• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Бир қарашда зарарсиз кўринса-да, аммо соғлиқ учун  хавфли бўлган кундалик буюмлар

    Кундалик ҳаётда ишлатиладиган нарсалардан фойдаланаётганимизда, улар қандай хавф туғдириши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Баъзида улар жиддий соғлиқ муаммоларини келтириб чиқариши ва аҳволимизни ёмонлаштириши мумкин.

    Пластик идишлар

    Кўпчилик овқат, айниқса мактаб тушликлари учун пластик идишлардан фойдаланади. Аммо бу болаларга ҳам, катталарга ҳам зарарли бўлиши мумкин. Пластик идишлардаги овқатни истеъмол қилиш ички аъзолар фаолиятининг бузилиши ва айрим касалликларнинг ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширади.

    Қиздирилганда пластмасса майда зарарли заррачалар ажратиб чиқаради, улар овқатга, сўнгра эса танага ўтади. Бу гормонлар ишлаб чиқарилишининг бузилишига, ўрганиш қобилиятининг пасайишига, хотира заифлашишига, шунингдек, мия, юрак, жигар, ўпка ва буйракларнинг жиддий шикастланишига олиб келиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, организмда микропластика мавжудлиги юрак хуружлари ва инсульт хавфини 50 фоизгача оширади.

    Сулфатли шампунлар

    Сулфатлар шампунларда кўпик ҳосил қилувчи кимёвий моддалар бор. Бироқ уларнинг таркиби бош териси ва сочларга зарар етказиши мумкин. Сулфатлар сочларни табиий ёғлардан маҳрум қилади, натижада бош териси қуруқлашади, таъсирланади ва шикастланади. Агар терингиз сезгир бўлса, сулфатлар таъсирида қичиш ва ачишиш пайдо бўлиши мумкин. Бўялган сочлар учун ҳам бу моддалар тўғри келмайди, чунки улар бўёқнинг тез ювилиб кетишига сабаб бўлади.

    Қуёшдан ҳимояловчи оксибензонли кремлар

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлар таркибидаги оксибензон болалар ва катталар териси учун зарарли. У ДНКни шикастлайдиган ва тери саратони хавфини оширадиган хавфли А турдаги ултрабинафша нурларидан самарали ҳимоя қилса-да, баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, оксибензоннинг ўзи ҳам организмга зарар етказиши мумкин. Бу модда терига осон сингиб, гормонал бузилишлар ва баъзан аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Болалар учун бу модда айниқса хавфли, чунки улар кимёвий моддалар таъсирига кўпроқ таъсирчан бўлади.

    Соч текислаш воситалари

    Формалдегид соч текислаш воситаларида энг кўп учрайдиган фаол моддалардан бири. У аёллар саломатлигига зарар етказиши мумкинлиги аниқлангани боис ҳатто уни тақиқлаш масаласи ҳам кўтарилган эди. Бироқ бундай воситалар таркибида бошқа хавфли моддалар ҳам бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, соч текислаш воситаларидан йилига тўрт мартадан ортиқ фойдаланган аёлларда бачадон саратони, улардан умуман фойдаланмаганларга нисбатан икки баробар кўпроқ аниқланмоқда.

    Аспартамли газланган ичимликлар

    Газли ичимликлар таркибидаги аспартам болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу калориясиз ширинлаштирувчи болаларда ширинроқ овқатга бўлган иштиёқни қўзғатади, бу эса ўз навбатида тана вазни ва умуман соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Баъзи мутахассислар 5 ёшгача бўлган болалар учун аспартамли ичимликлардан бутунлай воз кечишни тавсия қилади. Аспартам, шунингдек, мумкин бўлган кансероген деб ҳам аталади, аммо бу мавзу бўйича якуний хулосалар чиқариш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади.

    Антибактериал совун

    Кўпинча антибактериал совунга триклозан қўшилади. Тадқиқотчилар ушбу модда қўшилган совун ишлаб чиқарувчилардан унинг оддий совундан кўра самаралироқ эканлигини исботлашни талаб қилишган, бироқ бундай далиллар топилмаган. Муаммо шундаки, триклозанли совундан тез-тез фойдаланиш натижасида бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги ривожланиши мумкин, бу эса даволаш самарадорлигини пасайтиради.

    Бундан ташқари, антибактериал совун сохта хавфсизлик ҳиссини уйғотиши мумкин, оқибатда одам қўлларини яхшилаб ювмай қўяди. Шунингдек, триклозан қўл терисини қуритади ва фойдали бактериялар миқдорини сезиларли даражада камайтиради.

    Синтетик материаллардан тайёрланган ва бўёқлар қўшилган чойшаблар

    Табиий матолардан тайёрланган чойшаблардан фойдаланган маъқул. Масалан, нефтдан олинадиган полиэстер таркибида полиэтилентерефталат мавжуд. Полиэстер тери таъсирланиш, аллергия, ҳаддан ташқари терлаш ва ҳатто эркаклар ва аёлларнинг насл қолдириш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Полиэстерни бўяш табиий матоларга нисбатан мураккаб иш. Бўяш жараёнида кўпинча дисперс бўёқлар, ўювчи натрий ва натрий гидросулфит қўлланилади. Бу моддалар тер каби суюқлик билан алоқага кирганда заҳарли бўлиши мумкин, бу эса матонинг хавфли микрозаррачалар ажратиб чиқаришига олиб келади.

    Учувчи органик бирикмали ҳаво хушбўйлагичлар

    Биз одатланиб қолган ҳаво хушбўйлагичлар аслида унчалик зарарсиз эмас. Улар таркибида қаттиқ ёки суюқ моддалардан газ ҳолида ажралиб чиқадиган учувчан органик бирикмалар (УОБ) мавжуд. УОБ баъзи тозалаш воситалари, янги мебел ёки гиламлардан ҳам ажралиб чиқиши мумкин. УОБ концентрацияси юқори бўлган хонада узоқ вақт бўлиш соғлиққа қисқа ва узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу кўз, бурун ва томоқ таъсирланиши, бош оғриғи, мувозанатни йўқотиш, кўнгил айниши, шунингдек, жигар, буйрак ёки марказий асаб тизимининг зарарланишига олиб келади. Баъзи УОБ турлари саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

    Мутахассислар ҳаво хушбўйлагичлардан фойдаланмасликни маслаҳат берадилар. Бунинг ўрнига, аллергенлар ва чанг миқдорини камайтириш учун мунтазам равишда чангюткич билан тозалаш, вентиляция филтрларини алмаштириш ва чойшабларни тез-тез ювиш тавсия этилади.

    25 июн, 13:03   Изоҳ (0)   645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#маслаҳатлар#буюм#соғлиқ#пластик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сиз ва фарзандингиз учун хавфли бўлган уйдаги нарсалар

    22.11.2020, 14:58

    Такрор ишлатиш мумкин ва керак бўлган бир марталик буюмлар

    29.11.2020, 13:47

    Йиллар давомида уйда сақланиб келадиган энг кераксиз 11 та нарса

    01.06.2022, 16:42

    Пул эмас, соғлиқ муҳим: пул тежаш тавсия қилинмайдиган буюмлар рўйхати

    19.11.2022, 11:56

    Wi-Fi роутер қурилмаси яқинида сақлаш тавсия этилмайдиган 10 та буюм

    11.01.2023, 11:52

    Сунъий гулларнинг кўпчилик билмайдиган 3 хавфи

    14.11.2023, 15:25

    “Ўтириб ишлаш Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини оширади” — олимлар

    13 июн, 12:55

    Стоматолог огоҳлантирди: тиш муаммолари ортиқча вазнни келтириб чиқаради

    12 июн, 23:50

    Иссиқда муздек ичимлик ичиш тишлардаги пломбалар ҳолатига қандай таъсир кўрсатади?

    13 июн, 18:32

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    16 июн, 10:10

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    14 июн, 17:15

    Юз териси қизариб қолганида қўл келадиган лайфхаклар

    16 июн, 16:55

    Чемпионлар одати: саломатлик ва ички хотиржамлик учун профессионал спортчилардан тавсиялар

    16 июн, 14:40

    Уйқудан аввал смартфонга қарамай ётишни қандай ўрганиш мумкин?

    17 июн, 20:20

    Қуёшга аллергия нима ва уни куйган теридан қандай ажратиш мумкин?

    18 июн, 15:55

    Шифокор сурункали стресс асаб тизимига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берди

    20 июн, 12:58

    Дунёнинг энг бадавлат модели Кендалл Женнер сарвқомат бўлиш учун қандай нонушта қилади?

    20 июн, 18:45

    Ижтимоий тармоқлар болаларда депрессияни келтириб чиқариши мумкин — тадқиқот

    20 июн, 13:49

    Диетолог юрак учун фойдали топ-7 ёзги мева ва сабзавотларни санаб ўтди

    20 июн, 14:06

    Эндокринолог B гуруҳи витаминлари онкология хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    20 июн, 16:59

    Буюк Британияда ўлимга ёрдамлашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

    21 июн, 20:20

    “Мия иссиқни ёмон кўради” — нейропсихолог олим

    23 июн, 13:12

    Бел оғриғининг бепул давоси: мутахассислар оддий усулни тавсия қилмоқда

    23 июн, 16:46

    Янги қон гуруҳи расман эълон қилинди — у Ер юзида фақат бир одамда мавжуд

    24 июн, 15:35

    Глобал исиш уйқуда нафас олишнинг тўхтаб қолишини оширмоқда — тадқиқот

    24 июн, 13:27

    Нима учун қуёшга узоқ вақт қараш мумкин эмас?

    24 июн, 17:55

    Нима учун чойни шакар билан ичиш керак?

    24 июн, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.