• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди

    Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Бош прокуратура томонидан маълум қилинишича, 2020 йил 10 август куни фуқаро Ш.Минбаев Чирчиқ шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиб, Чирчиқ шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида икки томонлама пневмония ва COVID-19 ташхиси билан оғир аҳволда даволанаётган қариндоши Ф.Рустамов 1 август куни Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари томонидан вилоят Руҳий касалликлар диспансерига ўтказилганлигини билдирган. Ф.Рустамов 2 август куни соғлиғи ёмонлашиб, вафот этган. Шу сабабли унинг қариндоши айбдор шахсларга қонуний чора кўрилишини сўраган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлишига сабаб бўлган касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Аниқланишича, бемор Ф.Рустамовнинг соматик ҳолати оғирлиги, унда нафас етишмовчилиги мавжудлиги ва реанимацион муолажаларга муҳтожлигига қарамасдан, юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори ушбу беморни оғир аҳволда вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансерига юборилишига йўл қўйган.

    Шу билан бирга, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида Ф.Рустамов номига юритилган касаллик тарихида бемор COVID-19 касаллигидан тўлиқ тузалганлиги ҳақида сохта маълумот киритилган.

    Бундан ташқари, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбири давомида жами 100 миллион сўмдан ортиқ бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган.

    Қайд этиб ўтиш жоизки, Бош прокуратура томонидан мазкур иш бўйича 10 сентябрь куни берилган хабарда Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбири давомида жами 250,8 миллион сўм бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-торож қилинганлиги маълум қилинганди.

    Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева бир неча маротаба терговга чақирилганлигига қарамасдан, узрли сабабларсиз кўрсатилган муддатларда келмаган.

    Бош прокуратура баёнотида айтилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутахассислари томонидан 2020 йилнинг 28, 29 август ҳамда 3, 4 ва 8 сентябрь кунлари ўрганиш учун шифохонага кирмоқчи бўлганида юқумли касалликлар шифохонаси ишчилари Гулжаҳон Йўлдошеванинг телефонда берган топшириғига асосан мутахассисларни шифохона ҳудудига киритмасдан, ўрганишга тўсқинлик қилган. Бу ҳақда далолатномалар расмийлаштирилган.

    2020 йил 8 сентябрь куни шифохона бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева мажбурий тартибда терговга олиб келиниб, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 207-моддаси 3-қисми «а» (одам ўлишига сабаб бўлган мансабга совуққонлик билан қараш) банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган.

    «Айбланувчи Гулжаҳон Йўлдошева тергов ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётгани, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётгани, у томонидан содир этилган жиноят оғир жиноятлар туркумига кириши, шунингдек, унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида процессуал тартибда ушланиб, суднинг 9 сентябрдаги ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган», — дейилади Бош прокуратура баёнотида.

    Таъкидланишича, жиноят иши бўйича Гулжаҳон Йўлдошеванинг конституциявий ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиб, у ҳимоячи билан таъминланган, унга нисбатан олиб борилаётган барча тергов ҳаракатлари бевосита ҳимоячиси иштирокида амалга оширилмоқда.

    Маълум қилинишича, Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 9 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлимига Гулжаҳон Йўлдошеванинг қарамоғидаги олти нафар вояга етмаган фарзандини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

    «Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, айбланувчи Гулжаҳон Йўлдошева аёл эканлиги, шунингдек, олти нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси эканлиги инобатга олиниб, Бош прокурорнинг ташаббуси билан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини уй қамоғи эҳтиёт чорасига ўзгартириш юзасидан Чирчиқ шаҳар прокурори томонидан судга тегишли илтимоснома юборилди ва суд томонидан прокурор илтимосномаси қаноатлантирилди», — дейилади баёнотда.

    Қайд этилишича, эҳтиёт чораси ўзгартирилгани Гулжаҳон Йўлдошевадан барча айбловлар олиб ташланди, дегани эмас.

    Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Натижаси бўйича тегишли айблов хулосаси билан жиноят иши суд муҳокамасига юборилади ҳамда мазкур жиноят иши юзасидан якуний қарор суд томонидан белгиланади. Жиноятга жазо муқаррарлиги тамойили тўлиқ таъминланади.

    Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 2 октябрь куни Гулжаҳон Йўлдошевага қўлланилган эҳтиёт чорасига муносабат билдириб, унинг аёл киши эканлиги ва кичкина боласи борлигини эътиборга олиб, ҳозирча қамоққа олмаслик мумкинлигини айтганди.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Гулжаҳон Йўлдошева билан 3 октябрь куни Омбудсман ҳузуридаги миллий превентив механизм (МПМ) доирасида суҳбат ташкил этилгани, вазирлик Гулжаҳон Йўлдошеванинг қамоққа олинганидан ташвишдалигини билдирганди.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия аъзоси Саида Мирзиёева 5 октябрь куни вилоят бош инфекционисти билан боғлиқ ишни кузатиб бораётганини маълум қилди ҳамда прокуратурадан Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб чиқди.

    Бош прокуратура 6 октябрь куни Гулжаҳон Йўлдошевага қўлланилган ҳибсга олиш тўғрисидаги эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш масаласи Чирчиқ прокуратураси томонидан кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Бош прокуратура мазкур иш бўйича қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилиши кутилаётганини маълум қилиб бўлганидан кейин прокуратура идораларидан Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан бошқа эҳтиёт чорасини танлаш масаласини кўриб чиқишни сўради.

    07.10.2020, 00:23   Изоҳ (0)   58190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисасини ЙПХ инспекторисиз расмийлаштириш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда

    06.10.2020, 23:59

    Шаҳрисабзда машинасини жарима майдонидан чиқариш учун туман ЙҲХБ бошлиғига пора бераётган ҳайдовчи қўлга олинди

    06.10.2020, 23:44

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистондаги воқеаларга муносабат билдирди

    06.10.2020, 23:29

    Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси «Олтин дафтар»ига киритилган ватандошлар сони юз кишидан ошди

    06.10.2020, 22:43

    Тошкент ҳайвонот боғига каркидон ва зебралар олиб келинади

    06.10.2020, 21:59

    ССВ Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўради. Бунгача Бош прокуратура шифокор уй қамоғига ўтказилиши кутилаётганини маълум қилганди

    06.10.2020, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.