• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Кичкина деманг бизни: жуда паст бўйли машҳурлар ва уларнинг оилалари (фото)

    Баъзида соматотропин гормони ишлаб чиқарилишининг етишмаслиги ёки бузилиши ва бошқа генетик мутациялар одамларнинг паст бўйли бўлишига олиб келади. Бироқ бу тўлақонли ҳаётдан воз кечиш учун сабаб эмас — кичик бўйли машҳурларнинг мисоллари буни тасдиқлайди.

    Уорвик Дэвис

    Инглиз актёри Уорвик Дэвис ўз фаолиятини анча эрта бошлаган: 11 ёшида у «Юлдузлар жанги VI-қисм: Жедейнинг қайтиши» фильмини суратга олиш учун бўйи 122 см дан пастлар ўртасида кастинг бўлаётгани ҳақида эшитади. Уорвикнинг ўзи космик эпопеянинг мухлиси бўлганлиги сабабли кастингда қатнашади. Натижада у Уикет Уистри Уоррик исмли эвок ролини олишга муваффақ бўлади. Кейинчалик актёр франшизанинг бошқа фильмларида, шу жумладан приквел ва сиквелларнинг эпизодларида, шунингдек, кўплаб spin-offларда ўйнаш имкониятига эга бўлди.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Бироқ ёвуз гном ҳақидаги «Лапрекун» қўрқинчли фильмлар сериалидаги бош рол унга оламшумул шуҳрат келтирди.

    Шундан сўнг актёрга янги таклифлар ёғила бошлади, 2010 йилда у ўзининг автобиографиясини нашр этди: «Ўлчам муҳим эмас: Уорвик Дэвиснинг ғайриоддий ҳаёти ва карьераси», сўзбошини Жорж Лукаснинг ўзи ёзган.

    Актёр нафақат профессионал соҳада, балки шахсий ҳаётида ҳам омади келган: 30 йилдан бери у «Уиллоу» фильмини суратга олиш пайтида танишган Саманта Берроуз билан оила қурган — бу фильмда кичик рол ўйнаган. Актёрнинг рафиқаси ҳам паст бўйли — Уорвикнинг бўйи 1 м 7 см лигига спондилоэпифизар дисплази сабаб бўлса, эридан 17 см узунроқ Самантанинг ўзи ахондроплазиядан азият чекади. Эр-хотиннинг икки фарзанди бор — қизи Аннабел ва ўғли Харрисон, улар ҳам оталаридан дисплазияни мерос қилиб олган.

    Тони Кокс

    Уорвик Дэвис ва унинг америкалик ҳамкасби Тони Кокснинг умумий жиҳатлари жуда кўп: иккала актёр ҳам «Жедайнинг қайтиши», «Уиллоу» ва «Лапрекон»нинг иккинчи қисмида ўйнаган, уларнинг бўйи ҳам бир хил. Тўғри, Уорикдан фарқли ўлароқ, Тони дастлаб мусиқа билан шуғулланган — мактабда у ноғора чалишни яхши кўрарди, аммо экранда бўйи 114 см бўлган машҳур актёр Билли Бартининг ижросини кўргач, унда ҳам актёр бўлиш истаги туғилади: 1980 йилдан бери у ўнлаб ролларни ўйнашга муваффақ бўлди.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Унинг иштирокидаги сўнгги фильм 2016 йилда экранларга чиққан «Ёмон Санта» фильмининг сиквели — бу фильм 13 йил олдин унга оламшумул машҳурлик олиб келганди.

    Тони ўзининг бўлажак рафиқаси Отелия билан ҳали ўрта мактабда ўқиб юрганида танишган, гарчи дастлаб улар шунчаки дўст бўлишган, лекин ўқишни тугатгандан сўнг учраша бошлашган. Тўй 1981 йилда, актёр 23 ёшдалигида бўлган. Кўплаб матбуот интервьюларида Тони Отелия усиз яшай олмайдиган ягона инсони эканини бир неча бор таъкидлаган. Эр-хотин 40 йилдан ортиқ бирга. Улар ота-она сифатида фарзандини оммавий ахборот воситаларининг эътиборидан астойдил ҳимоя қилишади, шунинг учун у ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

    Мередит Итон

    Қийинчиликларни енгиш, карьера қилиш ва жуда кичик бўйли бахтли оила яратиш нафақат эркакларнинг, балки аёлларнинг ҳам қўлидан келади — бўйи 122 см бўлган америкалик актриса Мередит Итон буни ўз мисолида исботлади.

    1999 йилда у ўзининг биринчи иши — «Виктор Фоксни ким ўлдирган?» фильмида Моди Бисли ролини ўйнайди. Шуниси эътиборга лойиқки, Мередит биринчи кастингдаёқ АҚШ, Канада ва Буюк Британиядан келган беш юздан ортиқ рақобатчилардан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Бу рол унга муваффақият келтирди, шундан сўнг бошқа фильмлар ва телевизион лойиҳаларда иштирок этишга таклифлар кўпайди.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Айтганча, унинг собиқ эри, актёр Майкл Гилден Мередитни ўзини суратга олиш майдончасида синаб кўришга кўндиради. Улар 2001 йилда турмуш қуришган ва 2006 йилда вафотигача бирга яшашган.

    Бир йил ўтгач, у фотограф Брайан Гордон билан учрашишни бошлади, улар 2008 йилда турмуш қуришди, кейин эса уларнинг қизи дунёга келди. Майкл Гилдендан фарқли ўлароқ, Мередитнинг иккинчи эри анча баланд бўйли — эҳтимол, бўйи сезиларли даражада фарқ қилгани учун у ўзининг кичкина хотинига шундай хавотир ва мулойимлик билан муносабатда бўладики, бу уларнинг биргаликдаги фотосуратларида дарҳол эътиборни тортади.

    Мелинда Стивенсон

    TLC каналининг «Кичкина она» шоуси қаҳрамони — Мелинда Стивенсонга болалигида ахондроплазия ташхиси қўйилган, бу ирсий касаллик бўлиб, суяклар ривожланмаганлиги ва бўйи паст бўлиши билан характерланади. Аммо касаллик унинг муваффақиятли радио бошловчиси бўлишига, шунингдек, севганига турмушга чиқишига ва учта ўғилни дунёга келтиришига тўсқинлик қилмади. Бироқ йигирма йиллик турмушдан сўнг, Мелинданинг эри кутилмаганда ажрашиш учун ариза берди ва у болалари билан ёлғиз қолди.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Севимли одаминг билан хайрлашиш ва тўсатдан учта болани ёлғиз тарбиялаш – бундай вазиятда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйиши мумкин, аммо Мелинда эмас.

    Ўзига ишонган ва иродали аёл ҳаётни нолдан бошлади: у эри ташлаб кетганидан кейин ота-оналик масъулиятини ошириш учун одатда эркаклар шуғулланадиган қимматбаҳо машиналар сотиш бизнесида муваффақият қозонди. Мелинда TLC телеканалидаги Little Mom дастурига аъзо бўлди ва машҳур бўлиб кетди.

    Мавзуга доир:

    • Кичкина деманг бизни: Доғистонлик митти «одамча» Ҳасбик ким ва у қандай қилиб MMA юлдузига айланди?
    • Ван Дамм, Бочелли, Вуйчич ва жисмоний нуқсонига қарамай муваффақиятга эришган бошқа юлдузлар (фото)

    17.12.2022, 14:52   Изоҳ (0)   31337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деми Мур 60 ёшда. Актриса чиройли қариш учун фойдаланадиган 5 та усул

    17.12.2022, 10:38

    84 ёшли Голливуд актрисаси Жейн Фонда саратон касаллигини енгди

    17.12.2022, 09:25

    Жонни Депп бедаво дардга чалинган жажжи мухлисига Жек читтак образида мурожаат йўллади (видео)

    16.12.2022, 21:22

    Голливуднинг ҳанузгача «Оскар»га лойиқ кўрилмаган машҳур актёр ва актрисалари (фото)

    16.12.2022, 16:49

    «Тоғлик куёв» 23 ёшда: Ўз даврининг энг кассабоп фильмларидан бири қандай суратга олинган?

    16.12.2022, 14:53

    Instagram: Фарзандли бўлган Азиз Раметов, қизини узатган Маҳмуд Намозов, Шаҳзода Матчонова хонадонидан репортаж

    15.12.2022, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пеп Гвардиола “Милан” ҳужумчисини “Манчестер Сити”га олиб келмоқчи

    Спорт | 4 август, 21:25

    Германиялик олимлар ёнилғи ўрнини босувчи модда яратиб, “тоза” ракета қуришни режалаштирмоқда

    Дунё | 4 август, 21:12

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 4 август, 20:53

    АҚШда ит эгасининг юрагидаги муаммоларни сезиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди

    Дунё | 4 август, 20:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.