• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг GSP+ дастурига киритилгани доирасида 27 та муҳим халқаро конвенцияни қабул қилиш бўйича ишлар бошланади — Сенат

    Олий Мажлис Сенатида Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

    Сенат раиси Танзила Норбоева Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашувда Ўзбекистоннинг Европа иттифоқининг GSP+ дастурига киритилиши мамлакатни жаҳоннинг энг йирик бозорларига чиқиш имкониятини бергани айтиб ўтилган.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг GSP+ дастурига киритилгани доирасида инсон ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни, иқлимни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарувни таъминлаш билан боғлиқ 27 та муҳим халқаро конвенцияни самарали амалга ошириш бўйича мажбуриятлар муҳокама қилинган.

    Ушбу мажбуриятларнинг бажарилиши Европа иттифоқи билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг халқаро бозорларга интеграциялашувига ёрдам беради.

    Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Европа иттифоқи” саммитидаги нутқида Европа иттифоқи билан ҳамкорликнинг 7 та устувор йўналишини санаб ўтган эди.

    Ҳамкорликнинг биринчи устувор йўналиши бу — савдо. Ўзбекистон Европа иттифоқи билан савдо муносабатларини тубдан кенгайтиришдан, энг аввало, барқарор савдо-логистика занжирларини ва ўзаро маҳсулот етказиб беришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини яратишдан манфаатдор. “GSP+” тартибининг тақдим этилиши мамлакат ишлаб чиқарувчиларини ташқи савдо фаолиятига жалб қилиш ва шу билан бирга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини оширишда рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилиши айтилган.

    GSP+ нима?

    GSP+ дастури Европа иттифоқи бозорларига ривожланаётган мамлакатлардан келаётган қишлоқ хўжалиги моллари ва бошқа айрим маҳсулотлар экспортига берилган имтиёзлардир. Дастурга тўлиқ аъзо бўлган давлат Европа иттифоқи бозорларига 3000 га яқин маҳсулотларни божхона тўловларисиз, 3200 турдаги маҳсулотларни эса пасайтирилган ставкалар бўйича экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.

    GSP+ тизимига қўшилиш Ўзбекистонга катта имтиёзлар беради. Нега деганда, ушбу тизим доирасида божхона тўсиқлари, тарифлари ва бошқа тўловларни камайтириш назарда тутилади.

    Европа бозори жуда катта. Бу ерда 500 млн дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Шу боис Ўзбекистоннинг GSP+ га қўшилиши ўзбек компанияларининг бу бозорга кириб келишига ва ўз маҳсулотини сотишига имкон берди. 

    ЕИ дунёдаги энг катта бозорлардан бири ҳисобланади. Жумладан, Европанинг тўқимачилик саноатида бозор ҳажми 98 миллиард долларни, чарм-пойабзал саноатида 24 миллиард долларни, қишлоқ хўжалиги саноатида 24 миллиард долларни ташкил этади.

    Икки баробар ўсиш

    Агар 2016 йилда Европа Иттифоқи билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 1,98 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич икки баробардан кўпроққа ўсди ва 4,5 миллиард долларни ташкил этди.

    Шу билан бирга, GSP+ оддий савдо воситасидан кўра муҳимроқ. Тизимга қўшилаётганда мамлакатлар инсон ва меҳнат ҳуқуқларига, атроф-муҳит ва иқлим муҳофазаси ва сифатли бошқарувга оид 27 асосий халқаро конвенцияларини самарали амалга ошириш мажбуриятини олади.

    Умумий ташқи савдонинг ўсиши

    Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон томонидан амалга ошириладиган товар ва хизматлар экспорти ялпи ички маҳсулотнинг 15 фоизини ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 31 фоизга етган. 2017—2022 йилларда республиканинг жами экспорти 95 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди, шундан 2022 йилда 19 миллиард доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди, бу 2016 йилга нисбатан 60 фоизга кўпдир.

    Сўнгги йилларда республикада экспортни рағбатлантириш, импортни оптималлаштириш ва умуман, мувозанатли ташқи савдони таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2023 йилнинг январь—сентябрь ойларида мамлакат ташқи савдо айланмаси 44,7 миллиард долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,1 фоизга ўсди.

    Made in Uzbekistan бренди остидаги маҳсулотлар жаҳон бозорида тобора кенг тарқалмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 204 та мамлакати билан савдо алоқаларини олиб бормоқда. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Россия, Хитой, Қозоғистон, Туркия, Корея, Қирғизистон ва Германия билан қайд этилган.

    06.12.2024, 14:59   Изоҳ (0)   2794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #GSP+#Европа Иттифоқи#Олий Мажлис Сенати#Танзила Норбаева#Терхи Хакала#конвенция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    GSP+ га аъзолик Ўзбекистонга қандай манфаат келтиради?

    24.02.2022, 18:29

    «ҚҚСнинг пасайиши маҳсулотлар нархи арзонлашишига шароит яратади» – иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан суҳбат

    04.01.2023, 19:58

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг махсус вакилини қабул қилди

    28.04.2023, 17:53

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Европа Иттифоқи” саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради

    01.06.2023, 17:07

    Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти билан музокара ўтказди

    02.06.2023, 13:47

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг 7 та устувор йўналишини айтиб ўтди

    02.06.2023, 17:59

    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари Хитой бозорига етказиб берилиши мумкин

    10.07.2023, 14:16

    Эндиликда ўзбек маҳсулотларини Европа бозорларида сотиш имконияти пайдо бўлди

    07.11.2023, 20:50

    “Европа ўзбекистонлик экспортчиларга бож имтиёзлари беришда давом этади” — Ўзбекистон учун “GSP+” муддати узайтирилди

    23.11.2023, 21:25

    “Марказий Осиё давлатлари билан мустаҳкам ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга” — Маргаритис Схинас

    18.01.2024, 21:50

    “Одамларни бирлаштириш усули сифатида виза тарафдори ва ҳимоячисиман” — Европа комиссияси вице-президенти

    19.01.2024, 13:25

    Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди 

    24.01.2024, 20:50

    Ўзбекистонда дориларни телевизорда реклама қилиш фақат ССВ хулосаси асосида мумкин бўлади

    31.01.2024, 22:19

    2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 3,5 млрд долларга етказилиши мумкин

    02.02.2024, 20:27

    Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди

    26.04.2024, 10:10

    Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга 6 млн евро ажратди

    27.04.2024, 10:05

    “Европа Иттифоқи ва Ўзбекистоннинг савдо айланмаси 11 фоизга ўсди” — Шарлотта Адриан

    05.06.2024, 15:42

    Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қилди

    11.06.2024, 17:55

    АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлади

    13.06.2024, 14:20

    Ўзбекистонда 2027 йилгача бўлган даврда маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади

    19.06.2024, 19:40

    Ўзбекистон Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёдаги электротехника маҳсулотлари экспортини оширишга интилмоқда

    23.07.2024, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.