Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида “ПСЖ” билан бўладиган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Биз Чемпионлар Лигаси ғолибларига қарши баҳс олиб борамиз. Улар сўнгги ойларда жуда ижобий натижалар қайд этмоқда. “ПСЖ” 1/8 финал босқичидан бошлаб жуда юқори савияда ўйин кўрсатмоқда. Бу баҳс биз учун ҳақиқий синов бўлади. Менимча, мазкур баҳс биз бошлаган янги лойиҳанинг навбатдаги муҳим қадами ҳисобланади. Жамоамиз яхши ўйин кўрсатмоқда ва “ПСЖ”га қарши ҳам шу даражада ўйнай олишимизга ишонаман, — деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” – “Реал Мадрид” учрашуви бугун, 9 июлдан 10 июлга ўтар кечаси, соат 00:00 да (Ўзбекистон вақти билан) бўлиб ўтади. Учрашув ғолиби 13 июль оқшомида бўладиган ҳал қилувчи финал ўйинида “Челси”га қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)