• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Таниқли ота-оналари сабаб омадли карьера қурган машҳурлар

    Интернетда оилавий ришталари туфайли машҳур бўлган юлдузлар ҳақидаги баҳслар тугамайди. Муваффақиятли оила, албатта, кареранинг бошида ёрдам беради, аммо истеъдод бўлмаса, пойдеворда мустаҳкам ўрнашиш осон эмас.

    Майкл Дуглас

    Фото: AdMe

    Майкл Дуглас Голливуднинг афсонавий олтин даври актёрлари Кирк Дуглас ва актриса Диана Дуглас оиласида туғилган. Бу ўғил отасидан ўзиб кета олган ҳолат: карерасининг 50 йиллиги шарафига олинган ягона “Оскар” билан сулола асосчисидан фарқли ўлароқ, Майкл актёр ва продюсер сифатида 2 та “Оскар” ва бошқа кўплаб мукофотларни олди.

    Кичик Дуглас ёшлигида тез феъли ва ўзбошимча характери билан ажралиб турарди, шунинг учун у ҳатто мактабдан ҳайдалган. У отаси рол ижро этган биринчи фильмни томоша қилиб, актёр бўлишни орзу қила бошлади. Лекин шу билан бирга, у моҳир актёр бўлолмаслигидан қўрқарди.

    Майкл ҳарбий мактабга ўқишга кирди, шундан сўнг у актёрлик касбини ўрганишни бошлади. Таъкидланишича, ёш истеъдодли йигит ўзининг илк ролларини отаси ҳомийлигисиз мустақил равишда олган.

    Женнифер Энистон

    Фото: AdMe

    Севимли актриса Женнифер Энистон ҳам таниқли оилада вояга етан. Унинг ота-онаси ўша пайтда жуда машҳур бўлган актёр Жон Энистон ва бу соҳада катта муваффақиятларга эриша олмаган модел ва актриса Ненси Доу бўлган.

    Маълумки, Женниферга катта шон-шуҳрат "Дўстлар" сериалидаги Рейчел Грин ролидан кейин келди. Бироқ у бу касбни анча эрта, 11 ёшиданоқ отасидан илҳомланиб ўзлаштира бошлаган.

    Гвинет Пелтроу

    Фото: AdMe

    Актриса Гвинет Пелтроу кинорежиссор Брюс Пелтроу ва машҳур актриса Блайт Даннернинг қизи. Ёшлигида у орнитолог бўлишни орзу қилган, аммо ген ўз таъсирини ўтказди ва у санъат тарихи курсига ёзилиш орқали ҳаётини ижод билан боғлашга қарор қилди. Аммо у университетни тугатмаган, лекин асосий эътиборини актёрлик карерасига қаратган. Шуни таъкидлаш керакки, у тез ривожланди: Гвинет "Қичқириқ", "Капитан Крюк", "Етти" ва унга “Оскар” олиб келган "Ошиқ Шекспир" фильмларида рол ижро этган..

    Унинг укаси Жейк Пелтроу кинорежиссор, сценарийнавис ва актёрдир.

    Жейк Жилленхол

    Фото: AdMe

    Америкалик актёр ва кинопродюсер Жейк Жилленхол 11 ёшидан бери актёрлик қилади. Унинг дебюти “Шаҳарлик олифталар” комедиясидаги рол эди. Ёш истеъдодни кино оламига унинг ота-онаси - сценарийнавис ва кинорежиссор Наоми Фонер ва режиссор Стивен Жилленхол олиб киришган, уларнинг фильмларида Жейк тез-тез иштирок этган. У ўзини продюсер сифатида синаб кўради, театрда ўйнайди ва бир қанча мукофотларга сазовор бўлади.

    Жейкнинг синглиси Мегги Жилленхол ҳам муваффақиятли актриса. У биринчи ролларини отасининг фильмларида ўйнаган.

    Тори Спеллинг

    Фото: AdMe

    Актриса, сценарий муаллифи ва продюсер Тори Спеллинг “Беверли-Хиллз” култ сериалида Донна Мартин ролини ўйнаган, актриса ушбу сериалнинг продюсери бўлган отаси туфайли машҳур бўлди. Унинг отаси, медиамагнат Аарон Спеллинг Спеллинг Телевисион продюсерлик компаниясига асос солган ва шу туфайли отаси АҚШ телевидениеси тарихидаги энг машҳур телевизион продюсерга айланди.

    Юлдуз меросхўр 8 ёшидан бошлаб телесериалларда рол ўйнай бошлайди. У 17 ёшида “Беверли-Хиллз”даги машҳур ролини олди ва сериалнинг барча 10 мавсумида ўйнади. У бир нечта бадиий фильмларда иштирок этди, лекин катта фильмлардаги карераси натижа бермади ва Тори телесериалларга қайтди. Шунингдек, у реалити-шоуларда рол ўйнайди, автобиографик китоблар ёзади ва 5 нафар фарзандни тарбиялайди.

    Унинг укаси Ренди Спеллинг ҳам актёрлик билан шуғулланган, аммо ҳозирда мураббийлик қилади.

    Билли Айлиш

    Фото: AdMe

    Билли Айлиш ўзининг биринчи қўшиғини 11 ёшида ёзди, 14 ёшида эса машҳур бўлди. Бунда унинг аҳил ва истеъдодли оиласининг ҳиссаси катта, деса муболаға бўлмайди. Қиз бир неча бор акаси ва онаси уни мусиқа билан шуғулланишга илҳомлантирганини тан олади.

    Унинг онаси Мегги Берд актриса бўлган, қўшиқ айтишни яхши кўрарди, ўзи қўшиқ ёзган ва болаларига ҳам ўргатган. У “Maxфий материаллар”, “Суяклар”, “Ғайратингни жиловла” сериалларида рол ўйнаган. Отаси ҳам фильмларда кичик ролларни, жумладан "Темир одам" фильмида мухбир ролини ўйнаган.

    Хонанданинг акаси Финнеас мусиқачи, бастакор, продюсер ва актёрдир. У “Хор”, “Америкалик оила” ва “Далв” каби сериалларда рол ўйнаган. 25 ёшли Билли The Slightlys гуруҳининг солисти ва қўшиқ муаллифи, шунингдек, яккахон синглларни ҳам чиқаради. Биринчи қўшиқларини 12 ёшида онасининг ёрдами билан ёзган. Биллига ўзининг дебют альбомини чиқаришга ёрдам берганакаси Финнеас эди. У синглиси учун мусиқа ёзади ва продюсерлик қилади.

    Лив Тайлер

    Фото: AdMe

    Лив Тайлер томошабинларга "Узуклар ҳукмдори" трилогиясидаги Арагорннинг севгилиси сифатида эсда қолди. У биринчи навбатда Aerosmith солисти Стивен Тайлернинг қизи сифатида танилган. Бироқ 10 ёшгача қиз унинг отаси эканлигини билмасди, чунки Ливнинг онаси, модел ва рок қўшиқчи Биби Буэлл қизини севгилиси Тодд Рандгрен билан бирга тарбиялаган.

    Онаси 13 ёшли қизини моделлик агентлигига олиб борди ва тез орада Лив ёшлар журналлари учун суратга туша бошлади. 3 йил ўтгач, у Cразй қўшиғининг клипида рол ўйнади, кейин “Сўзсиз олишув” детектив драмасига таклиф қилинди. Шундан кейин унинг карераси кўтарилиб кетди: у турли жанрдаги кўплаб фильмларда, шу жумладан буюк Бертолуччи таклифига биноан “Гўзалликдан қочиш” драмасида рол ўйнади ва кўплаб мукофотларни қўлга киритди.

    30.01.2023, 11:50   Изоҳ (0)   5480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Нилуфар Усмонова ва Жалолиддин Аҳмадалиев мукофотланди, Одина Тўхтасинова бизнес бошлади

    29.01.2023, 22:49

    “Ҳаёт синови мени бутунлай бошқа инсонга айлантирган”. Ситора Фармонова 12 ёшдан ишлашга мажбур бўлгани, ҳаётидаги қийинчиликлари ҳақида (видео)

    29.01.2023, 19:20

    “Иван Василевич касбини ўзгартиради” фильмидаги Марфа Василевна ролини ижро этган актрисанинг тақдири қандай кечди? 

    29.01.2023, 15:16

    29 йилдан сўнг: “Форрест Гамп” фильми актёрлари йиллар ўтиб қанчалик ўзгарган? 

    29.01.2023, 11:34

    Instagram: Раққосаликни якунлаган Паризода, фарзандли бўлган “Браво”чи, Абдуҳошим Исмоиловнинг ноодатий рақси, тансоқчи ёллаган “Лалитто” 

    28.01.2023, 23:12

    “Аёллардан кўп куйганман”. Юлдуз Усмонова қизлардан шогирд олмаслиги, Озодбек Назарбековга айтадиган гапи ва янги концерти ҳақида (видео)

    28.01.2023, 22:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.