Бугун, 18 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонунини кўриб чиқилди.
Бюджетноманинг муҳокамаси чоғида сенат раиси Танзила Норбоева бюджет жараёнларини очиқ ва шаффоф бўлишига, маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди.
Бу борада Парламент билан бир қаторда маҳаллий кенгашлар ҳам фаол ва масъулиятли бўлишлари лозим. Биз неча кундан бери шу масалани уларнинг қулоғига қуйяпмиз. Чунки бюджет ҳисобидан бўладиган барча лойиҳалар асосан ҳудудларда амалга оширилади. Уларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши депутатларнинг доимий эътибор марказида бўлиши лозим, деди Танзила Норбоева.
Унинг алоҳида таъкидлашича, жамоатчилик ўртасида бюджет билан боғлиқ ҳар қандай фикр-мулоҳазаларга ва муҳокамаларга ўз вақтида малакали жавоб бериб борилиши, очиқ ва конструктив мулоқотга киришиш шарт.
Асосли бўлган таклифларни эътиборга олиш асоссиз ва ўринсиз резонансларнинг олдини олишга хизмат қилади. Агар ижтимоий тармоқларда ёки одамларимиз билан учрашувларда билдирилаётган фикр-мулоҳазалар конструктив бўлса, уни албатта эътиборга олишимиз керак.
Эътиборга ололмайдиган бўла, сабабини тушунтириб беришимиз керак. Асоссиз ёки ўринсиз бўлса ҳам, ўз вақтида жавоб бериш лозим. Шунда ҳар хил бошқача фикр ва тушунмовчиликларга бўлмайди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда барча вазирлик ва идоралар, айниқса ҳудудий ижро органларидан мана шу масалаларга алоҳида эътиборни беришларингизни талаб қиламиз. “Ижтимоий тармоқларда одамлар гапираверади-да”, деган гаплар бўлиши керак эмас, деди у.
Сенат 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Аввалроқ Сенати томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари учун маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ривожланиши, маҳаллий ижро этувчи ва вакиллик ҳокимиятининг вазифалари юзасидан ўқув семинари ташкил этилган.
Изоҳ (0)