• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Зиддият, рақобат, эҳтирос ва тарих: Буюк Британия тарихидаги энг зўр дербилар

    Футболда дербилар ҳар доим бошқача кайфиятда ўтади. Шаҳарнинг энг зўри ким эканлигини исботлаш руҳи, зиддият ва шунчаки ғалабадан ҳам ортиқ нарса учун кураш. Шимолий Лондон дербисидан тортиб, Манчестер дербисигача — Премьер Лигадаги катта қарама-қаршиликлар доим муҳокамалар марказида. Аммо қуйи лигаларда ўйналадиган дербилар ҳам жозибадорлик, тарихийлик ва эҳтирос жиҳатдан улар билан тенглаша олади, балки баъзи жабҳаларда устунлик ҳам қилиши мумкин.

    Фото: Гиве ме спорт

    Ҳа, бу масала кўплар учун нозик, сабаби ҳар бир мухлис учун энг муҳим дерби — бу ўз севимли жамоасининг дербиси. Шунга қарамай, тарих, муҳит ва рақобат нуқтаи назаридан айрим дербилар бошқалардан устунроқ. Қуйида Буюк Британиянинг энг машҳур 10 та дербиси ҳақида маълумот берилади.

    10. “Шеффилд Юнайтед” — “Шеффилд Уэнздей” — Пўлат шаҳар дербиси (Steel Cитй дербй)

    Фото: Getty Images

    Англиянинг тарихий шаҳри Шеффилд икки машҳур клуб — “Пичоқчилар” (“Шеффилд Юнайтед”) ва “Бойқушлар” (“Шеффилд Уэнздей”)га мезбонлик қилади. Бу шаҳар темир саноати билан машҳур бўлгани каби, бу дерби ҳам айнан Темир шаҳар дербиси ёки Пўлат шаҳар дербиси деб аталади. Тарихий статистикага кўра, ушбу жамоалар ўзаро 146 та марта тўқнаш келган. “Юнайтед” 51 ғалаба билан кичик устунликка эга.

    Қолган кўплаб рақобатлардан фарқли ўлароқ, бу дерби мухлислари ўзаро ҳурмат сақлашади, лекин ўйин куни келгач, барча дўстона муносабатлар вақтинча бир четга сурилади ва улар ўз севимлилари учун борини беришади.

    9. “Ҳарц” — “Hiberniaн” — Эдинбург дербиси (Эдинбургҳ дербй)

    Фото: Getty Images

    1870 йиллар атрофида ташкил топган иккита клуб бир мамлакат пойтахтида жойлашган бўлса, бу дерби энг қадимий ва эҳтиросли тўқнашувлардан бири бўлиши ажаб эмас. Футбол жон-у дилига айланган Эдинбург шаҳрида бу икки клуб 1875 йилнинг Рождество куни илк бор ўзаро тўқнаш келган.

    Бугунга қадар 663 маротаба ўзаро ўйин ўтказилган бўлиб, улардан 309 таси расмий беллашувлар бўлган. Аммо расмий ёки ўртоқлик ўйин бўлишидан қатъи назар, бу дерби ҳар доим жаҳон чемпионати финали каби ўтади.

    8. “Миллуолл” — “Вест Ҳэм Юнайтед” — Докчилар дербиси (Доcкерс дербй)

    Фото: Getty Images

    Ҳеч кимга сир эмаски, ушбу қарама-қаршилик Англия футболидаги энг кучли дербилардан бири. Гарчи жамоалар 2005 йилдан буён атиги уч марта тўқнаш келишган бўлса-да, бу дерби Докчилар дербиси (маъноси Порт ишчилари дербиси — таҳририят) номи билан тарихда ўз ўрнига эга.

    Ҳа, сўнгги йилларда бу жамоалар кам ўйнамоқда, аммо рақобат даражаси ўз мавқеини ҳамон сақлаб қолган. Агар бу рақиблар тез-тез учрашганида, бу дерби рейтингда анча юқорироқда бўлиши мумкин эди.

    7. “Манчестер Сити” — “Манчестер Юнайтед” — Манчестер дербиси (Манчестер дербй)

    Фото: Getty Images

    Сўнгги йилларда бу дербининг руҳи бир оз сусайгандек туюлиши мумкин. “Манчестер Сити” 2008 йилда янги босқичга кўтарилгач, ушбу қарама-қаршилик янада юқори даражадаги беллашувга айланган. Стадионгаги муҳит олдингидек бўлмаса-да, сифат, тарих ва шов-шувга бой бўлган ўйинлардан бири бўлиб қолмоқда.

    Йиллар давомида футболчилар ўртасида норози ҳолатлар етарлича бўлиб ўтди, Марио Балотелли эса Неманя Видич билан гаплашишнинг қанчалик қийинлигини оғир йўл билан тушунди. Кўплаб “Манчестер Юнайтед” мухлислари “Ливерпуль”ни ўзларининг энг қаттиқ рақобатчилари деб ҳисоблашади, бироқ Манчестер каби футболни севувчи шаҳарда энг зўри бўлишни исташга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди — айнан шу нарса ушбу дербининг моҳиятидир.

    6. “Кардифф Сити” — “Суонси Сити” — Жанубий Уэлс дербиси (Соутҳ Wалес дербй)

    Фото: Getty Images

    Ҳар икки жамоанинг стадионлари бир-биридан 65 км узоқликда жойлашган бўлса-да, бу Уэлс клублари ўртасидаги рақобат эҳтирос, кураш ва ғалабага чанқоқлик билан тўла. 2012/13 йилги мавсумда улар илк бор Премьер Лигада тўқнаш келганида, бу дерби Англия футболи учун янги саҳифа очгандек бўлди.

    Агар умумий статистикага қарасак, ҳозирча “Суонси” ўзаро баҳсларда устунлик қилмоқда. Аммо бу унчалик катта аҳамият касб этмайди. Асосийси ушбу жамоалар майдонга тушса, мухлислар учун ҳақиқий байрам шоуси юзага келади.

    5. “Эвертон” — “Ливерпуль” — Мерсисайд дербиси (Мерсейсиде дербй)

    Фото: Getty Images

    Дунёдаги кам сонли шаҳарлар борки, улар Ливерпуль каби футбол клублари билан яшайди ва нафас олади. Шунинг учун Мерсейсайд дербиси ҳар доим бутун дунёнинг диққатини жалб қиладиган шиддатли баҳс сифатида тарихда қолган. 1962/63 йилги мавсумдан буён доимий равишда ўйналиб келаётган бу дербининг ягона айби шундаки, “Ливерпуль” 21-асрдан бери бу учрашувларнинг кўп қисмини ўз фойдасига ўзгартириб, рақобатнинг кескинлигини камайтирган.

    “Гудисон Парк” ва “Энфилд” стадионлари бир-бирига жуда яқин жойлашган ва уларни Стенли боғининг яшиллиги ажратиб туради, шунинг учун мухлисларнинг ўз жамоаларига бўлган садоқати ҳеч қачон тасаввур қилиб бўлмайдиган нарса каби бўлиб туюлиши ажабланарли эмас.

    4. “Арсенал” — “Тоттенҳэм” — Шимолий Лондон дербиси (Нортҳ Лондон дербй)

    Фото: Getty Images

    Бу дерби нафақат Лондон учун, балки бутун дунё учун қизиқарли. Ҳар йили камида икки марта бўлиб ўтадиган бу ўйинлар “Арсенал” ва “Тоттенҳэм” мухлислари учун ҳамиша муҳим. Шу кунгача улар ўртасида 200 дан ортиқ ўйин бўлиб ўтган бўлиб, уларнинг аксарияти ўта драматик тарзда кечган.

    “Арсенал” ғалабалар сони бўйича олдинда ва айни дамда чемпионлик учун курашаётган жамоа сифатида бу устунликни мустаҳкамлаши мумкин.

    3. “Астон Вилла” — “Бирмингем Сити” — Иккинчи шаҳар дербиси (Сеcонд Cитй дербй)

    Фото: Getty Images

    Гарчи бу дерби шон-шараф ёки юлдузлар билан унчалик боғлиқ бўлмаса-да, эҳтирос ва нафрат даражаси жиҳатидан ҳеч қайсидан кам эмас. Шимолий Лондон ва Мерсисайд дербиларининг жозибаси билан солиштирганда, Иккинчи шаҳар дербиси ўзининг шавқатсизлиги билан ҳақиқий рақобатни яратади. Британия футболида кўплаб адреналинни оширувчи дербилар кўп, лекин ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсни йиллар давомида кутадиган мухлислар талайгина топилади.

    Бу хоҳ Чемпионшип, хоҳ Премьер Лигада бўлсин, бир муддат давомида иккала жамоа ҳам ўз мавқеи бўйича тенг эди. Аммо ҳозир “Вилла” ўз рақибидан анча юқори статусга эга, чунки улар энди Европа футболида ҳам яхши юришни амалга оширмоқда.

    2. “Ньюкасл Юнайтед” — “Сандерленд” — Тайн-Вир дербиси  (Тйне-Wear дербй) 

    Фото: Getty Images

    Икки футбол “ибодатхонаси”, икки бой тарихга эга клуб, икки мухлислар армияси — бу дерби ҳақиқий футбол анъаналарини акс эттиради. Ҳозирда улар турли лигаларда ҳаракат қилмоқда, аммо Тайн-Вир дербиси Британиянинг жанубий чегарасидаги энг кучли рақобат сифатидаги обрўсини йўқотмаган.

    Иккаласи ҳам дербидаги ғалабалар бўйича тенг натижани қайд этиб келаётган эди, лекин яқинда бўлиб ўтган Англия кубогидаги баҳсда “Ньюкасл” азалий рақибидан устун келиб, сўнгги саккиз йил ичидаги биринчи марта ўтказилган Тайн-Вир дербисидаги умумий ғалабалар сони бўйича олдинга чиқиб олди. “Сандерленд” эса кейинги баҳсда ушбу натижани яна тенглаштириш учун ҳаракат қилиб кўради.

    1. “Селтик” — “Рейнжерс” — Эски фирмалар дербиси (Олд Фирм дербй)

    Фото: Getty Images

    Европа футболини четга қўя турайлик — Олд Фирм дербиси футбол тарихидаги энг буюк тўқнашувлардан биридир. Глазгодаги бу икки гигант клублар ўртасидаги рақобат шунчаки футбол баҳси эмас — бу жамият, тарих ва ғурурнинг тўқнашувидир.

    Улар ўртасидаги рақобатни энг эҳтиросли ва ўз жамоасига чин дилдан садоқат кўрсатадиган мухлислар кучайтиради. Бу учрашувлар оддий дерби мақомида бўлмайди, балки ўз севимлилари учун ҳамма нарсага тайёр мухлислар ва улар ўртасидаги абадий зиддият эга баҳс сифатида ҳам қадрланади. Бироқ, қандайдир жиҳатдан бу жуда гўзал футбол шоуси ҳамдир. Агар сиз Эски фирмалар дербисини стадиондан кўришни орзу қилмасангиз, ўзингизни футбол мухлиси деб атай олмайсиз.

    4 апрел, 15:56   Изоҳ (0)   1698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Арсенал#Тоттенҳэм#Дербилар#Манчестер Сити#Манчестер Юнайтед#Ньюкасл
    Жамшиджон Маҳмудов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бугун АПЛда дербилар куни: «Манчестер Сити» «Манчестер Юнайтед»га, «Эвертон» эса «Ливерпуль»га қарши майдонга тушади

    07.04.2018, 13:51

    Лига Кубоги. “Тоттенҳэм” “Ливерпуль”нинг мағлубиятсиз сериясини тугатди (видео)

    9 январ, 09:07

    “Ньюкасл” футболчиси жамоадоши Александр Исакни дунёнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этди

    6 феврал, 09:40

    Англия Лига Кубоги. “Ливерпуль” “Тоттенҳэм”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (видео)

    7 феврал, 08:22

    Гвардиола бир мавсумдаги мағлубиятлар сони бўйича ўзининг антирекордини такрорлади

    12 феврал, 12:40

    Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да “ойнинг энг яхши футболчиси” совринига даъвогарлик қилмоқда. Унинг имкониятлари қандай?

    28 феврал, 17:21

    Пеп Гвардиола шахсий антирекордини янгилади

    9 март, 13:12

    АПЛ. Суперкомпьютер Англия чемпионати ғолиби қайси жамоа бўлишини тахмин қилди

    11 март, 15:03

    Ёзги трансфер ойнаси пайтида топ жамоаларга ўтиши мумкин бўлган ҳужумчилар 

    12 март, 13:35

    Майдонда ҳақиқий жангчи, ҳаётда эса камтар ва вазмин йигит – Абдуқодир Ҳусанов 

    14 март, 18:26

    “Барселона” футболчиси “Реал” билан эҳтимолий финал ҳақида гапирди 

    17 март, 12:27

    Алданган Украина: учинчи энг йирик ядровий давлат қандай қуролсизлантирилган эди?

    17 март, 14:15

    “Реал” ёзда қайси позицияларни кучайтирмоқчилиги маълум бўлди

    18 март, 20:17

    Transfermarkt: АПЛда нархида энг кўп ўзгариш бўлган футболчилар

    19 март, 14:20

    “Ливерпуль” ёзда 4 етакчисини йўқотиши мумкин 

    20 март, 14:34

    “Реал” футболчилари Чемпионлар Лигасида “Атлетико”ни мағлуб этгани учун қанча пул мукофоти олгани маълум  

    27 март, 18:30

    АПЛ, Ла Лига ва Бундеслиганинг энг кўп маош олувчи мураббийлар маълум қилинди  

    27 март, 22:52

    УЕФА Винисиус, Мбаппе, Себальос ва Рюдигерга қарши интизомий текширув бошлади

    28 март, 07:57

    Мбаппе: “Реал” билан барча совринни ютмоқчиман”

    31 март, 16:20

    АПЛнинг энг секин футболчилари рўйхати эълон қилинди

    1 апрел, 22:52

    “Реал” Испанияда гол ўтказиб юбориш бўйича энг ёмон 2-жамоага айланди 

    2 апрел, 12:07

    “Манчестер Сити” “Арсенал”дан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  

    2 апрел, 14:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина қуролларни синаш учун ўз фронтини таклиф қилди 

    Дунё | 18 июл, 10:11

    Ўзбекистонга 859 дона заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:53

    АҚШ генерали: “НАТО Калининградни мисли кўрилмаган тезликда эгаллаши мумкин”

    Дунё | 18 июл, 09:45

    Луис Диас қай ҳолатда “Барселона”га ўтиши маълум бўлди

    Спорт | 18 июл, 09:35

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    Дунё | 18 июл, 09:25

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:12

    Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди (видео)

    Дунё | 18 июл, 09:04

    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди

    Реклама | 18 июл, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.