Марҳамат тумани ҳокими лавозимига Ўткирбек Маъмуров тайинлади. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда “К.Тимирзаев” номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
2020 йил май ойида Бобур Йўлдошев Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланганди. Туманнинг ундан олдинги ҳокими Шуҳрат Қамчиев Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифи давомида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.
Изоҳ (0)