Андижон шаҳрида Damas пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 август куни соат 00:00 ларда Андижон шаҳар 3-кичик даҳа Машраб кўчасида, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Р. ўзининг Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, олдинда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2016 йилда туғилган Д.У.ни уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида бола олган тан жароҳатлари билан Республика ШTTЁИАМ Андижон филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шу каби ҳодиса Андижонда жорий йилнинг 25 февраль куни ҳам содир бўлган эди. Унда Олтинкўл туманида Damas йўлдан югуриб ўтаётган 10 ёшли болани уриб юборган.
Изоҳ (0)