• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    40 килодан 60 килогача. Ошқозон кичрайтириш операцияси орқали озаётган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео)

    Бир муддат аввал ўзбекистонликлар бариатрик жарроҳлик учун Туркияга сафар қиларди. Ҳозирда бу жарроҳлик амалиёти Ўзбекистонда ҳам амалга ошириляпти. Масалан, озарбайжонлик шифокор хусусий клиникаларнинг бирига ташриф буюриб, рўйхатдан ўтган беморларни қабул қилади. Жарроҳлик харажатлари 4500 АҚШ долларини ташкил этади. Ўзбек шифокорларининг бариатрик жарроҳлик амалиёти эса 3500 АҚШ доллар эвазига ўтказиляпти.

    Кейинги пайтларда ошқозонини жарроҳлик йўли билан қисқартириш натижасида ҳайратланарли даражада озган санъат вакиллари ҳақидаги хабарлар тез-тез қулоққа чалиняпти. Хўш, таниқли аёллардан кимлар бу жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди ва натижалар кутилганидек бўляптими? Бу ҳақда уларнинг ўзлари билан суҳбатлашамиз.

    Зуҳра Солиева: «Менга спорт ёрдам бермади»

    Фото: Instagram / @zuhra_salieva

    Фото: Instagram / @zuhra_salieva

    — Семириш ҳар доим ҳам овқат кўп истеъмол қилиш ва кам ҳаракатлиликдан юзага келмайди. Унга бошқа омиллар, хусусан, эндокрин безлар фаолиятининг ёмонлашуви ҳам сабаб бўлиши мумкин. Икки-уч йил аввал шифокорга мурожаат қилганимда, менда гармон бузилиши содир бўлаётганидан огоҳлантирган эди. Уни бир неча йил давомида дори-дармонлар билан ҳам даволаш мумкин, аммо бу ҳар доим ҳам самара беравермас экан. Шу боис менга жарроҳлик амалиётини тавсия қилишди.

    Фото: Instagram / @zuhra_salieva

    Фото: Instagram / @zuhra_salieva

    Ҳаётда у қадар иштаҳали инсон эмасман, бундан ташқари, кунимнинг энг камида ўн соати ҳаракатда ўтади. Айни карантин даври кучайтирилган пайтда уйдан чиқмай, кунига 7-8 соат жисмоний машғулотлар билан шуғулландим. Энг алам қилгани, бир грамм ҳам вазн йўқотмадим. Кейин билсам, бу хасталикнинг сабаби бошқа экан. Текширувлардан сўнг мени камида қирқ килограмм вазн ташлашим кераклигини айтишди. Ошқозонни кичрайтириш операциясидан кейин илк ойда 15 кило вазн ташладим. Ҳозир қанчалик хурсандлигимни тасвирлаб беролмайман. Чунки аввалги кийимларимга иккинчи Зуҳра бемалол сиғадиган натижага эришдим, — дейди актриса Зуҳра Солиева.

    Феруза Жуманиёзова: «Саломатлигим ёмонлашганини яширмайман»

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    — Кўпчилик бариатрик жарроҳлик амалиётини чирой учун қилди, деб ўйлашади. Аммо бу саломатлигимни тиклашим учун ҳам зарур эди. Саломатлигимда ўзгариш бўлганини ҳеч қачон яширмайман. Қоматдаги ўзгариш ҳам фақат инсоннинг иштаҳаси билан эмас, балки соғлиғи билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    Ошқозонни кичрайтириш амалиёти бутун дунёда ўтказилади. Қандли диабет хасталигига чалинганлар ҳам бу амалиётни бошидан ўтказишади. Парҳез ва жисмоний машқ ҳам озишга ёрдам беради, аммо барибир кутилган натижага эришиш мушкул.Яширмайман, операциядан кейин иммунитетим бирдан тушиб кетди. Ҳолсизланиб қолдим. Аммо аста-секин ҳаммаси яхшиланяпти. Ўзимни аввалгидек енгил ва ғайратли ҳис қиляпман. Жарроҳликдан кейинги аввалги ойларда катта вазн йўқотилади, нормал вазнга эришгач тўхтайди, — дейди хонанда Феруза Жуманиёзова.

    Шаҳноза Отабоева: «Семизлик сабаб одамлардан уялардим»

    Фото: Instagram / @shahnoza_otaboyeva

    Фото: Instagram / @shahnoza_otaboyeva

    — Касбим сабаб ҳамиша одамлар орасида бўлишимга тўғри келади. Аммо жарроҳликдан аввал кўчага чиқишни ҳам истамасдим. Ҳатто одамлардан уялганим учун қочиб юрардим. Дугоналарим учрашувга чақиришса, бормаслик учун баҳона излардим. Операциядан кейин ҳаммаси ўзгарди. Яшашга бўлган муҳаббатим янада ортди. Операциядан кейинги ойда 15 кило вазн ташладим, иккинчи ой эса 5 килога оздим. Тери осилиб қолиш жараёнлари бўлмади, ҳаммаси аъло. Илгари қон босимнинг ошиши, оёқ оғриқларидан азият чекардим.Ҳозир эса ҳаммаси жойида. Аммо шунда ҳам диета ва жисмоний ҳаракатларга алоҳида эътибор беряпман. Яшаш тарзимни бутунлай ўзгартирдим. Оз-оздан тез-тез овқатланяпман. Зарарсиз маҳсулотларни истеъмол қилишга ҳаракат қиляпман. Жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш қийин, аммо бундан бошқа чорам қолмаганди, — дейди хонанда Шаҳноза Отабоева.

    Мадина Бозорова: «60 кило вазн йўқотдим»

    Мадина Бозорова асли мутахассислиги бўйича стилист бўлса-да, бир нечта хонандаларнинг клипларида суратга тушган. Айниқса, Шоҳруххоннинг «Қўғирчоқ» клипидаги иштироки томошабинлар эътиборига тушган.

    Фото: Instagram / @stylist_madina

    Фото: Instagram / @stylist_madina

    — Асли касбим грим устаси бўлган. Ҳамиша санъаткорлар даврасида бўлганим учун жуда кўп клипларда суратга тушганман. Шоҳруххоннинг «Қўғирчоқ» клипидаги иштироким омадли чиққанди. Охирги йилларда вазним кескин ортиб кетгани учун бу соҳани тарк этишимга ҳам тўғри келди. Озиш учун ҳамма чорани қўллаб кўрганман. Минг машаққат билан озаман, кейин бирдан вазним икки баробар ортарди. Бу жиддий хасталик эканлигини айтишганидан сўнг, ошқозонимни қисқартиришга мажбур бўлдим. Шу кунгача 60 кило вазн ташладим. Бу бир йилда супер натижа. Ошқозоним оғримайди. Аммо сочим тўкиладиган бўлиб қолди. Шифокорлар бу иммунитет тушиши билан боғлиқ, дейишди. Санъатдан кетиб, ҳозирда декор соҳасида фаолият юритяпман, — дейди Мадина Бозорова.

    Камола Орипова: «Жарроҳликдан сўнг она бўлдим»

    Марҳум хонанда Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камола Орипова Instagram фойдаланувчиларига яхши таниш. Унинг саҳифасини 1,5 миллион обуначи кузатади. Камола сочларни кератин ёрдамида силлиқлаш бўйича мутахассис. У айни кунларда Истанбулдаги гўзаллик салонида фаолият юритяпти.

    Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан

    Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан

    — Нега ошқозон операциясини қилишга мажбур бўлганимни одамлардан яширмаганман. Чунки ҳамма аёл гўзал қомат эгаси бўлишга ҳақли. Ошқозон операциясини 2020 йилнинг 8 февраль санасида қилдирганман. Бир йилда 43 кило вазн йўқотиб, ўзимни енгил ҳис қилдим. Ундан кейин қизим Марямхон дунёга келди. Ҳозир ҳам ҳомиладорлик билан боғлиқ жараённи бошдан кечиряпман. Ҳаддан ортиқ тўлишиб кетганим йўқ. Яна 10 кило озиш ниятим бор. Фақат бу режани бир неча ойга ортга суриб туришимга тўғри келди, — дейди Камола Орипова.

    Моҳина Заполская: «Афсусдаман»

    Моҳина Заполская «Зирапча» реалити-шоусидаги иштироки билан халқимизга яхши таниш. У бир неча йилдан буён кўчмас мулк савдоси ва қурилиши билан шуғулланади. Моҳина кўрсатувдаги иштирокидан сўнг «Мени асра» сериалида ҳам суратга тушган.

    Фото: Instagram / @mohinazapolskaya

    Фото: Instagram / @mohinazapolskaya

    — Ошқозонимни кичрайтирганимга бироз афсусландим. Чунки ундан кейинги азоблар тасаввур қилиб бўлмас даражада экан. Шундай бўлишини билганимда, ҳеч қачон операцияга розилик бермасдим. Бундай азоблангандан кўра, семириб юрганим яхши эди. Озяпман, аммо бир ҳафта деганда ўзимга келдим. Майли, ҳаммаси яхшиликка. Ҳали кескин озганимча йўқ. Ишқилиб, шунча ҳаракатга яраша озай-да, деб турибман, — дейди Моҳина Заполская.

                   Мавзуга доир:

    • 15 килограммдан 43 килограммгача: ортиқча вазндан халос бўлишни уддалай олган ўзбек шоу-бизнес вакиллари (фото)
    • Фотогалерея: Таниб бўлмас даражада озган машҳурлар
    • Юлдузлар озишдан олдин ва кейин
    • Ташқи кўринишидан кўнгли тўлмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    01.04.2022, 19:46   Изоҳ (0)   168309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик актёр Алек Болдуин саккизинчи маротаба ота бўлади

    01.04.2022, 12:01

    Кийим ва заргарлик буюмлари орқали сирли маънога эга образ яратган машҳурлар (фото)

    31.03.2022, 17:40

    «Оскар» тақдирлаш маросимининг саҳна ортида нималар юз бериши акс этган суратлар

    31.03.2022, 12:32

    Instagram: Ўзбекистонни тарк этмайдиган Юлдуз Усмонова, шахсий бизнесини йўлга қўйган Зиёда, турмушидан ажрашган Ситора Алимжонова

    30.03.2022, 22:25

    Машҳур инсонларнинг ҳайратда қолдирадиган ғалати одатлари (фото)

    30.03.2022, 20:56

    Ҳалигача «Оскар»га лойиқ кўрилмаган таниқли ва истеъдодли актрисалар (фото)

    30.03.2022, 17:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.