Деми Мур, Тимоти Шаламе ва Майли Сайрус Лос Анжелесдаги “Шон-шараф хиёбони”да юлдузларга эга бўлади. Бу ҳақда Hollywood Reporterхабар берди.

Улардан ташқари, 2026 йилда Голливуд булварида юлдузларни қўлга киритиши мумкин бўлган машҳурлар рўйхатига 33 киши киритилган. Таниқли шахслар “Кино”, “Телевидение”, “Театр ёки жонли ижро”, “Радио”, “Овоз ёзиш” ва “Спорт ўйинлари” тоифаларида танлаб олинди.
Шунингдек Лос Анжелесдаги “Шон-шараф хиёбони” юлдузларига, актёрлар Рами Малек, Стенли Туччи, Эмили Блант ҳамда Рейчел МакАдамс, ошпаз ва телебошловчи Гордон Рамзилар ҳам лойиқ деб топилди. “Спорт кўнгилочар” тоифасидаги ягона машҳур эса Шакил O’Нил бўлди.
Майли Сайрус ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ушбу хабарга муносабат билдирди. “Бу афсонавий хиёбонда, мени илҳомлантирган иконалар қуршовида из қолдириш шунчаки орзудек туюларди. Бу лаҳза қалбимда абадий яшайди. Ҳаётимдаги бу имкониятни яратган барча инсонларга миннатдорлик билдираман”, деб ёзади хонанда.
Изоҳ (0)