“Тоттенҳэм” 25 ёшли “Ноттингем Форест” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Вайт трансфери бўйича расмий таклиф юборди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.

Аввалроқ ОАВ инглиз футболчиси “Манчестер Сити” билан шахсий шартнома шартларини келишиб олганини маълум қилганди. Шунингдек, “ўрмончилар” жамоанинг етакчиларидан бирини сотиш истаги йўқлигини таъкидлаган эди.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Жеймс Макейти “Ноттингем Форест” эътиборига тушгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)