• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    АҚШ президенти Дональд Трамп ва уни президентлик пойгасида фаол қўллаб-қувватлаган миллиардер Илон Маск ўртасидаги зиддият янги босқичга чиқди. Уларнинг ҳар иккиси ўз ижтимоий тармоқлари Truth Social ва Хъда айбловлар ёғдирди. 

    АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи томонидан илгари сурилган солиқ ва давлат харажатларига оид қонунни танқид қилиб келаётган Илон Маскка муносабат билдириб, ундан хафалигини айтди. Оқ уй раҳбари Илон Маск қонун лойиҳасидан жуда яхши хабардорлигини, тадбиркор электромобиллар учун имтиёзлар бекор қилинаётгани сабаб норози бўлаётганини таъкидлади. Бунга жавобан SpaceX ва Tesla каби компаниялар асосчиси АҚШ президентини ёлғончиликда айблади.

    Foto: Google Images
    Фото: Google Images

    Зиддият ошкора жанжалга айланиб кетар экан, Дональд Трамп Илон Маск компаниялари учун давлат субсидияларини бекор қилиш билан таҳдид қилди.

    “Бюджетимиздан миллиардлаб долларни тежашнинг энг осон йўли — Илоннинг давлат субсидиялари ва шартномаларини бекор қилишдир. Мен ҳар доим ҳайрон бўлардим, нега Байден буни қилмаган”, деди Оқ уй раҳбари. 

    Маск эса ўзининг Х тармоғида жавоб қайтариб, “Бу янада қизиқроқ бўляпти. Қани, хурсанд қил мени”, деди. 

    АҚШ президенти ва унинг собиқ маслаҳатчиси ўртасидаги можаро Илон Маск Оқ уйни тарк этганидан атиги бир ҳафта ўтмай рўй берди. Шу муносабат билан ўтказилган учрашувда Трамп тадбиркорга АҚШ ҳукуматидаги “қисқа, бироқ аҳамиятли” иши учун миннатдорчилик билдирган эди. Шундан сўнг томонлар қайта учрашмади.

    Foto: Google Images
    Фото: Google Images

    Бироқ АҚШ президентининг асосий солиқ имтиёзлари ва харажатлар ҳақидаги қонун лойиҳаси вазиятни ўзгартирди. Илон Маск бу Қўшма Штатлар давлат қарзини ошириб, дефолтга олиб боришини таъкидлади. 

    6 июнь куни Оқ уйда Германия канцлерини қабул қилган Дональд Трамп унинг бу сўзларига жавоб қайтарди. АҚШ президенти тадбиркор билан муносабатлари бузилганидан афсусда эканини айтиб, “Маскдан қаттиқ хафа бўлганини, унга жуда кўп нарса берганини” қўшимча қилди.

    Илон Маскнинг жавоби эса узоқ куттирмади. Тадбиркор сиёсий донор сифатида Трамп сайлов компаниясига 200 миллион доллардан ортиқ маблағ тикканини эслатиб қўйди. 

    “Мен бўлмаганида Трамп сайловда ютқазган бўларди, демократлар Вакиллар палатасини назорат қилган бўларди, республикачилар эса Сенатда 51–49 натижани қўлга киритган бўларди... Шунақа ношукрлик”, деб ёзди тадбиркор Х тармоғида.

    Tesla учун ёмон кун

    Можаро бошлангач, усиз ҳам бойкот компаниялари сабаб аҳволи яхши бўлмаган Tesla акциялари қулади. Компания бир кун ичида 150 миллиард доллар қиймат йўқотди. 

    Компания акциялари Дональд Трамп ҳокимиятга келгач кескин кўтарилган, бироқ сиёсий фаолияти ва баёнотлари сабаб эса яна қулаган эди. Бироқ тадбиркор Оқ уйни, аниқроғи DOGE раҳбари лавозимини тарк этиб, асосий эътиборни ўз бизнесларига қаратиши ҳақида маълум қилгач, яна кўтарилган эди. Аммо можаро электромобиль ишлаб чиқарувчиси учун жиддий зарба бўлди. 

    У Оқ уйни соғинди

    Дональд Трамп Илон Маскнинг танқидларига муносабат билдирар экан, у Оқ уйни соғинганини таъкидлади. Боиси тадбиркор сайлов кaмпаниясида Дональд Трампни қўллаб-қувватларига учун энг яқин ҳамроҳларидан бирига айланган, бу эса унга кўплаб эшикларни очган эди. Қасамёд маросимида президентнинг ортида туриш, Аir Force One (биринчи борт - таҳ.) самолётида у билан бирга саёҳат қилиш, Оқ уйда ишлаш ва тунаш, шунингдек ҳукумат йиғилишларига қатнашиш шулар жумласидан. 

    Foto: Google Images
    Фото: Google Images

    “Ростини айтсам, менимча, у бу жойни соғинди. Ташқарига чиқиб, ўзининг гўзал Овал офисда эмаслигини кўриб қолди”, деган Дональд Трамп.

    Оқ уй раҳбари, шунингдек, унинг администрациясидан кетган баъзи одамлар “бу жойни шунчалик соғинганидан ҳатто душманлардек бўлиб қолиши”ни қошимча қилди.

    Дональд Трамп Маск бизнесларига субсидияларни тўхтатиш билан таҳдид қилгач, Илон Маск оҳангини янада кескинлаштирди. У Дональд Трампга импичмент эълон қилиб, ўрнига Ж.Д Венсни сайлаш ҳақидаги фикрни маъқуллади. Шунингдек АҚШ президентини Эпштейн ишига алоқадорликда айблади.

    Можаро илдизи

    АҚШ Конгрессининг Бюджет бошқармаси таҳлилича, Илон Маскни норози қилган қонун лойиҳаси триллионлаб доллар солиқ имтиёзларини тақдим этади ва харажатларни камайтиради. Бироқ шу билан бирга 10 йилда 2,4 триллион доллар бюджет танқислигини келтириб чиқаради. Қолаверса, 10,9 миллион одамни тиббий суғуртасиз қолдиради.

    Дональд Трамп ва Илон Маск солиқ имтиёзлари, давлат харажатларидан ташқари NASA масаласида ҳам бир фикрга келолмаган. Агентлик раҳбарлигига тадбиркор томонидан кўрсатилган Жаред Исаакман номзоди президентга маъқул келмади. Оқ уй уни демократ деб баҳолади. 

    “Бу сўзларни ёзган одам қаерда? Уни дублёр билан алмаштиришганмикан?”, деди Илон Маск Дональд Трампнинг президент бўлишдан олдин давлат харажатлари танқид қилинган постларини саҳифасида улашиб.

    Воқеа баъзи демократларни хурсанд қилди. Боиси улар Илон Макс Трампдан юз ўгириб, яна демократлар томонига қайтишидан умидвор. Тадбиркор маслаҳатчиларидан бири Маск “вабанк” қилиши мумкинлигини, яъни демократларни қўллаши эҳтимолдан узоқ эмаслигини таъкидлади.

    6 июн, 14:00   Изоҳ (0)   6710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Трамп#Маск#АҚШ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Овал кабинетда Украина президентига берилган танбеҳ – Оқ уйда меҳмонлар учун кийиниш қоидаси борми?

    27 март, 16:45

    Илон Маск Марказий разведка бошқармаси харажатларини қисқартирмоқчи 

    29 март, 13:45

    Трамп Маскнинг давлат хизматидан қачон кетишини эълон қилди 

    1 апрел, 18:49

    Дунёнинг энг бой одамлари Трамп туфайли бир кунда 200 миллиарддан ортиқ маблағ йўқотди

    4 апрел, 15:25

    АҚШда Трамп сиёсатига қарши намойишлар авж олди (видео)

    6 апрел, 16:56

    Илон Маск божлар сабабли Трамп маслаҳатчиси билан жанжаллашди — НЙП 

    7 апрел, 09:37

    Трамп НАСА илмий бюджетини икки бараварга қисқартирмоқчи 

    12 апрел, 15:45

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    14 май, 09:48

    Илон Маск яна жанжал марказида: нима учун миллиардер кўп фарзандли бўлишга бунчалик берилиб кетган?

    20 май, 19:55

    Маск Трамп сайлов кампанияси давомида гиёҳванд моддалар истеъмол қилган - NYT 

    30 май, 21:10

    Маск гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    1 июн, 11:30

    WP: Трамп иккинчи муддат давомида ижтимоий тармоқларда уч баробардан кўпроқ хабарларни эълон қилмоқда 

    3 июн, 22:10

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    4 июн, 00:25

    Исроил Суриядаги қурол-яроғларга зарба берди

    4 июн, 09:26

    АҚШ пўлат ва алюминий учун божни 50 фоизгача оширди

    4 июн, 09:52

    Трампга доим номаълум рақамлардан қўнғироқ келади, у эса ҳар сафар жавоб беради — ОАВ

    4 июн, 10:18

    Жанубий Кореянинг янги президенти ишга киришди

    4 июн, 19:10

    Дональд Трампнинг неварасига уйланмоқчи бўлган йигит унинг қасри деворига зарар етказди

    5 июн, 16:58

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    5 июн, 08:46

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    5 июн, 10:31

    Трамп Гарварднинг хорижий талабалари учун виза беришни расман тақиқлади

    5 июн, 13:50

    Axios: Трамп Украинанинг Россия аэродромларига қилган ҳужуми оқибатларидан ташвишга тушди

    5 июн, 18:25

    Трамп Байденнинг президентлик давридаги соғлиғини текширишни буюрди

    5 июн, 18:50

    Си Цзиньпин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди

    5 июн, 20:30

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    5 июн, 23:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.