• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Бизнес

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    АҚШ раҳбари Дональд Трамп иккинчи президентлик муддатидаги илк хорижий ташрифини 13 май куни Ар-Риёдга амалга оширди. Ташриф давомида АҚШ ва Саудия Арабистони “тарихдаги энг йирик мудофаа олди-сотди шартномасини” имзолади. Яна бир қанча иқтисодий битимлар ҳам тузилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: Associated Press
    Фото: Associated Press

     

    Оқ уй баёнотида айтилишича, мамлакатлар ўртасидаги қурол-яроғ келишуви 142 миллиард долларга тенг. Шартнома Саудияга АҚШнинг ўнга яқин мудофаа компанияларининг ҳарбий техникаси ва хизматларини етказиб беришни ўз ичига олади. Шартнома қуйидаги бешта йўналишни ўз ичига олади:

    • Ҳарбий ҳаво кучларини ривожлантириш ва космик салоҳият;
    • Ҳаво ва ракетага қарши мудофаа;
    • Денгиз ва қирғоқ хавфсизлиги;
    • Чегара хавфсизлиги ва қуруқликдаги кучларни модернизация қилиш;
    • Ахборот-коммуникация тизимларини модернизация қилиш

    Келишув  Саудия Арабистони қуролли кучлари салоҳиятини оширишни ҳам кўзлаган. У ҳарбий академиялар ва ҳарбий-тиббий хизматларни мустаҳкамлашни ўз ичига олади. Бундан ташқари, ташриф давомида қуйидаги келишувларга эришилган.
    Унга кўра, Саудия Арабистони АҚШга 600 миллиард доллар сармоя киритиш мажбуриятини олган. Бу сармоянинг асосий йўналишларидан бири Қўшма Штатлар бўйлаб сунъий интеллект маълумотлар марказларига бўлади. Америка технологик компаниялари, ўз навбатида, ҳар икки мамлакатда илғор технологияларга 80 миллиард доллар сармоя киритишга ваъда берган.

    АҚШ Саудия Арабистонига 14,2 млрд долларлик газ турбиналари ва энергетика технологиялари ҳамда 4,8 млрд долларлик Boeing 737-8 йўловчи самолётларини экспорт қилади. Иқтисодиётнинг энергетика ва тоғ-кон саноати ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳам келишувлар амалга оширилган.

    Трамп юқори мартабали амалдорлар, жумладан, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашган. Бу пайтда Саудия бизнесининг энг йирик вакиллари билан музокараларни Трампнинг маслаҳатчиси, миллиардер Илон Маск, OpenAI бош директори Сем Алтман ва Америка делегацияси таркибида бўлган компьютер чиплари гиганти Нивдиа раҳбари Женсен Хуанг олиб борган.

    Foto: Bloomberg
    Фото: Bloomberg

    АҚШ президенти бин Салмон билан музокаралардан сўнг Саудия-АҚШ инвестиция форумида иштирок этган. Унда Citigroup, IBM, Qualcomm, Alphabet ва Франклин Темплетон раҳбарлари ҳам қатнашган.

    Сурияга қарши санкциялар бекор қилинади

    Трамп мазкур ташрифида Сурияга қарши санкциялар бекор қилинишига ҳам тўхталди. Буни шахсан Муҳаммад бин Салмон ундан сўрагани айтилмоқда. Американинг Сурияга қарши санкциялари 10 йилдан ортиқ вақтдан бери амал қилмоқда.

    Суриянинг янги президенти Аҳмад аш-Шараъа мазкур санкциялар бекор қилинишига эришмоқчи. Чунки чекловлар ҳокимиятдан ағдарилган собиқ пресидент Башар Асад даврида жорий этилганди.

    Санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги эълон Сурия учун кутилмаган янгилик бўлди. Мамлакатда денгиз масаласида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Сурия ташқи ишлар вазири Асад Шибани буни мамлакатни қайта қуриш йўлидаги “янги бошланиш” деб таърифлади. Санкцияларнинг олиб ташланиши араб давлатларидан ва турли халқаро ёрдам агентликларидан Сурияга халқаро капитал оқими киришини таъминлайди.

    Трамп 14 май куни Саудия Арабистонида Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа билан учрашиши режалаштирилган.

    14 май, 09:48   Изоҳ (0)   8651
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Саудия#Сурия#шартнома#ҳарбий келишув#Форс кўрфази

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон Форс кўрфазида ҳарбий машғулотлар бошлади

    08.11.2021, 15:20

    АҚШ Эрон таҳдидлари ортиб бораётгани сабабли Форс кўрфазида ҳаво мудофаа тизимини кучайтиради

    23.05.2024, 09:35

    Трамп Форс кўрфазидаги бой мамлакатлардан “янги Ғазо” учун маблағ талаб қилмоқда 

    7 феврал, 18:35

    Трамп Форс кўрфазини Араб кўрфази деб номламоқчи — ОАВ 

    7 май, 11:15

    Қатар элчихонаси Трампга “учар сарой” совға қилинишига муносабат билдирди

    12 май, 16:50

    Трамп қайтганидан сўнг АҚШ обрўси бутун дунё бўйлаб кескин пасайди — Politico

    12 май, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.