бўларди.

    Фонд раиси билан бу ҳақда ҳали гаплашмадик. Лекин бу бўйича гаплашамиз, балки муносабат ҳам билдирармиз.

    Балки Бобур ҳайкалини янада муносиброқ жойга кўчириш вақти келгандир. Албатта, бу масалага жиддийроқ ёндашиб, соҳа мутахассислари билан ўзаро маслаҳатлашиб амалга оширган маъқул”, дейди Рустамжон Мамасолиев.

    Бу — ҳайкалнинг биринчи кўчирилиши эмас

    Маълумотларга кўра, ушбу ҳайкал Вазирлар Маҳкамасининг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ 1993 йилда Андижон вилояти ҳокимлиги атрофидаги майдонга ўрнатилган. 2005 йилда юз берган май воқеалари ортидан ҳокимлик атрофини янада кенгайтириш мақсадида ёдгорлик ҳозирги ўрнига жойлаштирилган.

    Ҳайкалнинг аввалги жойлашган майдони
    Фото: Эрик Энно Тамм

    Бобур фонди раиси ўринбосари Рустамжон Мамасолиевнинг айтишича, 2005—2006 йилларда ҳайкал жойини ўзгартириш жараёнида агарда кўприк қуриладиган бўлса, бошқа жойга ёки четроққа жойлаштириш зарурлиги юзасидан мутасаддиларга хат билан алоқага чиққан. Бироқ таклиф маъқулланмаган.

    “Агар ҳайкал жойи ўзгарса, бу иккинчи ўзгариш бўлади. Билсангиз, дастлаб ҳайкал вилоят ҳокимлиги биносида жойлашган эди. 2005 йилги воқеалардан кейин ҳозирги ўрнига кўчирилган. Ўша пайтда фондимиз раиси Зокиржон Машрабов вилоят ҳокимлигига агар кўприк қуриладиган бўлса, майдон кўринмай қолишини, туннелнинг тепасида ёки кўприкнинг тагида қолиб кетишини билдириб, орқадаги биноларни бузиш ҳисобига кенгайтириш ёки сал четроққа жойлаштириш таклифи билан хат берган эди. Аммо масъуллар томонидан эътибор қилинмасдан шундай ҳолатда қолиб кетган”, дейди Рустамжон Мамасолиев.

    Маълумот учун, Андижон шаҳрининг Боғишамол маданият ва истироҳат боғига ўрнатилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ҳам дастлаб 1983 йилда вилоят кутубхонаси олдига ўрнатилиб, коммунистлар томонидан олиб ташланиб, омборда сақланган. Мустақилликка эришилгач, узоқ йиллик саъй-ҳаракатлардан сўнг 2006 йилда ҳозирги ўрнига жойлаштирилган.

    19.11.2024, 15:09   Изоҳ (0)   10080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бобур#Андижон#Шуҳрат Абдураҳмонов
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 250 млрд сўмга 700 метр узунликдаги кўприк қурилади

    21.12.2021, 23:29

    Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ва Марҳамат тумани ҳокими ўқитувчилардан узр сўради

    09.02.2022, 09:33

    «Тиз чўкиб, йиғлаб узр сўрашимиз айтилди, мажлис тугагунча тик оёқда турдик» — Андижонда ота-оналардан кечирим сўрашга мажбурланган ўқитувчилар воқеаси юзасидан су...

    12.02.2022, 18:09

    Андижондаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан олинди, ҳоким эса ҳайфсан билан қутулиб қолди

    14.02.2022, 16:08

    Андижондаги ўқитувчилари узр сўраган мактаб директори ва туман ХТБ мудири ишдан олинди

    14.02.2022, 17:39

    Наманганда уй вазифасини қилмагани учун изза қилинган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналари синф раҳбари ишдан олинишига қарши чиқди

    20.02.2022, 18:15

    «Марҳамат ва Хўжаобод ҳокимлари ОАВдан қочса, Шаҳрихон ҳокими камерани яхши кўради, аммо мурожаатчига тазйиқ ўтказади». Андижонлик журналист ва блогерлар ҳокимлар

    28.02.2022, 12:55

    Ўзбекистон Кубогининг 1-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди

    05.04.2022, 15:14

    Чироқсиз қолган Ўзбекистон, “удлинител” совға қилинган ўқувчи, юбка “кийдирилган” Чусовитина, қорли изғиринда ишлаётган электриклар — 2022 йилнинг шов-шувли суратл...

    31.12.2022, 20:11

    Суперлиганинг 1-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди 

    01.03.2023, 10:55

    Суперлиганинг 13-тур ўйинлари бошланиш вақтлари ва унда ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди

    20.06.2023, 10:44

    Суперлиганинг 26-турида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди. “Навбаҳор” — “Нефтчи” баҳсини саудиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради 

    29.11.2023, 17:51

    Ўткирбек Маъмуров Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинланди

    01.05.2024, 10:04

    Андижон ва Жиззахда газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини расмийлаштирмасликни ваъда қилган шахслар ушланди

    10.05.2024, 22:30

    Самарқандда магистрал қувурдаги носозлик туфайли кўчаларни сув босди

    28.05.2024, 09:14

    Ўзбекистондаги энг даҳшатли аттракцион экани айтилаётган чархпалак фаолияти вақтинча тўхтатилди 

    31.05.2024, 17:47

    “Андижон” – “Металлург” ўйини пайтида стадионга турли хил жисмларни улоқтирган мухлислар жазоланди

    31.05.2024, 17:39

    Суперлига. “Насаф” Бобур Абдухолиқовнинг ҳет-триги эвазига “Локомотив”ни мағлуб этди, “Пахтакор” “Андижон” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

    02.06.2024, 21:34

    Жиззахдаги истироҳат боғида 17 ёшли йигит айланаётган аттракциондан тушиб кетди 

    08.06.2024, 11:25

    Нархи ошган Жалолиддинов, арзонлаган Абдухолиқов — Transfermarkt портали Суперлига футболчиларининг нархларини янгилади

    28.06.2024, 10:14

    Суперлига. “Насаф” ўзида “Андижон”ни йирик ҳисобда таслим этди 

    25.08.2024, 22:16

    “БРИКС плюс” форматидаги саммитда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев, янгидан ташкил этилган Миграция агентлиги, Тошкент дренаж тизимини яхшилаш учун ажратилган 6 млрд

    24.10.2024, 22:40

    Алишер Навоий бўйича президент совғаси бериладиган танлов ташкил этилади

    01.11.2024, 15:06

    Лайк учун отасини урмоқчи бўлган 24 ёшли йигит иши ИИБ назоратига олинди

    05.11.2024, 11:30

    Тошкент шаҳридаги Amity университетида Graduation ceremony: Class of 2024 номли битирув маросими бўлиб ўтди

    06.11.2024, 19:30

    Тошкентда қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда ўрта босимли газ қувурига шикаст етказилди  

    08.11.2024, 22:23

    Суперлига. “Насаф” бир мавсумда икки бор “Сўғдиёна”га мағлуб бўлди

    09.11.2024, 19:33

    Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади

    10.11.2024, 18:05

    Тошкентда ноқонуний реклама баннерлари демонтаж қилинди

    11.11.2024, 13:10

    Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    13.11.2024, 16:45

    Бизнес омбудсман Тошкентда ташқи рекламалар олиб ташланаётганига муносабат билдирди

    14.11.2024, 09:35

    Ўзбекистонлик бир қатор фаоллар “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

    15.11.2024, 17:55

    Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади

    15.11.2024, 22:10

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарига раислар сайланди

    18.11.2024, 19:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.