• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Англияда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш авжида: пойгада “Челси”, “Сити”, Арсенал” ва яна 3 жамоа бор

    Ушбу мавсумда Англия Премьер Лигасида чемпионлик масаласида интрига йўқолди. Кўплаб мутахассислар мавсум ўртасида “Ливерпуль” чемпионликни қўлга киритишини тахмин қилган бўлса-да, улар апрель ойида буни расмийлаштирди. Аммо чемпионатда битта интрига бор — Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш. Мусобақа якунланишига 2 тур қолди, аммо кейинги мавсум Англиядан қайси жамоалар клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирда қатнашишига аниқлик киритилмаган.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Бу йил Англия Премьер Лигасидан бирданига 5 та клуб мазкур чемпионатга йўл олади. Шунингдек, Европа Лигаси ғолиби — “Манчестер Юнайтед” ёки “Тоттенҳэм” ҳам қўшимча квота сифатида Чемпионлар Лигасида қатнашади. Ҳозирча унда қатнашадиган бир жамоа номи маълум — “Ливерпуль”. Қолган 4 та йўлланма учун 6 та клуб баҳсларга киришган. Муҳим эслатма, агар жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолган тақдирда асосий кўрсаткич сифатида мусобақадаги тўплар фарқи ҳисобга олинади.

    “Арсенал” – 99,9%

    Микель Артета жамоаси учун Чемпионлар Лигаси йўлланмаси деярли кафолатланган. Охирги икки турда кимга қарши ўйнашидан қатъи назар, “канонирлар” мусобақа чиптасини қўлдан чиқариши имконсиз. Ҳатто қолган иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учраса-да, кучли бешликдан тушиб кетиш эҳтимоли паст.

    Фото: Getty Images

    Бунга асосий сабаб — “Ноттингем” ва “Челси” ўзаро тўқнаш келиши, яъни ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсда қайсидар жамоа ёки иккаласи ҳам очко йўқотади. Агар навбатдаги турларда “Ноттингем” ғалаба қозониб, “Арсенал” ютқазса ҳам, тўплар фарқи “канонирлар” фойдасига қолади. Шу боис Лондон грандининг кейинги мавсум ЕЧЛда қатнашиши деярли аниқ, лекин назарий жиҳатдан қолганларда имконият бор. Кейинги турда “Арсенал” буни 100 фоизга аниқ қилиши кутилмоқда.

    “Ньюкасл” – 95,5%

    Эдди Ҳау шогирдлари мавсум охирига келиб яхши спорт формасига кириб олди. Жоэлинтоннинг жароҳатига қарамай, клуб кучли ўйин намойиш қилмоқда. Олдинда “қарғалар”ни “Арсенал”га қарши сафардаги ўйин ва “Эвертон”га қарши уй учрашуви кутиб турибди.

    “Ньюкасл” Европа Чемпионлар Лигасига чиқиш имконияти яхши. Агар улар навбатдаги баҳсларда битта ғалабани қўлга киритса, буни расмийлаштиради.

    Фото: Getty Images

    Баъзи сценарийларда ҳаттоки битта дуранг ҳам кифоя қилади. Бу “Челси” ва “Ноттингем” ўртасидаги баҳс ҳамда “Астон Вилла”нинг тўплар фарқидаги ёмон натижаси эвазига қўлга киритилиши мумкин. Агар улар икки баҳсда ҳам мағлубиятга учраса-да, назарий жиҳатдан имконият сақланиб қолади. Лекин бунинг эҳтимоли жуда паст.

    “Манчестер Сити” – 92,7%

    Пеп Гвардиола жамоаси мавсум ўрталарида инқирозга учраган эди. Бироқ кейинчалик ҳолатни барқарорлаштиришди ва айни пайда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун жуда яқин турибди.

    Фото: Getty Images

    “Шаҳарликлар”нинг ҳисобида “Ньюкасл”дан 1 та кам очко бор. Лекин бу жамоалардаги ҳолат деярли бир хил — қолган 2 баҳсда 1 та ғалаба етарли. Учрашувлар эса унчалик кучли бўлмаган жамоаларга қарши: “Борнмут” билан уйда ва “Фулҳэм”га қарши сафарда. Агар “Сити” иккала баҳсда ҳам имкониятни бой берса, ЕЧЛ йўли деярли ёпилади. Лекин мавсум сўнгги эканлиги ҳамда рақиб жамоалар ўртамиёна эканлиги ҳисобига “шаҳарликлар”нинг ҳолатини ёмон деб бўлмайди.

    “Челси” – 56,3%

    Энсо Мареска бошчилигидаги “Челси” айни пайт турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳолатда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнгги икки ўйинда фақат ғалаба зарур. Агар “Челси” 6 очко тўпласа, деярли кафолатланган ҳолда мусобақа чиптасини қўлга киритади. 

    Фото: Getty Images

    Назарий жиҳатдан “Астон Вилла” ҳам 6 очко тўплаб, тўплар фарқи эвазига Лондон клубини қувиб ўтиши мумкин. Аммо ҳозир “Челси” рақибидан 12 та гол фарқи билан олдинда. Унинг учун “Вилла” кейинги икки учрашувда камида 15 марта гол уриб, ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаслик талаб қилинади. Аммо бундай сценарийни амалга ошиш фоизи 0 га тенг. 

    Шу боис, “аристократлар” қолган икки беллашувда ўзи учун керакли очколарни қўлга киритса кифоя қилади. Лондонликлар сўнгги турларда “Манчестер Юнайтед” (уйда) ва “Ноттингем Форест” (сафарда)га қарши майдонга тушишади.

    “Астон Вилла” – 37,9%

    Унаи Эмери жамоаси ушбу мавсум Европа Чемпионлар Лигаси даражасида ўйин кўрсата олшини исботлади. Улар турнирда ажойиб қатнашиб, чорак финалгача етиб келди. Бироқ бу мавсум мусобақа учун йўлланма олиш осон кечмаяпти. “Астон Вилла”ни олдинда “Тоттенҳэм” (уйда) ва “Манчестер Юнайтед” (сафарда) билан ўйинлар кутмоқда.

    Фото: Getty Images

    Рақиблар ҳозирда яхши формада эмас, бироқ “Вилла”нинг ЕЧЛга чиқиши учун фақат ўз ўйинлариги ғалаба етарли эмас. Юқорида айтилганидек, уларда тўплар фарқи жуда ёмон. Агар турнирга боришни истаса, жуда йирик ҳисобларда ғалаба қозониши талаб этилади. Лекин бу жуда қийин. Масалан, “Челси” 8:0 ютқазиб, “Вилла” 8:0 ютса ҳам, бу сценарий амалда рўй бериши қийин.

    Энг реал вариант — рақиблар, хусусан “Сити” ёки “Челси” очко йўқотиши ва “Вилла” бундан фойдаланиши.

    “Ноттингем Форест” – 17,8%

    “Ноттингем” узоқ вақт кучли учликда юрди. Аммо сўнгги ҳафталарда натижалар кескин пасайди: 6 турда атиги 1 та ғалаба. Энди эса улар Чемпионлар Лигаси учун рақибларининг омадсизликка учрашини кутиши керак.

    Жамоа учун яхши томони — “Челси” билан бевосита тўқнашув мавжудлиги. Яъни бу ўйинда ғалаба қозониш орқали бевосита рақибдан очко тортиб олиш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Бироқ бунга эришиш учун аввал “Вест Ҳэм”ни сафарда мағлуб этиш талаб этилади. Сўнг “Челси” устидан ғалаба ва рақиблар — “Вилла” ёки “Челси”нинг бошқа ўйинларда ҳам очко йўқотишини кутиши талаб этилади.

    Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Англия Премьер Лигасида чемпион номи олдинроқ маълум бўлган бўлса-да, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш охирги турларгача сақланиб қолди. “Ливерпуль” аллақачон ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган. Эндиликда қолган тўртта ўрин учун “Арсенал”, “Ньюкасл”, “Манчестер Сити”, “Челси”, “Астон Вилла” ва “Ноттингем Форест” клублари ўз имкониятларини ишга солмоқда.

    Энг қулай ҳолат “Арсенал” ва “Ньюкасл”да – улар деярли Чемпионлар Лигаси иштирокчисига айланиб бўлган. “Манчестер Сити” ҳам якуний босқичда керакли очколарни қўлга киритса, асосий вазифани уддалайди. “Челси” эса ўз қўлида бўлган имкониятни бой бермасликка ҳаракат қилади – айниқса, “Ноттингем” билан ҳал қилувчи ўйин ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. “Астон Вилла” ва “Ноттингем Форест” эса рақибларнинг хатоларига умид қилмоқда.

    Шундай қилиб, якуний икки тур футбол ишқибозлари учун юқори даражадаги интрига ва кутилмаган бурилишларга бой бўлиши аниқ. Қайси жамоа мусобақа йўлланмасини қўлга киритади — барчаси майдондаги ўйинларда ҳал бўлади.

    16 май, 11:21   Изоҳ (0)   3785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Челси#Манчестер Сити#Абдуқодир Ҳусанов#Арсенал#АПЛ#ЕЧЛ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аканжи “Манчестер Сити”да дебют қилган Абдуқодир Ҳусановни ўйин давомида қандай руҳлантирганини айтди

    27 январ, 11:00

    “Унга вақт керак эди” — Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

    27 январ, 18:14

    Таниқли карикатурачи Омар Момани Абдуқодир Ҳусанов ҳақида карикатура чизди (фото)

    28 январ, 09:07

    Йошко Гвардиол Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

    29 январ, 08:50

    Гвардиола ва Де Брюйне “Арсенал”га қарши ўйиндан аввал Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

    2 феврал, 16:49

    Гвардиола “Арсенал”дан учралган мағлубият ва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

    3 феврал, 09:18

    Анъанага айланган мўжиза. “Реал”нинг камбеклари — бу энди тасодиф эмас, клуб ДНКсининг бир қисми

    11 феврал, 15:41

    Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов қайси жиҳатини ривожлантириши керак эканини айтди

    17 феврал, 15:41

    Гвардиола “Тоттенҳэм”га қарши учрашув олдидан Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

    26 феврал, 10:26

    Максим Шацких: “Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”нинг келажаги”

    6 март, 18:49

    УЕФА ўтган мавсум энг кўп маош тўлаган клублар рўйхатини эълон қилди

    7 март, 19:14

    АПЛ. Суперкомпьютер Англия чемпионати ғолиби қайси жамоа бўлишини тахмин қилди

    11 март, 15:03

    Ёзги трансфер ойнаси пайтида топ жамоаларга ўтиши мумкин бўлган ҳужумчилар 

    12 март, 13:35

    Майдонда ҳақиқий жангчи, ҳаётда эса камтар ва вазмин йигит – Абдуқодир Ҳусанов 

    14 март, 18:26

    Ҳоланд “Манчестер Сити”дан “Реал”га кетмоқчи — манба

    18 март, 08:07

    Transfermarkt: АПЛда нархида энг кўп ўзгариш бўлган футболчилар

    19 март, 14:20

    “Челси” “Реал”нинг икки футболчиси учун 180 миллион евро тўламоқчи

    20 март, 17:20

    Ямал ва Педри “Барселона” раҳбариятидан бир футболчини харид қилишни талаб қилмоқда 

    30 март, 14:40

    21-асрнинг энг зўр ҳужум триоси аниқланди

    8 апрел, 08:38

    АПЛ клуби Родриго учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  

    10 апрел, 12:30

    Чемпионлар Лигаси тарихидаги йирик ремонтадалар: “Арсенал”га қарши баҳсда “Реал” учун ҳали ҳаммаси якунланмади

    11 апрел, 15:20

    Голливуднинг энг бой оталари пулларини нимага сарфлайди?

    12 апрел, 16:57

    “Азар — Месси ва Роналду билан бир хил даражада эди” — Жон Терри

    12 апрел, 14:36

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    11 май, 15:29

    Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги ҳаёти: ёмон старт, лекин катта умидлар 

    14 май, 17:25

    “Манчестер Юнайтед” кейинги мавсум трансферлар учун қанча сарфламоқчилиги маълум бўлди

    15 май, 14:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.