• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги ўқитувчилари узр сўраган мактаб директори ва туман ХТБ мудири ишдан олинди

    Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ директори ва туман халқ таълим бўлими мудири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.

    72-ИДУМ директори Муқаддамхон Ҳасанова

    72-ИДУМ директори Муқаддамхон Ҳасанова
    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, ўқитувчилар билан ўтказилган бевосита суҳбат натижаларига кўра, мактаб директори ҳамда Марҳамат тумани ХТБ мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинган.

    Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудири Олия Абдувоҳидова

    Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудири Олия Абдувоҳидова
    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, 14 февраль куни Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган ҳокимлик соати йиғилишида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарини лавозимидан озод қилиб, туман ҳокимига ҳайфсан интизомий жазосини белгилаган.

    Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчилар мактабларда ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсиз экани туфайли ота-оналардан узр сўрагани айтилган хабар эълон қилинди. Ҳолат кенг жамоатчилик вакиллари орасида муҳокамага сабаб бўлди. Хусусан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов «Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши керак»лигини ёзди.

    Халқ таълими вазири ҳам ҳолатга муносабат билдириб, ўқитувчиларнинг шаънини ерга уришни давлат сиёсатига қарши ҳаракат деб баҳолашини билдирган.

    «Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғи, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!», — деган вазир.

    Ўқитувчилар узр сўраши ортидан туман ҳокимлиги баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, «ўтказилган ушбу тадбир ижтимоий тармоқларда бошқача ҳолатда талқин қилинмоқда. Тадбирда ота-оналар фарзандларнинг буюк келажаги учун ўқитувчилар билан биргаликда ҳаракат қилишга чақирилган».

    Кейинроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам ушбу ҳолатга муносабат билдириб, «хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминланишини»ни таъкидлади. Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ва Марҳамат тумани ҳокими ўқитувчилардан узр сўради.

    ХТВнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларига қонуний баҳо бериш учун ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.

    Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Андижондаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди. Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг обрўси ва қадр-қиммати давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала экани ва уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини айтган ҳамда юз берган ҳолатни устоз шаънини ерга уриш деб баҳолаган.

    14 февраль куни узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов ишдан олинди. Марҳамат туман ҳокими Бобур Йўлдошев эса ҳайфсан билан қутулиб қолди.

    14.02.2022, 17:39   Изоҳ (0)   20403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ургут тумани ҳокими президент танқид қилган муаммони ҳал этиш ва ЙТҲлар сонини камайтириш учун қўшимча ишчи олишини билдирди

    14.02.2022, 17:22

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    14.02.2022, 16:51

    Туркия президенти март охирларида Тошкентга келиши кутилмоқда

    14.02.2022, 16:24

    Андижондаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан олинди, ҳоким эса ҳайфсан билан қутулиб қолди

    14.02.2022, 16:08

    Тошкентнинг Бобур кўчасида яшил майдонлар ташкил этилиши сабаб йўлнинг бир қисми ёпилиши мумкин

    14.02.2022, 15:35

    Тошкент ҳокимлиги трамвай йўлларини қуриш бошлангани тўғрисидаги миш-мишларга муносабат билдирди

    14.02.2022, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.