• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тиз чўкиб, йиғлаб узр сўрашимиз айтилди, мажлис тугагунча тик оёқда турдик» — Андижонда ота-оналардан кечирим сўрашга мажбурланган ўқитувчилар воқеаси юзасидан суриштирув

    Ижтимоий тармоқларда Андижондаги 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчилари ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириши қониқарсизлиги туфайли ота-оналардан узр сўрашга мажбурлангани ҳақида хабар тарқалди. 4 февраль куни Марҳаматда содир бўлган воқеа жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов муносабат билдириб, ўқитувчилар шаънини ерга уришни давлат сиёсатига қарши ҳаракат деб баҳолашини айтган. Андижон вилояти ҳокими, Марҳамат туман ҳокими барча устозлардан узр сўраган. Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи мажлис туман ҳокими топшириғи асосида ўтказилганини айтган. Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилганини маълум қилган.

    «Дарё» мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида журналистик суриштирув олиб борди.

    «Мен узр сўрадим»

    Мактаб директори Муқаддамхон Ҳасанова йиғилишда ўқитувчилар ота-оналардан кечирим сўрашга мажбурланганини рад этди. Унинг айтишича, устозлар раҳбарнинг ёнида, зал саҳнасида шунчаки тик турган.

    Муқаддамхон Ҳасанова

    Муқаддамхон Ҳасанова
    Фото: «Дарё»
    Туман ҳокими Бобуржон Йўлдошев ўзи шунақа ташаббус билан чиқди. «Таълим сифатини яхшиламаганимиз, ўқувчиларнинг олий ўқув юртига киришларини таъминламаганимиз учун ота-оналардан кечирим сўраймиз», — деб айтди. Ҳокимнинг гапини ўринбосари Мухторжон Қурбонов ҳам шундай тушунтирди. «Кечирим сўраймиз, керак бўлса йиғлаймиз, ота-оналар виждонини уйғотишимиз керак.

    Лекин мен йиғилишни улар таърифлаган даражада ўтказа олмадим! Кучим етмади унчалик қилишга! Чунки «керак бўлса, 1-2 нафар ўқитувчи йиғлаб берсин, ота-оналар виждони уйғонмаса ўзингиз ҳам йиғланг», — деган гаплар бўлганди. Аммо бизда у даражадаги ҳолат бўлмади.

    Йиғилиш 1 соат давом этди. Ўқитувчиларни узр сўраттирганимиз йўқ, улар фақат саҳнага чиқиб туришди. Ота-оналардан кечиримни мен сўрадим. Сўзга чиқиб, камчиликларни айтиб, «уларни тўғриламаганимиз учун узр сўраймиз. Агар сизлар бизга ёрдам берадиган бўлсангиз, шу камчиликларни йўқотиб, таълим сифатини яхшилашга эришамиз«, — дедим. Кейин меҳмонлардан бири: «Сизлар яхши ишлаяпсизлар, бундай кечирим сўраманглар. Аслида биз кечирим сўрашимиз керак», — деган гапларни айтди.

    Муқаддамхон Ҳасанова, мактаб директори 

    У ерда бирорта ўқитувчининг шахсиятига тегиб, камчилиги айтилмаган. Билмадим, ҳокимимиз бу ташаббусни нима учун танлади», — таъкидлади мактаб раҳбари.

    Директорнинг қўшимча қилишича, мажлис бўлишидан бир неча кун аввал Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳокимлик соатида ҳудуддаги барча раҳбарларга «менинг рухсатимсиз бирор директор ёки ўқитувчига таъсир қилмайсан, уларга амалий ёрдам берасанлар», — деб қаттиқ тайинлаган. Аммо Марҳамат туман ҳокимлиги раҳбарлари вилоят ҳокими топшириғини бажармасдан, директорларга шу каби йиғилишлар ўтказишга буйруқ берган.

    «Йиғилиш ўтказилишидан бир кун олдин ўқитувчилар огоҳлантирилиб, вазият тушунтирилган. Мажлисдан сўнг туман ҳокими ўринбосари улар билан гаплашиб, раҳмат, айтган. Аммо ҳеч ким йиғилиш борасида норозилик билдирмаган», — деди Муқаддамхон Ҳасанова.

    «Тиз чўкиб, йиғлаб узр сўрашимиз айтилди»

    Мактабнинг математика фани ўқитувчиси Ноилахон Тўхтарова «Дарё» мухбири билан суҳбатда 3 февраль куни директор ўқитувчилар билан мажлис ўтказиб, ота-оналар йиғилишининг сценарийсини тушунтирганини маълум қилди.

    Ноилахон Тўхтарова

    Ноилахон Тўхтарова
    Фото: «Дарё»
    Йиғилишда керак бўлса, тиз чўкиб, йиғлаб кечирим сўрашимиз айтилди. Директор: «Ҳокимият томонидан шунақа буйруқ берилди», — деди. Кейин қаршилик билдирдик. «Йўқ, бундай қилмаймиз», — деган эдик, «Иложи йўқ, бу топшириқни бажармасак бўлмайди», — деди. Кейин барчамиз ўша сценарий бўйича ҳаракатландик. Директор: «Залга кирганимизда аввал саҳнага чиқасизлар, мана ўқитувчилар деб таништираман. Кейин пастга тушиб кетасизлар», — деди. Йиғилиш бошлангач, саҳнага чиқиб қарасак, бўш жой қолмаган эди. Иложи йўқ саҳнада қолиб кетдик. Мажлис бошлангандан то тугагунча саҳнада туришга мажбур бўлдик.

    Халқ таълими бўлим мудири мажлисдан бир кун олдин менга телефон қилиб, тайёрланишим кераклиги, йиғилишда айтадиган гапларимни ҳоким ўринбосари эшитишини тайинлади. «Айтадиган гапларингизни ёзиб, ёдланг» — деди. Эртаси куни эрталаб унга ёдлаган гапларимни гапириб бердим. «Бўлади», — деди.

    Директоримиз бошида ўзи узр сўради, кейин ота-оналар чиқиб «Ундай қилманглар, сизларнинг ўрнингизга биз кечирим сўрашимиз керак», деб гапирди. Кейин «бўлди, биз чиқмаймиз, ўргатилган гапларни айтмаймиз», деб ўзимни орқага олдим. Директор эса «Чиқинг, гапиринг», деди. Кейин мен ўша сценарий бўйича гапирдим. Болалар келажагига бефарқ бўлмаслик, ўқитувчи ўзини устида кўпроқ ишлаши кераклиги, ёшларда билим олиш эҳтиёж даражасига чиқаришда бизнинг ўрнимиз катталигини айтдим. Кейин Саидахон исмли ўқитувчимиз сўзга чиқди. Ўзи унинг чиқиши режада йўқ эди. У ўқитувчи томон бўлиб гапираёца, гап сценарий бўйича кетмаётгани учун уни тўхтатишди.

    Ота-оналар ўқитувчиларга: «Узр сўраманглар», — дейишса ҳам йиғилиш ўша руҳда давом этаверди. Аслида ота-оналарга таъсир қилгач, бундай гапларни тўхтатишга келишилган эди.

    Ноилахон Тўхтарова, мактабнинг математика фани ўқитувчиси 

    Тўхтарованинг таъкидлашича, мажлисда аксарият ўқитувчилар саҳнага чиққан, чиқмаганларни сўкиб чақиришган.

    «Шерикларим ота-оналар чиқиб гапирганда ичларидан титроқ бўлиб ерга қараб йиғлаб юборганини айтишди. Ҳозир кўп ўқитувчиларнинг ишга боргиси келмаяпти. Руҳиятимиз тушиб кетишига интернетдаги гап-сўзлар, ҳамма телефон қилиб «нима бўляпти сизларга дегани», воқеа катта ваҳимага айланиб кетгани сабаб бўлди», — деди математика устози.

    «Бундай бўлишини билганимизда йиғилишга кирмасдик»

    Йиғилишда иштирок этган мактаб ўқитувчиларидан бири Илҳом Алиохунов мажлисда қатнашганидан афсусдалигини айтди.

    Илҳом Алиохунов

    Илҳом Алиохунов
    Фото: «Дарё»

    «Ўқитувчиларниг ҳаммаси ўша мажлисга таклиф қилинган эди, мен ҳам кирдим. Қарийб 30 йилдан бери шу мактабда ишлайман. Ҳамма қатори менга ҳам жараён салбий таъсир қилди. Шунча меҳнат қилиб, яна бош эгиб туриш ёмон бўлар экан.

    Саҳнада туришнинг ўзи ҳам инсонга ғалати туюлди. Буйруқ эканда, бажардик. Агар бу каби ҳолат бўлишини билганимизда мажлисга кирмас эдик. Ўқитувчига бундай ёмон муносабатда бўлиш нотўғри. Ишнинг тартиб қоидасини шу ерда ишлаган одам билади. Юқоридагилар ичкаридаги нарсани кам тушунади-да. Ота-оналар билан қандай муносабатда бўлиш кераклигини ўқитувчи билади. Юқори ташкилотдагилар ҳеч бўлмаса 5 йил шундай жойларда ишлаб, кейин раҳбар бўлса, балки бунақа вазият бўлмасмиди», — дея фиркларини айтди ўқитувчи.

    «Бу йиғилиш режада йўқ эди»

    Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудири Олия Абдувоҳидова ота-оналар билан ўтказилган йиғилиш режадан ташқари ташкил қилингани, ўзи ҳам унда иштирок этгани ва ҳеч бир ўқитувчи ота-оналардан кечирим сўраганига гувоҳ бўлмаганини айтди.

    Олия Абдувоҳидова

    Олия Абдувоҳидова
    Фото: «Дарё»

    «Шахсан мен томонимдан ўқитувчиларнинг кечирим сўраши ёки ўзларини айбдор ҳис қилиши тўғрисида айтилгани йўқ. Йиғилиш қандай шаклда бўлиши бўйича тайёргарлик кўрилмаган. Йиғилишда мен ҳам қатнашдим. Мактаб директори муассаса фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар, таълим сифатини юқорига кўтаришда ота-оналар ёрдами зарурлиги ва ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида мурожаат қилди. Болаларни кўпроқ китоб ўқиши, тўгаракларга қатнашинини назорат қилиб беришларини айтди. Ўқитувчилар ота-оналардан кечирим сўраганини кўрганим йўқ», — деди у.

    Мудирнинг қўшимча қилишича, ота-оналар билан ташкил қилинадиган йиғилишлар режа бўйича ўтказиб бўлинган. Шу боис туман ХТБ мудири туман ҳокими ўринбосари Мухторжон Қурбоновга бу тартибдаги йиғилишлар ўтказиш мумкин эмаслиги, бу ноқонуний бўлишини айтган. Лекин ҳоким ўринбосари йиғилиш ўтказишни талаб қилган.

    «Бундай воқеалар бўлгач, Халқ таълими бошқармасига хабар бердим. Бошқарма раҳбари бу каби йиғилишлар ўтказиш тўхтатилишини, ўқитувчилар дарс ўтиш билан банд бўлишларини айтди», — деди мудир.

    «Йиғилишда ҳеч бир ўқитувчи туриб узр сўрамаган»

    Марҳамат туман ҳокими ўринбосари Мухторжон Қурбонов ҳам 72-ИДУМ директори ва туман ХТБ мудири сингари ўқитувчилар ота-оналардан кечирим сўрагани тўғрисидаги фактни рад этди. Қурбоновнинг айтишича, бу йиғилиш ота-оналарни «уйғотиш» учунгина ўтказилган.

    Мухторжон Қурбонов

    Мухторжон Қурбонов
    Фото: «Дарё»

    «Ижтимоий тармоқларда тарқалган расмларда устозларнинг узр сўраётгани тасвирлангандек бўлиб қолган. Лекин бу ерда ҳеч бир ўқитувчи туриб узр сўрамаган. Йиғилишда мактаб директори камчиликларни ота-оналар билан ҳамкорликда бартараф этишни айтган. Айрим ота-оналар фикрлар билдиришди, улардан бири «бу йиғилиш бизни «уйғотиш» учун бўлди», — деди.

    Мақсадимиз ўқитувчини узр сўратиш бўлмаган, ўзимиз ҳам бунга қаршимиз», — дея ҳолатни изоҳлашга уринди ўринбосар.

    Мухторжон Қурбоновнинг алоҳида таъкидлашича, йиғилишда мактаб директори узр сўрамаган.

    «Бундай йиғилиш барча мактабларда ўтказилади»

    Воқеа юзасидан Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев изоҳ берар экан, мактаб директорларига ота-оналардан узр сўраш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаганини айтди.

    Бобур Йўлдошев

    Бобур Йўлдошев
    Фото: «Дарё»

    «Туман ҳокими сифатида мактаб раҳбарларига ўқитувчилар ота-оналардан узр сўраши керак деб топшириқ бермаганман. Фақатгина мактаблар фаолиятининг 3 йиллик танқидий-таҳлили асосида йиғилиш ўтказиш масаласи қўйилган.

    Бу мажлис — мактабда ота-оналар ва ўқитувчиларнинг ҳамкорлик учрашуви. Уларнинг ўзлари келишиб олишлари учун йиғилиш бўлган. Мақсад ўқитувчини узр сўратиш эмас. Бу йиғилишларни қонуний-ноқонуний демайман.

    Туман ҳокими сифатида мен жавоб бераман: йиғилиш ўтказиш бўйича топшириқ берилган. Аммо мен ижтимоий тармоқларда «туман ҳокими мактабга бориб, ўқитувчилар билан гаплашибди», деган гаплар бўлмаслиги учун мактаб директори ва ўқитувчилар билан гаплашмадим», — деди туман раҳбари.

    Мазкур йиғилиш ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлгач, ҳоким Бобур Йўлдошев ўқитувчилардан узр сўраб чиққанди. Ҳокимнинг «Дарё»га маълум қилишича, бу йиғилиш нотўғри талқин қилингани учун барча Ўзбекистондаги ўқитувчилардан узр сўраган.

    «Мен ижтимоий тармоқда «ота-оналар ва ўқитувчилар йиғилишини нотўғри ўтказдик», — деб ўқитувчилардан узр сўрамадим. Воқеа ўқитувчилар руҳиятига салбий таъсир қилиб, устозлар тўғрисида нотўғри фикр шаклланиб қолгани учун кечирим сўрадим», — дея таъкидлади у.

    Туман ҳокими бундай йиғилишлар Марҳаматдаги барча мактабларда (45 та) ўтказилишини қўшимча қилди.

    «Айбдорлар жазоланиши шарт»

    72-ИДУМ ўқитувчиси Фарида Қориева бўлган воқеадан қаттиқ таъсирлангани, ўқитувчиларга нисбатан бундай ҳурматсизлик қиладиган раҳбарлардан воз кечиш кераклигини айтди.

    Фарида Қориева

    Фарида Қориева
    Фото: «Дарё»

    «Воқеа Халқ таълими вазирлигигача боргандан кейин, бу ерда ҳамма раҳбарлар ўзгартирилишини хоҳлайман. Масалан, ўша туман мудирини ҳам, мактабимиз директорини ҳам. Мен улардан ёмонлик кўрганим йўқ. Лекин биз ўқитувчиларни ҳурмат қилмаган одамлар билан ишлашни хоҳламаймиз. Бу ерда, албатта, ўзгариш бўлиши керак. Агар ўзгариш бўлмаса, ҳаммада қонунларга, ҳокимиятга бўлган ишонч ҳам йўқолади», —  деди ўқитувчи.

    12.02.2022, 18:09   Изоҳ (0)   80998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари соат 07:00 да йиғилиш ўтказгани тасдиқланди

    12.02.2022, 16:57

    Маҳалла вазири Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

    12.02.2022, 16:36

    Муборак туман ИИБ бошлиғи қамоққа олинди. Унинг 50 минг доллар билан қўлга тушган ҳоким ўринбосари масаласига алоқаси борлиги айтилмоқда

    12.02.2022, 16:20

    Бухорода президентдан дакки эшитгач, ишдан олинган собиқ амалдор ҳудудий бошқармалардан бирига раҳбарлик қилишни бошлади

    12.02.2022, 15:32

    Жиззахда ноқонуний фаолият юритаётган спиртли ичимлик цехи борлиги маълум бўлди

    12.02.2022, 14:29

    Фарғонада Malibu’нинг бўёқлари сифатсиз чиққани боис янгисига алмаштириб берилди

    12.02.2022, 14:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.