• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қачонгача бюджет маблағлари, халқ ризқи талон-торож қилинади?» – Танзила Норбоева Қумқўрғонда қулаб тушган кўприк ҳақида

    Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 6 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган Сенат кенгашининг сайёр мажлиси Қумқўрғонда 6,5 миллиард сўмга қурилган, бироқ орадан кўп ўтмай қулаб тушган кўприк масаласига тўхталган. У мазкур ҳодисани бюджет маблағлари, халқ ризқини талон-торож қилиш деб атаган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилмоқда.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    «Мамлакатимизда қурилиш соҳасини коррупциядан холи соҳага айлантириш бўйича республика комиссиясининг қарори бор. Тизимда-очиқлик, шаффофликни таъминлаш бўйича жиддий чоралар кўрила бошланди – мана энди қадам қўйяпмиз. Бу камчилик-хатолар энди кечирилмайди.

    Бу каби муаммолар қурилиш сифатини тушиб кетишига ҳам олиб келмоқда. Мана яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани "Кўганли" маҳалласида 2017 йилда 6.5 миллиард сўмга қурилган кўприк, 2 йил ўтмасдан вайрон бўлганини ҳаммамиз билдик.

    Шунингдек, аҳоли ўша ҳудуддаги йўл қурилиши сифатидан ҳам норози. Бу лойиҳага ҳам 5,5 миллиард сўм маблағ ажратилган экан. Бундай ҳолатларни яна кўплаб ҳудудларда кузатиш мумкин», – дейди Норбоева.

    Мавзуга доир: «6,5 млрд сўмга қурилган кўприк қулади. Энди йўлимиз ҳам шундай яроқсиз бўлмасин» — қумқўрғонликлар

    Сенат раиси мамлакат миқёсида қилинаётган қурилишларнинг назорати сустлиги, қурилаётган иншоотларнинг сифати бўйича аҳоли томонидан ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозлар баён этилаётгани, бироқ мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан уларга ўз вақтида муносабат билдирилмаётганини танқид қилган.

    «Нима сабабдан қурилиш соҳасида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари содир бўлса ҳам уларнинг сабаблари, уларга яратилаётган «шароитлар» чуқур ўрганилмаяпти. Қачонгача бюджет маблағлари, халқ ризқи талон-торож қилинади?!

    Фақат қуриб-қуриб кетавериш эмас, уни текшириш ҳам, назорат қилиш ҳам керак. Одамларда эътироз, саволлар кўп. Лекин тегишли идоралар томонидан муносабат билдирилиши мутлақо қониқарсиз аҳволда. Агар айбдор бўлса, «айбдормиз, шуни яхши ишламаган эдик, тегишли чора кўрамиз» деган гапни айтиш ҳам мардлик. Қачон одамлар билан гаплашишни ўрганамиз. Фақатгина вазирлик ҳокимлик билан, ҳокимлик вазирлик билан гаплашиш билан иш битади. Биз одамлар учун ишлаяпмиз-ку, одамларнинг саволларига жавоб бериш учун ишлаяпмиз», – дея таъкидлаган Сенат раиси.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мажлисда масофадан туриб қатнашган қурилиш вазири ўринбосари Козим Тўлаганов Қумқўрғондаги кўприк сифатига вазирлик жавоб беролмаслигини, чунки у автойўл тизимидаги инспекция рўйхатидан ўтганини маълум қилди.

    «Чиндан ҳам Тошкент вилояти бўйича қурилиш соҳасида жуда кўп қолоқликларга йўл қўйилган. Масалан, бу йилги қурилиш дастурига 180 та объект киритилган бўлса, бугунги кун ҳолатига бор йўғи 11 та объект қабул қилинган. Июнь ойи билан бугунни таққослайдиган бўлсак, мингга яқин объектга назорат чора-тадбири кўрилди.

    Бу йил қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳукуматнинг 3 та қарори чиқди. Тошкент вилоятида қурилиш тизими шу йилнинг охиригача шаффофлик тизимига тўлиқ ўтказилади. 1 январдан бошлаб қурилиш соҳасидаги назорат очиқ тизимга ўтказилади.

    Қумқўрғондаги кўприк автойўл тизимидаги инспекция рўйхатидан ўтган экан, биздан ўтган эмас. Лекин, албатта, биз ҳам бу иш бўйича эътироз билдирамиз», – деб айтган вазир ўринбосари.

    Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 6,5 миллиард сўмга қурилган кўприк 1 йил-у 7 ой хизмат кўрсатгач яроқсиз ҳолга келганди. Бу ҳолат бўйича Бош Прокуратура ўрганиш олиб боришини билдирган ва қурилишда қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланмаганини маълум қилган.

    Бироқ вилоят прокуратурасининг изоҳ беришича, пудратчи ва буюртмачи ўртасида имзоланган 2014 йил 21 апрелдаги шартномада кўприк қурилишини зиммасига олган пудратчининг мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган бўлса-да, пудратчи мажбуриятларини тўлиқ бажармаган. Бу вилоят прокуратурасига маълум бўлган. Лекин коронавирус пандемияси сабаб прокуратура тергов-суриштирув жараёнларини олиб боролмаган.

    Кейинроқ маълум бўлишича, 6,5 миллиард сўмга қурилган кўприк 9,6 миллиард сўмга таъмирланадиган бўлди.

    09.10.2020, 07:41   Изоҳ (0)   26142
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда янги дор йўлларини қурган инвесторларга ҳар 500 метр йўл учун 1 млрд сўмгача субсидия ажратилади

    09.10.2020, 07:10

    Ўзбекистонда COVID-19’ни даволаш учун ишлатилаётган «Ремдесивир» ва гриппга қарши «Инфлювак» вакцинасининг чакана нархлари маълум қилинди

    09.10.2020, 06:50

    Ўзбекистон болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўртача тараққиётга эришди — АҚШ Меҳнат вазирлиги

    09.10.2020, 06:18

    Комил Алламжонов ўзининг бизнеси ҳақидаги суриштирувга муносабат билдирди

    08.10.2020, 23:35

    Хориждан божхона тўловларисиз «посилка» юборишнинг максимал миқдори 1000 доллардан 200 долларгача туширилиши мумкин

    08.10.2020, 23:11

    Канада компанияси Бухородаги газ конларига 1 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади

    08.10.2020, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.