• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимида ишлаган вақтларидан мажбурий меҳнатга қарши курашишни бошлаганмиз» — Танзила Норбоева

    Мажбурий меҳнат ҳеч бир мамлакатда, жумладан, АҚШда ҳам 100 фоиз бартараф этилмаган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева «Америка овози»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Маълумот учун, АҚШда жойлашган 300 дан ортиқ корхона ва ташкилотлардан иборат Cotton Campaign коалицияси 2009 йилда ўзбек пахтасини бойкот қилиш ташаббуси билан чиққанди. Коалиция ўша вақтда Ўзбекистон ҳукумати «1 миллиондан ортиқ болалар ва катталарни, жумладан, тиббиёт ходимлари, бюджет ходимлари ва талабаларни ҳар йили терим мавсумида пахта теримига мажбурлагани»ни айтган эди.

    Cotton Campaign ҳамкори бўлган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон форуми 2021 йилда аҳоли пахта йиғим-терими даврида ҳукумат томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинмагани ҳақида эълон қилганидан сўнг, бойкот якунланди. 2022 йилнинг март ойида Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкотни бекор қилди.

    Танзила Норбоеванинг «Америка овози» мухбирига айтишича, Шавкат Мирзиёев Бош вазир лавозимида (2003—2016 йиллар) ишлаган вақтларида болалар меҳнати, мажбурий меҳнатга қарши курашишни бошлаган.

    «Биз уларнинг раҳбарлигида (президент Шавкат Мирзиёев назарда тутилмоқда — «Дарё» изоҳи), мен у вақтда Касаба уюшмалари федерацияси раиси эдим (2010—2016 йиллар), уч томонлама бирлашганмиз. Яъни Бандлик вазирлиги, иш берувчилар томонидан, учаламиз бирлашиб, бошқа ташкилотларни ҳам ёнимизга олиб, ҳақиқий курашни бошлаганмиз. Шу курашда бизга АҚШ давлат департаменти тавсиялари, АҚШ Бандлик вазирлиги тавсиялари ва албатта, Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсиялари муҳим аҳамият касб этган. Бу нафақат Ўзбекистоннинг муваффақияти, балки ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар, қолаверса, АҚШ билан ҳамкорлигимиз натижаси, деб ўйлайман», — дейди Сенат раиси.

    Норбоева хонимнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга қарши курашишдаги муваффақиятларидан бири — мамлакат муаммо борлигини тан олган.

    Кадр: Видеодан лавҳа

    Кадр: Видеодан лавҳа

    «Шунингдек, биз мажбурий меҳнатни бартараф қилишимиз юқори даражада айтилди. Қонунлар ўзгарди, қонуности ҳужжатлар қабул қилинди. Мажбурий меҳнат, болалар меҳнатига оид 40 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва бу фақатгина Бандлик вазирлиги ёки Касаба уюшмалари федерациясининг иши эмас, бу ҳар бир Молия вазирлигининг, Иқтисодиёт вазирлигининг, Фермерлар уюшмасининг ҳам – ҳамманинг биргаликдаги иши бўлди. Ва бизнинг катта муваффақиятимиз, ҳаммамиз бирлаша олдик, бир ёқадан бош чиқариб ишлай олдик», — дейди Сенат раиси.

    Унинг сўзларига кўра, Cotton Campaign томонидан эълон қилинган бойкотнинг бекор қилиниши катта «нуқта» бўлди.

    «Биз мажбурий меҳнатга қарши курашни тўхтатмаслигимиз керак. Бу борадаги ишларни доим олиб бориш кераклигини биламиз. Чунки бу муаммо ҳеч бир давлатда 100 фоиз ҳал бўлган эмас. АҚШдаги ҳамкасбларимиз ҳам айтяптики, бу муаммо бизда ҳам бор деб. Кийим ва пойабзал уюшмасининг раҳбари билан гаплашганимизда ёки Модалар ассосиацияси билан гаплашганимизда «бизнинг таркибиздаги брендлар Ўзбекистонда ишлашдан манфаатдор, хоҳлашади, фақатгина уларнинг ҳам талаблари бўлади. Яъни, стандартлари бор», дейишди. Биз пахта бойкоти бекор бўлди дегани билан муаммомиз ҳал бўлди демаймиз. Аксинча, ишимиз энди бошланяпти. Чунки яна муаммоли масалаларни ҳал қилишимиз керак», — дейди Танзила Норбоева.

    Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев «Cotton Campaign Ўзбекистонни қора рўйхатидан чиқаргани ҳам жуда катта имконият эканини» таъкидлаган эди. «Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 миллиард долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади», — деган эди давлат раҳбари.

    Маълумот учун, узоқ йиллар давомида пахта терими мавсумида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани боис Ўзбекистон пахтаси халқаро жамоатчилик томонидан «қора рўйхат»га киритилган, етакчи ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон пахтасини бойкот қилган эди. Халқаро меҳнат ташкилотининг Вашингтондаги офиси директори Кевин Кассиди эса ўзбек пахтаси бойкотини асоссиз деб эълон қилганди. 2019 йилнинг 4 февралида ўша вақтдаги бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Вашингтонга ишчи ташрифида Cotton Campaign тўқимачилик маҳсулотларига қарши бойкотни бекор қилиш бўйича режасини тақдим этган эди.

    Cotton Campaign халқаро коалицияси вакиллари 2020 йилнинг 27 январь—6 февраль кунлари Ўзбекистонда ишчи ташриф билан бўлган эди. Улар билан бўлиб ўтган учрашувда иштирок этган инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистон тўқимачилик саноатини бойкот қилишдан фойда йўқ, деб айтганди.

    2021 йилнинг майида Меҳнат вазирлиги мажбурий меҳнат учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ҳамда болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликнинг киритилиши амалда ушбу соҳада жазо самарадорлигини оширишга имкон берганини маълум қилганди. 2022 йилнинг Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон 2021 йилги пахта терими даврида мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам беришга муваффақ бўлганини маълум қилди.

    28.06.2022, 17:07   Изоҳ (0)   7928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Конституциясига «сукут сақлаш ҳуқуқи»га оид янги модда киритилмоқда

    28.06.2022, 16:41

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    28.06.2022, 16:39

    Ўзбекистонда Пахтачилик кенгаши ташкил этилади

    28.06.2022, 16:35

    Ерни хусусийлаштириш жараёни: заруратми ёки мажбурият?

    28.06.2022, 16:30

    Ўзбекистонда пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади

    28.06.2022, 16:23

    Uzbekistan Airways Сеулга парвозларни ҳафтасига 5 мартагача кўпайтиради

    28.06.2022, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.