“Калмар ўйини” сериалидаги антагонист 101-рақамли Чан Док Су роли билан танилган Сон Тхе The Seasons шоусида рус тилида қўшиқ куйлади.

Актёр Расул Ҳамзатов шеърига басталанган Ян Фрэнкэлнинг “Турналар” қўшиғини куйлади. Ушбу композиция Жанубий Кореяда 1970—1980 йилларда мамлакатда ҳарбий диктатура режими ўрнатилган фожиали воқеалар ҳақидаги “Қум соати” сериалида саундтрек сифатида янграганидан кейин машҳур бўлди.
Томошабинлар дастлабки ноталарданоқ композицияни таниб, саҳнада санъаткорни гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди.
Изоҳ (0)