Москвадан “ЦСКА” футбол клуби ўз тарихида саккизинчи бор Россия Суперкубоги ғолибига айланди. Пойтахтликлар финалда “Краснодар”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни яна бир бор қўлга киритишди.

Қозон шаҳридаги “Ак Барс Арена” стадионида бўлиб ўтган учрашувдаги ягона гол 48-дақиқада “ЦСКА” ҳимоячиси Игор Дивеев томонидан киритилди.
Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев 79-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Мазкур ғалаба эвазига “ЦСКА” ўз тарихида саккизинчи бор Россия Суперкубогини қўлга киритди. “Армиячилар” бу борада фақат “Зенит”дан (9 марта) ортда қолмоқда.
Россия Суперкубоги
Финал
12 июль, шанба
“Краснодар” — “ЦСКА” 0:1
Гол: 0:1 — Игор Дивеев (48)
Изоҳ (0)