• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда уй вазифасини қилмагани учун изза қилинган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналари синф раҳбари ишдан олинишига қарши чиқди

    Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 13-мактабда дарс тайёрламаган 1-синф ўқувчилари доскага чиқарилиб, ўқитувчи томонидан изза қилингани, оқибатда у ишдан олингани хабар қилинганди. «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинишича, ўқувчиларнинг ота-оналари синф раҳбарининг ишдан кетмаслигини сўради.

    Қайд этилишича, ота-оналар ўқитувчининг ишдан олинмаслиги, фаолиятини давом эттиришини сўраб, бир қатор ижобий фазилаталарини санаб ўтган.

    «Карантин пайти ўзи уйма-уй юриб ўқувчиларни ўқитиб келган пайти ҳам бўлган у аёлнинг. Болаларнинг билими пасайиб кетмаслиги учун», — деган ўқувчилардан бирининг отаси.

    Ота-оналар ўқитувчи фарзандларини яхши ўқитаётганини, бундан буёғига ҳам ўзи ўқитишини, айби йўқлигини айтиб, уларни ҳеч ким чақирмаганини, ўз хоҳиши билан йиғилганини билдирган.

    «Болаларимиз энди шу аёлга ўрганди, бошқасига ўргангунча қийналади», — дейди оналардан бири.

    «Ўқувчиларимнинг ота-оналари билан шахсий гуруҳ очволгандик. Болаларнинг камчилиги, дарсларни бажармаётгани ҳақида улар билан муҳокама қилиб турардик. Видеони ўзим олиб, ота-оналарга юборганман. Бунда мана шу ўқувчилар хулоса чиқариб олсин, деган мақсад бор эди, ёмон ниятда қилинмаган. Бу ишимдан пушаймонман, бу ҳолат бошқа қайтарилмайди», — дея қайд этган ўқитувчи Ш.М.

    Ҳолат юзасидан синф раҳбари Ш.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Меҳнат кодексининг 181-моддаси (интизомий жазолар) 1-бандига кўра, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори О.М., маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Й.А.га ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.И. жиддий огоҳлантирилган.

    Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчилар мактабларда ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсиз экани туфайли ота-оналардан узр сўрагани айтилган хабар эълон қилинди. Ҳолат кенг жамоатчилик вакиллари орасида муҳокамага сабаб бўлди. Хусусан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов «Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи барча устозлардан узр сўраши керак»лигини ёзди.

    Кейинроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам ушбу ҳолатга муносабат билдириб, «хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминланишини»ни таъкидлади. Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ва Марҳамат тумани ҳокими ўқитувчилардан узр сўради.

    14 февраль куни узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов ишдан олинди. Марҳамат туман ҳокими Бобур Йўлдошев эса ҳайфсан билан қутулиб қолди. Шунингдек, Андижондаги ўқитувчилари узр сўраган мактаб директори ва туман ХТБ мудири ҳам лавозимидан озод этилди.

    20.02.2022, 18:15   Изоҳ (0)   37901
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan Airways самолёти Россия ҳарбий ҳаво кучлари машғулот олиб бораётган ҳудуддан учиб ўтгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

    20.02.2022, 17:10

    «У гапга йўқлиги туфайли кўплаб тушунмовчиликлар юзага келади». Комил Алламжонов Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида

    20.02.2022, 16:25

    Наманганда ЙПХ ходими ва ниқобли шахс фуқароларга электрошокер ишлатгани айтилди — видео

    20.02.2022, 15:18

    «Ўзгидромет» 21 февралда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    20.02.2022, 13:20

    Ўзбекистонда ислом молияси ва банкини жорий этиш масаласи кўриб чиқилди

    20.02.2022, 11:59

    «Комил Алламжонов билан ўртамизда ҳеч қандай совуқчилик йўқ». Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчиликка очиқ хати эълон қилинди

    20.02.2022, 10:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.