• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 100 млрд сўм ажратилгани маълум бўлди

    Олий Мажлис Сенатида 11 ноябрь куни Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Маълум қилинишича, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021–2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида 2021 йилда кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш учун республика бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилган.

    Халқаро молия институтлари ва республика бюджетидан 2,5 триллион сўм ажратилиши ҳисобига Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг иссиқлик тизими модернизация ва реконструкция қилинмоқда.

    Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳудудлар «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилиб, бунда аҳоли пунктларида электр энергияси ва табиий газ таъминотида муаммолар мавжуд бўлган, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг моддий-техника базаси ҳамда молиявий ҳолати оғир, Халқ қабулхоналарига коммунал хизматлар юзасидан кўплаб мурожаатлар тушган, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлар «қизил» ҳудудга киритилган.

    Бундан ташқари, ижтимоий соҳа объектларига кўмир ва кўмир брикетини сотиб олиш учун Молия вазирлиги томонидан ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, 154 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилган.

    Мажлисда амалга оширилган ишлар қаторида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилмаслик ҳолатлари мавжудлиги таъкидланди.

    Хусусан, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 2021 йил 1 октябрга қадар таъмирланиши керак бўлган 4 та гидроагрегат бугунги кунга қадар мукаммал таъмирланмаган.

    «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан газ таъминоти объектлари ва қурилмаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича Қашқадарё вилоятида газ қувурларини тиклаш ишлари режага нисбатан ҳақиқатан 75 фоизга бажарилган, айниқса, Қарши шаҳрида бу кўрсаткич 50 фоизга, Сурхондарё вилояти бўйича 84,2 фоизга, Хоразм вилоятида 66,7 фоизга бажарилган.

    Бундан ташқари, «Ўзнефтгазинспекция» томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида 201 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 4 010 минг кубометр табиий газдан ноқонуний фойдаланилиб, 3 миллиард 592 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

    Республика бўйича 189 та кўп квартирали уйни мукаммал таъмирлаш ишлари белгиланган муддатда бажарилмаган.

    Ижтимоий соҳа объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини 2021 йил 1 октябрга қадар тўлиқ якунлаш белгиланган бўлса-да, бироқ бугунги кунгача уларнинг 200 таси бўйича ишлар якунланмаган.

    Мажлисда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсияларини назарда тутувчи тегишли қарори қабул қилинди.

    Бундан аввал Ўзбекистонда иссиқлик тармоқларининг 60 фоизи таъмирталаб аҳволда экани, Ўзбекистон аҳолиси иссиқлик энергиясидан 2,1 триллион сўм қарздорлиги ҳамда Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти бошқаруви 30 йилга Франциянинг Veolia компаниясига берилгани ҳақида хабар берилганди.

    13.11.2021, 22:20   Изоҳ (0)   41508
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги бир гуруҳ ходимларни мукофотлади

    13.11.2021, 21:11

    Наманганда 65 гектарлик «Янги Ўзбекистон» боғи барпо этилади

    13.11.2021, 20:53

    Тошкент вилоятидаги Кўкшашир дарасида қадимий қоятош суратлари топилди

    13.11.2021, 20:07

    Қашқадарёда тўлиқ ишчи ҳолатга ўтган мултирадарли автомобиллар икки кунда тезликни ошириш билан боғлиқ 600 дан ортиқ ҳолатни қайд этди

    13.11.2021, 19:52

    Туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон учта мукофотни қўлга киритди

    13.11.2021, 19:30

    Ўзбекистонда «Йилнинг энг яхши тадбиркори» давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

    13.11.2021, 19:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон ва Арманистон тинчлик келишуви матнини эълон қилди

    Дунё | 12 август, 10:10

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 12 август, 10:02

    “Шрек 5” мультфильмининг премера санаси кечиктирилди

    Кино | 12 август, 09:58

    “Манчестер Сити” “Лейпциг” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 12 август, 09:17

    Туркияда зилзилада қулаган бино қурувчиси ушланди

    Дунё | 12 август, 09:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.