Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ўзининг энг яхши хусусиятлари ва қайси кўникмалар устида ишлаши кераклигини айтди.
“Менимча, менда яхши техника ва тезлик бор. Лекин, ҳужумларни якунлаш устида ишлашим керак”, дейди Файзуллаев.
Маълумот учун, янги мавсумда Файзуллаев “ЦСКА” билан тўртта ўйин ўтказди. аммо гол ура олмади.
Россия Премьер Лигасининг (РПЛ) сўнгги беш турида пойтахт жамоаси иккита ғалабани қўлга киритди. “Пари НН” (3:1) ва “Оренбург” (5:1) жамоаларини мағлубиятга учратган клуб “Краснодар” (1:2) ва “Локомотив”га (0:1) мағлуб бўлди. Шунингдек, “Ростов” (0:0) билан дуранг ўйнади.
“ЦСКА” ҳозирда етти очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жамоа кейинги учрашувни “Акрон” жамоасига қарши, шанба куни ўтказади.
Изоҳ (0)